Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ер участкаларини очиқ муҳокамаларсиз олиб қўйиш тақиқланади

1 сентябрдан бошлаб ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар (мулк эгаси) билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади

. Бу Президент ­Шавкат Мирзиёевнинг 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган тураржой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилади:

— мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

— халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

— фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

— автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

— аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи мансабдор шахсининг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши билан, ер участкаси олиб қўйилиши ва кўчмас мулкнинг бузилиши оқибатида етказилган зарар — давлат томонидан (биринчи навбатда, тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) қопланади. Кейинчалик бу маблағ айбдор мансабдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.




Ўхшаш мақолалар

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

Энг қийин вазиятда — энг осон кўмакчи

🕔11:40, 20.09.2018 ✔9

Ходим иш вақтида жароҳатланди. Шундай ҳолатда суғурта ташкилотига умид қилса бўладими?

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔10

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

«Гувоҳномада муҳр бўлмаса, чипта ол...»

🕔11:39, 20.09.2018 ✔7

Олий ўқув юртларида турли сабабларга кўра сентябрь ойида талабаларга талабалик гувоҳномасига муҳр уриб бериш кечикади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар