Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

Отам косиблик орқасидан рўзғор тебратганлар. Ўн уч жонни косибликнинг оғир меҳнатидан келган уч-тўрт сўм пул билан эплаб туришган.

Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

Биз ҳам болаликдан отамнинг устахонасида косиблик ишини кўриб, кўзимиз ўрганиб вояга етдик. Баъзан отам билан бирга бозорга бориб, тайёр молларни сотишга ҳам ёрдамлашардим. Лекин у вақтларда бозорга чиқиш азоб эди. Ҳунармандлар ўз қўл меҳнатини растага қўйишга ҳақи йўқ эди. Шундан сотишга чиқарган махсиларни мен бозорнинг бир бурчагида хуржуни билан олиб ўтирардим. Отам эса, қўлига бир-икки махсини олиб, бозорга кириб кетар, сотиб қайтиб келгач, мендаги хуржундан яна бир-икки махси оларди. Ўн ёшлардаги боламан, баъзан хуржунни қучоқлаб ўтириб, кўзим илиниб қоларди. Бунинг учун отамдан танбеҳ ҳам эшитганман.

Мол яхши бўлса, мижоз ҳам топилавераркан. Отам ишига анча пишиқ одам эди. Тикаётган махсиларнинг терисини кўнчилардан танлаб-танлаб, энг яхшисини оларди. Тикканда ҳам бирор чокини чала-хом қолдирмасди. Отамдан махси харид қилганлар узоқ вақт дуо қилиб кийишганини ҳатто отам раҳматли дунёдан ўтиб кетганларидан кейин ҳам кўрганман.

Отам касбидан барака топиб яшаган бўлса ҳам биз фарзандлардан бирортамиз ота касбини танламадик. Отам ҳаммамизни ўқитиб, олий маълумотли қилган эди. Мен муҳандис бўлдим.   

Уйланиб, оилали бўлгандан кейин маошим рўзғорга татимай қолди. Айниқса, фарзандлар катта бўла бошлагач, қўлимиз янаям калталашди. Мен заводда ишлайман. Ишдан кейин ҳар на рўзғорга бир-икки сўм ёрдам бўлар, деб отамдан ўрганганим косиблик ҳунарини ишга солмоқчи бўлдим. Уйда отамнинг дастгоҳлари бор, қолган нарсаларни сотиб олиб, кечалари махси тикадиган бўлдим. Махсиларим тайёр бўлди-ю унга харидор топиш анча бошимни қотирди. Олдин бир-икки марта бозорни ўргандим. Ҳунарманднинг молига бозорда жой йўқ. Бир-икки учарлар ҳунарманддан молни олиб, устига хизмат ҳақини қўйиб, сотиб беряпти. Агар ҳунарманднинг ўзи улар билан ҳисоблашмай молини сотувга олиб чиқса, бояги учарларнинг ўзи уни чайқовчи деб ушлаб, тегишли жойга бериб юборишарди.

Охири шулардан бири билан гаплашиб, молимни кўрсатдим. У сотиб берадиган бўлди. Тайёр молни бирпасда пуллаб, мендан ҳам кўп фойда оларди. Шуниси менга алам қиларди. Менга арзимаган чойчақа қоладиган бўлди. Кейин бу ишни ҳам қилмай қўйдим.

Бу саксонинчи йиллардаги гаплар.

Ҳозир замон бутунлай ўзгарди. Қўлидан иш келадиган одам бўлса, давлатнинг ўзи унинг уйига бориб, сизга нима ёрдам керак, деб турибди. Пул беряпти, дастгоҳ беряпти, ишлаш учун жой беряпти... Хуллас, бир ишнинг бошини тутиш учун нима зарур бўлса, ҳаммасини тап-тайёр қилиб қўйяпти. Энди фақат инсоф билан ишлаш қолди. Олдин молимизни сотиш учун туманда биргина бозор бўларди. Ҳозир ҳамма жой бозор, ҳар қадам — дўкон. Ҳатто ўзи ишлаб чиқарган молини хоҳлаган давлатга олиб бориб сотиб келаётганлар бор.

Шуларни ўйлаб ўтириб, ҳозирги ёшларнинг пешонаси ярқираган экан, деб қўяман. Бу кунларга кимлар етди, кимлар етмади...

 

Шоқосим ШОУМАРОВ,

меҳнат фахрийси




Ўхшаш мақолалар

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

🕔11:44, 20.09.2018 ✔11

Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

Батафсил
Кўролмайдиган кимса

Кўролмайдиган кимса

🕔11:43, 20.09.2018 ✔12

Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

Батафсил
Ахлоқнинг чегараси

Ахлоқнинг чегараси

🕔11:26, 13.09.2018 ✔49

Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

    ✔ 11    🕔 11:44, 20.09.2018
  • Кўролмайдиган кимса

    Кўролмайдиган кимса

    Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

    ✔ 12    🕔 11:43, 20.09.2018
  • Ахлоқнинг чегараси

    Ахлоқнинг чегараси

    Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

    ✔ 49    🕔 11:26, 13.09.2018
  • Бу заминнинг жозибаси бор

    Бу заминнинг жозибаси бор

    Ақлимни таниганимдан Имом ­Бухорий номини эшитиб катта бўлдим. Олдин катталардан эшитган бўлсам, кейинчалик ўзим турли китобларда бу номни тез-тез учратардим. Бу буюк шахсга меҳрим, ихлосим йилдан-йилга ортиб бораверди.

    ✔ 60    🕔 11:58, 30.08.2018
  • Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Отам косиблик орқасидан рўзғор тебратганлар. Ўн уч жонни косибликнинг оғир меҳнатидан келган уч-тўрт сўм пул билан эплаб туришган.

    ✔ 65    🕔 11:57, 30.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар