Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

17 минг сўм эвазига хотиржамлик

Ўғри тутилмаса, кўрилган зарар юз фоиз қоплаб берилади.

17 минг сўм эвазига хотиржамлик

«Суюнчи» фильмида Анзират буви эшигига қулф осган ҳамқишлоғига қандай дакки берганини биласиз. «Қишлоғимизда битта ўғри бор, у ҳам ўзининг қишлоғида ўғрилик қилмайди. Шунинг учун мана бу қулфингни олиб ташла, кўрса, хафа бўлади», дейди.

Ҳа, ўша вақтларда ҳақиқатан ҳам шундай бўлган. Қишлоқ жойларда бирон одам сал узоқроққа кетаётган бўлса ҳам эшигига қулф осмаган. Афсуски, ҳозир бунинг иложи йўқ. Ҳозир «Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма» замони.

Кундалик ҳаётимизга бу борада ҳам замонавий ускуналар кириб келди. Ҳар бир бинога қўриқлаш мосламаси, камералар ўрнатилди. Бугун улар туфайли ҳар қандай ўғриликни бир зумда фош қилиш имконияти мавжуд. Лекин аксарият киши бу мосламаларни ўрнатиш, қўриқлаш хизматидан фойдаланиш анча қиммат бўлса керак, деб ўйлайди. Аслида эса бундай эмас.

Хўш, қўриқлаш тизимига қандай уланиш мумкин? Бунинг учун кимга ёки қаерга мурожаат қилиш лозим? Шу ва бошқа саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи Тоҳриддин Нажимовга мурожаат қилдик.

— Хонадонига бундай мосламани ўрнатмоқчи бўлган фуқаролар ўз туманидаги ички ишлар бўлимининг қўриқлаш хизматига мурожаат қилишлари керак, — дейди ИИВ Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи Тоҳриддин ­Нажимов. — Фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат бўлса, кифоя. Туман қўриқлаш бўлимида икки томон ўртасида шартнома тузилади. Шу шартномада икки томоннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Фуқаронинг хоҳишига кўра, хонадонини бутун қисми қўриқланадими ёки фақат эшик-деразаси, хуллас, фуқаро қандай талаб қилса, у айтганидек хизмат кўрсатилади. Қўриқлаш ускуналарини ўрнатаётган хонадоннинг эшик-деразалари темир ёки тахта, қулфи оддий ёки мураккаблигининг аҳамияти йўқ. Қўриқлашга олингач, барчасига бирдек хизмат кўрсатилади. Хизматдан фойдаланиш қиммат эмас — бир ойлик тўлов бор-йўғи 17 минг сўм. Хонадонга ўрнатиладиган барча ускуналар бизнинг ҳисобдан. Ўрнатиш ишлари ҳам бепул. Агар фуқаро ўз уйига бизнинг қўриқлаш ускунларини ўрнатса-ю, бироз вақтдан сўнг бу хизматдан воз кечишни истаса, биз унинг хонадонига ўрнатилган қўриқлаш ускуналарини қайтариб оламиз. Чунки улар ижарага ўрнатилади.

— Қўриқлаш хизматидан фойдаланган фуқаронинг мол-мулки кафолатланадими?

— Борди-ю, ўз хонадонини қўриқлашга топширган фуқаронинг уйида ўғрилик содир бўлса, узоғи билан беш-етти дақиқада қўриқлаш хизмати ходимлари ўша жойда ҳозир бўлишади. Дунё тажрибасида қулф бузадиган энг моҳир ўғрига ҳам бирон  қулфни бузиши ёки очиши учун камида беш-ўн дақиқа вақт кетади. Шу вақт инобатга олиниб, қўриқлаш хизмати ходимларининг етиб бориш вақти беш дақиқа қилиб белгиланган.

— Агар етиб боролмаса-чи?

— Борди-ю шундай бўлиб қолса, ўша хонадон эгасига кўрилган зарар юз фоиз қўриқлаш хизмати томонидан қоплаб берилади. Лекин бундай бўлмайди. Чунки бизнинг хизмат республика бўйича марказий монитордан бошқарилиши йўлга қўйилди. Мамлакатимизнинг ҳар бир вилояти ёки туманида ўғрилик содир бўлса, ўша туман қўриқлаш бўлимлари билан бир қаторда марказий серверга ҳам етиб келади. Яъни, барча ҳудудлардаги серверлар бош бошқармадаги асосий қурилма (мия)дан бошқарилади. Бу эса, тизимли назоратни ташкил қилишимизда асқатади. Ўғрилик содир бўлган жойга энг яқин турган ички ишлар бўлими ходимлари етиб боришади. Бир сўз билан айтганда, ҳозирги кунда ҳар бир объектни юз фоиз кафолат билан қўриқлай оламиз. Бунинг учун биз энг сўнгги замонавий ускуналарни келтирдик.

— Дейлик, қўриқлаш тизимига уланган хонадонда чироқ ўчиб қолди. Шундай пайтда қурилма ишлайдими ёки йўқ?

— Тўғри, илгари қурилмаларимиз электр токисиз ишламас эди. Лекин бу ўтмишга айланди. Ҳозирги ускуналаримиз ички қувватга эга. Борди-ю, электр токи узилган тақдирда 24 соат давомида ўзини ушлаб туриш қобилиятига эга. Қолаверса, юқорида таъкидлаганимдек, бу мосламалар марказий сервердан бошқарилади. Шу боис электр токи бўлмаса-да, ишлайверади. Сўз амалда исботини топиши учун чироқсиз хонадон шу хизматга улансин, биз унинг мол-мулкини электр токисиз қўриқлаб беришимизга гувоҳ бўлади.

— Ҳозирда хизматдан қанча фуқаро ёки ташкилот фойдалан­япти?

Бугунги ҳисобимиз бўйича хизматдан 12 мингдан ортиқ хонадон 27 мингга яқин корхона фойдаланяпти. Буни аҳоли сонига бўлсак, мамлакатимизда бор-йўғи 0,8 фоиз аҳоли бу хизматдан фойдаланяпти дегани. Албатта, бу жуда паст кўрсаткич. Лекин ҳар куни ҳар бир туман ва шаҳарлардан 30 дан ортиқ хонадон бўлимларимизга ўз мол-мулкини қўриқлашни сўраб, мурожаат қиляпти.

— Вақти келиб, бутун республика бўйлаб, деярли барча хонадонлар назоратга олинса, марказий қурилма (сервер) ҳаммасини «кўтара» оладими?

— Республикамиз бўйича тахминан 1 миллион 500 га яқин хонадон бор. Агар барчаси қўриқловга топширилса, сервер барчасини бир вақтда назоратга олиш имкониятига эга. Юқорида айтганимдек, гап жуда кучли ускуналар хусусида кетяпти. Лекин мамлакатимиздаги барча хонадонларни қўриқловга олишнинг иложи йўқ. Сабаби, ҳар бир хонадонда кексалар, келинлар бор. Бу дегани ҳамиша уйда битта бўлса-да, одам бор дегани.

— Давлатимиз раҳбари ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ўтказган мулоқотларининг бирида қўриқлаш хизматида Озарбайжон ва Белорусь тажрибасидан ўрганишни тавсия қилган эдилар. Бу борада нима дея оласиз?

— Бу хизмат фаолиятида Озарбайжон ва Белорусь жуда катта натижага эришган. Аввало, уларда тарғибот жуда кучли бўлган. Керак бўлса, бу тизимга улар мажбуран уланган. Чунки гап фақат битта хонадоннинг тинчлиги устида эмас, балки бутун бошли давлат тинчлиги ҳақида кетяпти. Бизда-чи? Бунинг акси. Қўриқлаш тизими ҳақида фақат ички ишлар бўлимлари тарғибот қилади. У ҳам бўлса, талаб даражасида эмас. Шу боис бу борада барчамиз масъул бўлиб, бирдек ҳаракат қилишимиз керак. Агар бу хизматдан кўпчилик фойдаланса, хонадонларимизда, маҳалламизда тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

2019 йил  1 январдан

2019 йил 1 январдан

🕔17:14, 27.12.2018 ✔73

Солиқ соҳасида:

Даромад солиғи

Жисмоний шахснинг даромадларига     12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади (шу кунгача даромаднинг ошиб боришига қараб, 22,5 фоизгача эди).

Батафсил
Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

🕔09:12, 21.12.2018 ✔79

Истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз, муддати ўтган маҳсулотлар харидорнинг ғазабини келтиради. Шунинг учун яқиндан бошлаб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга киришилади.

Батафсил
Прописка талаб қилинмайди

Прописка талаб қилинмайди

🕔09:11, 21.12.2018 ✔83

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2019 йил  1 январдан

    2019 йил 1 январдан

    Солиқ соҳасида:

    Даромад солиғи

    Жисмоний шахснинг даромадларига     12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади (шу кунгача даромаднинг ошиб боришига қараб, 22,5 фоизгача эди).

    ✔ 73    🕔 17:14, 27.12.2018
  • Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

    Энди автомобиллар ҳам синовдан ўтказилади

    Истеъмолга яроқсиз бўлиб қолган, сифатсиз, муддати ўтган маҳсулотлар харидорнинг ғазабини келтиради. Шунинг учун яқиндан бошлаб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга киришилади.

    ✔ 79    🕔 09:12, 21.12.2018
  • Прописка талаб қилинмайди

    Прописка талаб қилинмайди

    Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун маъқулланди. ​​​​​​​

    ✔ 83    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Афв этилган тўлиқ озодликка чиқади...ми?

    Афв этилган тўлиқ озодликка чиқади...ми?

    Республикамизда муҳим саналар, байрамлар олдидан Президентимизнинг маҳкумларни кечириш, уларни афв этиш фармони яхши бир анъанага айланиб бормоқда. Бу борада, яъни билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкум ўзини афв этиш учун қаерга, кимга мурожаат этилади, унинг  тартибини тушунтириб беринг.

    Қаҳрамон БОЗОРОВ,

    Ғаллаорол тумани

    ✔ 72    🕔 09:11, 21.12.2018
  • Чиқиндидан қимматбаҳо  металл олинади

    Чиқиндидан қимматбаҳо металл олинади

    Ҳар куни атмосферага чиқаётган минглаб тонна заҳарли газлар тобора инсоният олдидаги энг оғир муаммолардан бирига айланиб бормоқда.

    ✔ 87    🕔 17:31, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар