Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

«Ўғлим синфдошлари билан чиқишмаяпти»

Таҳририятимизга Тошкент шаҳридан бир аёл қўнғироқ қилди. Ўзини Дилором Наза­рова, деб таништиргач, қийнаётган саволига жавоб излаётганини айтди.

«Ўғлим синфдошлари билан чиқишмаяпти»

— Турмуш ўртоғимнинг касби тақозоси билан пойтахтга кўчиб келдик, — деди Дилором опа. — Саккизинчи синфда ўқийдиган ўғлим янги мактабга қатнай бошлади. Лекин синфдошлари билан чиқишолмаяпти. Айтишича, болалар уни ажратиб, устидан кулаётган экан. Синф раҳбари буни ўткинчи ҳолат, деб баҳолади. Яқинда болалар ёқалашишгача боришибди. Бу муаммолар уни ўқишдан, мактабдан совитиб қўйди. Ҳозир ўғлимни шаҳардаги бошқа мактабга ўтказиш ҳақида ўйлаяпман. Унинг ўзи ҳам бунга рози...

Муштарийимизга қарор қабул қилишда шошмасликни, бу масалани оила даврасида ва тажрибали инсонлар билан маслаҳатлашиб, ҳал этиш лозимлигини айтдик. Ва биз ҳам, ўз навбатида, саволга жавоб излаб мутахассисларга мурожаат қилдик.

— Ўсмир ўғил болаларда (баъзан қизларда ҳам) шунга ўхшаш муаммолар кўплаб учраб туради, — дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика-психология факультети «Амалий психология» кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Сабоҳат ЖАЛИЛОВА. — Бунга сабаб, ўсмирлик даврида, яъни 11-15 ёшда эндокрин тизимдаги жадал фаолият физиологик ўзгаришларни юзага келтиради: тана оғирлиги ошади, ўсмир кўриниши жиҳатдан катталарга ўхшай бошлайди. Бу эса психологик ўзгаришларни ҳам пайдо қилади. Шунинг учун янги синфга кўникиш кичик ёшдаги болалардан кўра ўсмирларда оғир кечади.

Бундай вазиятда ота-она боланинг ишончига кира олиши муҳим. Мактабда руҳан қийналаётган болани уйда уришманг! «Бўшангсан, лапашангсан» каби сўзлар уни қаттиқ эзиб қўяди. Ҳозир унга руҳий далда керак. Фарзандингизнинг имкониятлари кенглигига уни ишонтиринг. Энг асосийси, бола билан дилдан сўзлашинг. Шундай йўл тутиш керакки, фарзандингиз сизга ишонсин. Баъзи ўғил болалар иложсиз вазиятга тушганини отаси билишидан уялади. Шунда она сирдош бўлиши, буни ошкор қилмаслиги лозим. Агар бола орангиздаги суҳбатни кимгадир айтганингизни билиб қолса, бошқа ишонмай қўяди.

Ўғлингиз билан ҳар вазиятни, у тутган йўлни яхшилаб таҳлил қилинг. Таҳлил жараёнида бола ҳаракатларини танқид қилманг, қизишманг. Воқеаларни босиқлик билан табиий қабул қилсангиз, у ҳеч нарсани яширмай айтади.

Янги ўқувчи синфнинг ички ишларига аралашмагани маъқул. Чунки у ҳали синфдошларини, синфнинг ёзилмаган қоидаларини билмайди. Янги синфдошларининг айбини пайқаб қолса ҳам, ошкор қилмаслиги керак. Содиқ дўстнинг ҳурмати баланд бўлади. Синфнинг авторитет ўқувчиси бўлишнинг яна бир йўли — аълочилик. Билимли ўқувчига бутун синф суянади: назорат иши, уй вазифасини бажариш, ўқитувчининг қийин саволига жавоб бериб, бутун синфни қутқаришда аълочининг кўмаги барчага асқотади.

Оғир кечаётган мослашув жараёнида ота-онанинг ҳаракати камлик қилади. Яхшиси, ўсмирнинг ўзига билдирмай, синф раҳбари, мактаб психологи, фан ўқитувчилари билан биргаликда ишланг. Барча ўқитувчи янги ўқувчига ўзини намоён этиш имкониятини берсин. Масалан, бирор тадбир ўтказилаётганда, унга масъулиятли топшириқни юклаш энг самарали усул. Бу орқали ўсмир янги қирраларини кўрсатади ва гуруҳга мослашиши осон кечади. Шунингдек, ўзига ишончи ҳам ортади.

Айрим ота-оналар синфдаги руҳий аҳвол яхшиланавермаса, мактабни ўзгартиришга шошилади. Бу психологик нуқтаи назардан нотўғри йўл. Биринчидан, ўсмирлик даврида шахс ривожланади. Бу ҳаракатингиз билан шаклланаётган шахсга мавжуд муаммони ҳал қилишни эмас, ундан қочишни ўргатасиз. Иккинчидан, бола янги синфда бир ҳафта ўқидими ё бир ойми — у шунча муддатли йўлни босиб ўтди. Гарчи кўзга ташланмаётган бўлса-да, маълум натижаларга эришди. Энди уни орқага қайтарманг! Қўллаб-қувватлаб, олға интилишга руҳлантиринг.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.

Ҳурматли газетхон! Агар балоғат бекатидаги муаммолар Сизнинг оилангизда ҳам кузатилаётган бўлса, бизга мактуб йўлланг. Малакали мутахассислар, бой ҳаётий тажрибага эга юртдошларимиздан фойдали маслаҳатлар олишга кўмаклашамиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, 100000. Амир Темур 1-тор кўча, 2-уй.

Телефон: (0-371) 234-09-12

E-mail: info@od-press.uz

SMS ва Telegram: +998 93 387-13-14




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2559

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2559    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар