Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Оилабанк»ни қачон очамиз?..

«Ёлғиз ота-оналар уюшмаси» қандай  вазифаларни бажаради?

«Оилабанк»ни қачон очамиз?..

Охирги пайтларда оилавий муносабатларнинг мустаҳкам эмаслиги, ажримлар ортиб бораётгани, эр-хотинлик ришталари илдизи тобора мўртлашиб бораётгани ҳақида бонг урилмоқда. Аммо уларнинг ечимлари ҳақида амалий ҳаракатлар қилиш зарурати жиддий ўйлаб кўрилаётгани йўқ.

Бу борадаги фаолиятни тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга йўналтирилган ҳаракатлар самарадорлиги кутилганидай эмас. Буни кейинги пайтларда ажримлар сони сезиларли даражада камаймаётганида ҳам кўриш мумкин. Буларнинг ҳаммаси масала моҳиятига чуқурроқ ёндашув зарурлигини тақозо этяпти. Бугун оила ва у билан боғлиқ жиҳатларга бошдан-оёқ ёндашилмас экан, бирон ижобий натижага эришиш қийин.

Бола бошидан...

Оила ва у билан боғлиқ муносабатлар, оилани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, оила муқаддаслиги ва қадриятларини асраб-авайлаш, оила қуриш ва фарзанд кўришга, тарбиялашга тайёргарлик масаласи узоқ ва мунтазам жараённи талаб этади. Фарзандларимизни энг камида ўқувчилик давридан ушбу жараёнга жиддий ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш зарур. Афсуски, мактабларда бу йўналишда ҳалигача алоҳида мутахассис соатлари йўлга қўйилмаган. Мазкур дарслар миллий маънавиятга хос энг яхши анъаналар, она меҳри ва ота ўрнаги, мустаҳкам оила тутумлари каби эзгу тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилади. Бунинг учун халқ таълими тизимига оила ва у билан боғлиқ мажбурий ўқув предметларини киритиш вақти аллақачон етиб келди. Соҳа бўйича ихтисослашган таълимни кейинчалик олий таълим муассасаларида ҳам давом эттиришни жиддий ўйлаб кўриш керак. Ҳозир маҳаллаларда ишлаётган тўққиз минг нафарга яқин хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар қаерда таълим олган? Улар қайси соҳа вакили? Бундай ходимлар ўзи фаолият юритаётган соҳанинг мазмун-моҳиятини қай даражада тушунади ҳамда қанчалик кериатив ёндаша олади? Афсуски,  бугун бу каби саволларга жўяли жавоб топиш амримаҳол.    

Инсон тақдири ўйинчоқ эмас

Оиладаги маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ва барқарорлаштириш, оила аъзоларини бир-бирига ҳурмат-эҳтиром тамойиллари асосида биргаликда ҳаёт кечиришини таъминлаш ҳам бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Бунинг учун оилавий психолог штатини жорий этиш  зарурати бор. Аммо бу йўналиш бўйича олий таълим муассасаларида малакали мутахассис тайёрловчи махсус факультетлар ҳалигача очилмаган. Оилавий келишмовчиликларнинг олдини олишда бизга, энг аввало, кучли назарий билимга эга бўлган ҳамда ўз билим ва салоҳиятини амалий жараёнларга татбиқ эта оладиган мутахассислар сув ва ҳаводай зарурлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ахир, оиладаги кичик бир кўнгилсиз вазият туфайли ўз жонига қасд қилишгача бориб етаётган юртдошларимиз, биринчи навбатда, руҳий-маънавий ёрдам берадиган, далда бўладиган инсонга эҳтиёж сезиши табиий. Бу ўта муҳим ва долзарб ишни сансалорликка солиб, ўз ҳолига ташлаб қўймасдан тезроқ аниқ ва манзилли амалий ишга киришиш вақти етган. Оила психологи лоақал биргина инсонни ҳаётга бўлган интилишини уйғота олса, бу жуда катта ютуқ ҳисобланади. Сабаби, бир кишининг ҳаёти ўз оиласи ва қариндошлари орасидаги ўнлаб кишилар тақдири билан чамбарчас боғлиқ.       

Дорилар учун       чегирма

Баъзи оилаларда сурункали хасталикка чалинган ҳамда доимий даволаниш ва парваришга муҳтож инсонлар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг дори-дармонига ой давомида сарфланадиган маблағ тўланадиган пенсиядан баъзан бир неча баробар кўпайиб кетиши ҳам бор гап. Бундай беморларга бириктирилган поликлиникаларда эса зарур дори воситаларининг барчаси бўлмаслиги табиий.  

Оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий парваришга муҳтож беморларга тиббий дори-дармонлар учун кўп харажат қилаётган оилаларга махсус дорихона картасини жорий этиш яхши самара берар балки. Бунда сотиб олинган дорилар миқдори маълум даражага етгач, салмоқли чегирмалар бериш тизимини жорий этиш мумкин. Бу орқали касалликлардан азият чекаётган оила учун тенги йўқ иқтисодий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш тизими яратилади.

«Оилабанк» тузилса...

Бева аёллар ёки оилада хотини бўлмаган болали эркакларнинг «Ёлғиз ота-оналар уюшмаси»ни тузиш ва уларнинг муаммоларини комплекс ҳал қилишга амалий кўмаклашиш ҳам галдаги вазифаларимиздан бири бўлиб турибди. Нотўлиқ оилаларни қўшимча моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кун тартибига чиқмоқда. Уюшмага аъзолик бепул ва пинҳон бўлиб, ташкилот ўз аъзоларига профессионал маслаҳат бериш билан бирга, ҳукумат грантларини расмийлаштириши, фарзандлари учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиши учун йўлланмалар бериши мумкин. Амалдаги тартибга кўра, эҳтиёжманд бўлса-да, лекин кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оила мақоми берилган кўплаб оилалар давлат томонидан ажратилаётган имтиёздан фойдалана олмаяпти.

Бундай муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун махсус «Оилабанк» ташкил қилиш керак. Унинг фаолияти оилавий тадбиркорлик, оилавий томорқалардан фойдаланиш учун шарт-шароит яратиш, оила мустаҳкамлиги учун кам фоизларда маиший техника, қурилиш материаллари, ўсиб бораётган коммунал қарздорликни қоплаш учун имтиёзли кредитлар ажратишга қаратилиши лозим. Кутилмаганда МИБ ходимлари кириб келган ёш оиланинг фойдаланган коммунал хизматлар учун тўловга маблағи бўлмаслиги мумкин. Аммо қўлланиладиган отнинг калласидай жарима оилани пароканда бўлиши учун етарли ҳисобланади.

Қонун эҳтиёжи

Кейинги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия мақомини қўмита даражасига кўтариш керак ва Спикер ўринбосари даражасини бериш керак. Токи қонунчиликда бу борадаги ҳар қандай ўзгаришлар ўз аксини топмоғи зарур. 

«Оилани комплекс қўллаб-қувватлаш ҳақида»ги қонун ишлаб чиқариш ва ажрашиш жараёнларини масъулият нуқтаи назаридан қийинлаштириш, бу жараёнда аёлларнинг эрига ва аксинча боғлиқлигини ошириш керак. Таназзулга юз тутган оилаларни сақлаб қолаётган судьяларга бундай ишлар сонига қараб мукофот пуллари бериш тартибини жорий этиш зарур.

 

Лазиз РАҲМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Иморат бир кунда битмайди

Иморат бир кунда битмайди

🕔16:35, 08.11.2018 ✔25

Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

Батафсил
Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

🕔16:34, 08.11.2018 ✔26

Муштарий мактуби:

«Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

Батафсил
«Оилани бошқаришнинг  34 қоидаси»

«Оилани бошқаришнинг 34 қоидаси»

🕔16:33, 08.11.2018 ✔30

Оилани ким бошқаради? Оиланинг раҳбари-да. У ким? Албатта, эркак киши!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Иморат бир кунда битмайди

    Иморат бир кунда битмайди

    Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

    ✔ 25    🕔 16:35, 08.11.2018
  • Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Муштарий мактуби:

    «Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

    ✔ 26    🕔 16:34, 08.11.2018
  • «Оилани бошқаришнинг  34 қоидаси»

    «Оилани бошқаришнинг 34 қоидаси»

    Оилани ким бошқаради? Оиланинг раҳбари-да. У ким? Албатта, эркак киши!

    ✔ 30    🕔 16:33, 08.11.2018
  • Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

    Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

    Уларни яраштириш фақат маърузабозлик билан бўлиши керак эмас.

    ✔ 62    🕔 18:55, 01.11.2018
  • Шубҳадан қандай қутулай?

    Шубҳадан қандай қутулай?

    Таҳририятимизга муштарийлардан тез-тез мурожаатлар бўлиб туради. Айниқса, оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси билан боғлиқ масалаларга ечим излаб биз билан боғланадиганлар талайгина.

    ✔ 48    🕔 18:54, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар