Спорт      Бош саҳифа

Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

Бир неча кундан сўнг Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилаётган XVIII Осиё ўйинлари ҳам ўз якунига етади.

Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

Осиё ўйинларида ватанимиз спорт делегацияси таркибидан жами 331 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, улар 32 спорт турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда. Қувонарлиси, миллий спортимиз кураш ҳам илк маротаба ушбу мусобақа дастуридан жой олди.

Осиё ўйинларининг оғир атлетика бўйича -105 кило­грамм вазнли полвонлар ўртасидаги беллашувларда юртимиз шарафини Осиё ва жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари ғолиби, Ватанимиз фахри Руслан Нуриддинов ҳимоя қилди. У даст кўтаришда 191, силтаб кўтаришда эса 230 килограмм тошни бўйсундириб, умумий 421 килограмм натижа билан барча рақибларидан устун келди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари тарихидаги оғир атлетика буйича илк олтин медалини туҳфа этди. Руслан бу натижа билан Осиё ўйинларида ўн олти йилдан буён сақланиб келинаётган рекордни ҳам янгилади.

Ўзбек спорти афсонаси, Олимпия ўйинларининг етти карра иштирокчиси, «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилган, шунингдек, халқаро гимнастика федерациясининг «Шон-шараф зали»дан ҳам ўрин олган Оксана Чусовитина спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида кумуш медални қўлга киритгани эса чинакамига фантастика бўлди. Ахир, 43 ёшни қаршилаган бу спортчининг ўз фарзандидан ҳам кичик бўлган гимнастикачилар билан курашишини тасаввур этиб бўладими? Тағин олтин медални қўлга киритган рақибидан спортчимиз атиги 0,100 баллга ортда қолган бўлса. Устига-устак, олтин ва бронзани ютган икки корейс қизнинг умумий ёши 33 (бири 16 бири 17 ёшда) ни ташкил этса, буни ақлга сиғдириш мумкинми? Лекин Оксана буни уддалади.

Одамлар ундан нима учун ҳалигача мусобақаларда иштирок этаётганини сўраганда эса Оксана доимо бир хил жавоб беради:

«Менда ҳали ушалмаган бир орзу бор. Унга эришишни жуда-жуда истайман. Еттита Олимпия ўйинларида иштирок этган бўлсам-да, Ўзбекистон учун медаль ютиб бера олмаганман. Ватаним учун ушбу мусобақа медалини тақдим этиш энг асосий мақсадим. Шунинг учун тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт тадбирида совриндор бўлиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан».

Ҳа, Оксананинг иродаси, матонатига тан бермасликнинг иложи йўқ. Биз унинг ушбу нияти амалга ошиши тарафдоримиз. Бунга ҳали вақт, шароит ва имконият бор.    

Яна бир хушхабар бу — мамлакатимизнинг теннис бўйича биринчи ракеткаси Денис Истомин Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритганидир, албатта. Эътиборлиси, ушбу муваффақият теннисчимизга нафақат Осиё ўйинлари ғолиблиги унвонини, балки Токио — 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясини ҳам тақдим этди. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон спорт делегацияси 16 йил ичида илк маротаба теннис бўйича Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиқди.

Лўнда қилиб айтганда, қолган бошқа спорт турларида ҳам спортчиларимиз ҳеч кимдан кам эмаслигини кўрсатмоқда. Хусусан, каратэ, бадиий гимнастика, енгил атлетика, велоспорт, академик эшкак эшиш, таэквандо, юнон-рум кураши, эркин кураш бўйича баҳсларда спортчиларимиз мухлисларни ҳар куни, керак бўлса, ҳар соат медаллар шодаси билан хушнуд этди. Киши дилини ёритадиган яна бир жиҳат, бу галги Осиё ўйинларида шу пайтгача умуман медаль ютмаган спорт турида ҳам совриндорлар қаторидан ўрин олдик.

Ҳар бир спортчимиз хусусида алоҳида тўхталиш мумкин. Зеро, улар бунга муносиб. Фақат бу ғалабаларни умумлаштирадиган бўлсак, улар замирида оддий бир ҳақиқат мужассам: давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисидаги қарори бу борадаги ишларни изчил, тизимли ва янгича асосда йўлга қўйишда муҳим дастурил­амал бўлмоқда. 

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

🕔11:15, 13.09.2018 ✔25

«Вадим, ахир, бундай имконият қайта бўлмайди», дердим ичимда ўзимга. Якунда биринчи бўлдиму, бирдан ағанадим.

Батафсил
Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

🕔11:58, 30.08.2018 ✔56

Бир неча кундан сўнг Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилаётган XVIII Осиё ўйинлари ҳам ўз якунига етади.

Батафсил
Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

🕔11:23, 16.08.2018 ✔75

Маҳалла тарғиб этаётаган ушбу ғоя қандай натижа бераётганини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

    Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

    «Вадим, ахир, бундай имконият қайта бўлмайди», дердим ичимда ўзимга. Якунда биринчи бўлдиму, бирдан ағанадим.

    ✔ 25    🕔 11:15, 13.09.2018
  • Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

    Русланнинг рекорди, вақтни енгган Чусовитина…

    Бир неча кундан сўнг Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилаётган XVIII Осиё ўйинлари ҳам ўз якунига етади.

    ✔ 56    🕔 11:58, 30.08.2018
  • Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

    Спортчи нуронийлар ёшларга ўрнак

    Маҳалла тарғиб этаётаган ушбу ғоя қандай натижа бераётганини биласизми?

    ✔ 75    🕔 11:23, 16.08.2018
  • Гигантларни аямаган  Мундиаль

    Гигантларни аямаган Мундиаль

    Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

    ✔ 123    🕔 10:53, 19.07.2018
  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 227    🕔 16:18, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар