Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Автокредитга фақат иккита ҳужжат керак

Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замонда банкка иши тушадиган фуқарога замонавий ва тезкор хизмат зарур. Шундагина мижоз бундай молия муассасасидан мамнун бўлади, кўнгли тўлади. Пировардида аҳолида  банк тизимига ишонч ва қизиқиш ортади.

Автокредитга фақат иккита ҳужжат керак

Хўш, бунга эришиш учун айни пайтда банклар ўз фаолиятига қандай янгиликларни татбиқ этмоқда? АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мазкур банк тизимида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди.          

— Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, айни пайтда масофавий банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича замонавий ва илғор банк хизматлари турларини амалиётга жорий этиш, банк фаолиятининг халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда тизимга инновацион технологияларни жорий этишга киришдик, — дейди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Банк тизимини ахборотлаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари Улуғбек ИСЛОМОВ. — Аҳамиятлиси, ушбу жараёнда замонавий ахборот-технологиялари жорий қилингач, масофавий хизматлар кўлами кенгайиб боряпти.

— Бу айнан қандай масофавий хизматлар? 

— Булар «Интернет банкинг», «Мобиль банкинг» ва «SMS-банкинг» сингари хизматларни ўз ичига олади. Улар ёрдамида мижоз вақтини тежаш, маблағини тезкор тасарруф этиш имконига эга бўлади. Қолаверса, иқтисодий самарадорлик ошиб, меҳнат ресурслари тежаб қолинади. Ушбу хизматлардан ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар бирдек фойдаланиши мумкин. Хизматларга уланиш бепул.

— «Онлайн-омонат» тизими ҳақида қисқача тушунтириш берсангиз?

— Бунинг учун «Депозит банкинг» дастурий тизими ишлаб чиқилган. Мижоз бу тизимдан ўз омонатлари ҳақида тўлиқ маълумот олиши мумкин.

— «Қишлоқ қурилиш банк» автокредит ҳам тақдим этаётган экан?

— Ҳа, бунга киришилди. Мазкур кредитни олиш учун фуқаронинг паспорти ва ишлаётган жойидан маълумотнома талаб қилинади, холос. Қолаверса, шартлари анча соддалаштирилди. Автокредит тўрт йилга, йигирма икки фоизли устама билан берилади. Олти ойлик имтиёз даври бор.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ис гази нима, у қандай заҳарлайди?

Ис гази нима, у қандай заҳарлайди?

🕔16:31, 08.11.2018 ✔22

Агар аланга қизғиш рангда ёнса, бу инсон саломатлиги учун хавфлидир.

Батафсил
Бензин учун кимларга компенсация тўланади?

Бензин учун кимларга компенсация тўланади?

🕔16:31, 08.11.2018 ✔21

2018 йилнинг 16 ноябрдан маълум бир тоифа шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга кетадиган харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади.

Батафсил
Давлат божи бекор қилинди

Давлат божи бекор қилинди

🕔16:30, 08.11.2018 ✔19

Жорий йилнинг 10 ноябрдан бошлаб юртимизда алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича давлат божи бекор қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги қарорида келтириб ўтилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар