Саломатлик      Бош саҳифа

Бепуштлик қандай касаллик, давоси борми?

Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

Бепуштлик қандай касаллик, давоси борми?

Бир танишимнинг уйланганига беш йилдан ошди ҳамки ҳали фарзанд кўрмади. Эр-хотин бормаган жойи, учрашмаган шифокори қолмади. Яқинда малакали мутахассис кўригига борган танишимнинг тарвузи қўлтиғидан тушибди. Мутахассиснинг айтишича, у бепушт экан.

Хўш, бепуштлик ўзи нима? Қандай сабабларга кўра, айрим эркаклар бепушт бўлиб қолади?

— Эркакда бепуштлик ҳолатининг олдини олиш учун ёшликдан эътибор бериш керек, — дейди уролог Элбек ­НАВРЎЗОВ. — Баъзи ўғил болаларнинг  крипторхизм — туғма етишмовчиликлар, моякнинг ўз ўрнига тушмаганлик ҳолати, моякнинг биттаси ёки иккаласи ҳам ёрғоқда бўлмай, қорин бўшлиғида қолиши, баъзан иккала, кўп ҳолларда битта моякнинг туғма бўлмаслиги ҳолатлари учрайди. Ундай пайтда ота-оналар болани ёшлигидан мутахассис-шифокор кўригидан ўтказиши керак.

Эпидемик паротит (тепки) касаллиги билан касалланганлар 10 кундан сўнг ўзини яхши ҳис қилиб даволанишни тўхтатиб қўяди. Бу дардни охиригача даволамагани туфайли касалликнинг асорати танада қолиб кетади. Айнан шу касаллик билан оғриган ва тўлиқ даволанмаган кишиларнинг аксариятида мояклар ва простата бези зарарланиши кузатилади. Бу ўсмирлик вақтида ёки ўттиз ёшлар атрофида ўз асоратини кўрсата бошлайди.

— Яна қандай ҳолатлар фарзанд кўришга тўсқинлик қилади?

— Жинсий йўл билан юқадиган инфекция касалликлари ҳам фарзандли бўлишга тўсқинлик қилади. Ҳомиладорлик юз бериши учун камида 39 миллионга яқин сперматозоид мавжуд бўлиши керак. Афсуски, инфекциялар сперматозоид ҳаракати ва сонига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

— Бепуштлик эркак ва аёлда қандай кечади?

— Эркак бепуштлиги шакллари аёл бепуштлигига нисбатан аниқроқ бўлади. Уни даволаш одатда бир неча ойдан бир неча йилгача давом этиши мумкин. Бундай ҳолатда, асосан, инфекция билан касалланган жуфтликлар қийналишади. Масалан, аёлда ҳомила тушиши, ҳомила ўсмай қолиши, бола ўлик туғилиши, бола уч ойлик бўлганда юрак урмай қолиши ҳолати кузатилади.  Соғлом фарзанд кўриш учун ҳар 3-6 ой давомида мунтазам даволаниб туриш керак, чунки инфекция организмда сақланиб қолади.

Эркакларни бепуштликка олиб келадиган яна бир касаллик варикоздир. Бу уруғ тизимчаси вена қон томирларининг патологик кенгайиши бўлиб, касаллик, асосан, ўсмирлик ёшида учрайди. Натижада спермограмма (уруғ суюқлиги) ўзгаради. Бу эркак бепуштлигига олиб келади. Касаллик сабаб айрим йигитлар йиллар давомида фарзандсизликдан азият чекишади. Варикоз белгилари 15 дан 25 ёшли эркакларда 30 фоизгача учрайди. Касаллик тананинг зўриқишидан ҳосил бўлади. Бу касаллик билан оғриган эркак бир йил давомида фарзанд кўрмаган бўлса, ваҳимага туша бошлайди. Аслида бунга ҳожат йўқ. Чунки варикоз моякнинг биттасида бўлиши мумкин. Иккинчи моякдан келаётган спермада ҳам фарзанд кўриш эҳтимоли бор.

Руҳан сиқилиш, сурункали касалликлар, алкоголь, тамаки, наркотик моддалар ва баъзи дори воситалари, экологиянинг ёмонлиги, ҳаддан ташқари тор кийим кийиш ҳам бепуштликка сабаб бўлади.

Биргина тамаки ва алкоголь ичимликлар сперма сифатини сезиларли даражада заифлаштиради. Шундай экан, бундай ҳолга дуч келган эркаклар имкон қадар зарарли одатлардан тийилиши лозим.

— Бепуштликни даволашда табиий усуллардан фойдаланса бўладими?

— Асал, ёнғоқ ва майиз аралашмасини кунда икки маҳал истеъмол қилиш керак. Ёнғоқ таркибида E витамини бўлиб, у сперманинг узоқроқ яшашига ҳамда сифатли уруғ етказиб беришига хизмат қилади. Шунингдек, асал ва майизнинг таркибида фруктоза бўлиб, уруғ шунинг ҳисобидан ҳаракатланади.

Қуритилган қовоқ уруғи ҳам жуда фойдали. Унинг таркибида аминокислоталар, А, С, К, Е, Б витаминлари бор. Мазкур витаминлар уруғнинг тезроқ ҳосил бўлишида аҳамияти катта. Тарвуз пешоб йўлларини нафақат яхшилайди, балки потенцияни ҳам оширади.

Стресс, руҳан сиқилиш фарзандли бўлишга тўсқинлик қиладими?

— Стресс бу — инсоннинг бирор бир вазиятни бошқара олмаслиги туфайли юз берадиган ҳолат, — дейди психолог ­Зебинисо ­АҲМЕДОВА. — Стресс ва руҳан сиқилишнинг жуда кўп салбий оқибатлари бор. Хусусан, айрим эркаклар стресс ва руҳан сиқилиш оқибатида фарзанд кўра олмаслиги бор ҳақиқат.  Чунки стресс орқали инсоннинг фикрлаш жараёни тезлашади, тезкор ва зудлик билан қарор чиқаради. Кўп ва оғир стресс тушкунлик, депрессия ёки шифокорлар тилида айтганда, невроз ҳолатига олиб келади. Депрессия кайфиятсизлик, мақсадсизлик, жаҳл, умидсизлик, кам ҳаракатлилик ҳолатлари билан характерланади. Депрессия пайтида жинсий қизиқиш йўқолиши ёки аксинча, жинсий истак кўпайиши мумкин. Шундай бўлса-да, депрессия бепуштликка олиб келмайди. Депрессиядаги бепуштлик жинсий истак йўқолиши туфайли пайдо бўлади, холос. Тушкунликдан чиқиш орқали яна яшаш завқи (рисоладагидек жинсий ҳаёт)га эришиш мумкин.

Аёл ва эркакда депрессиянинг оқибати изсиз ўтиб кетади ва фарзанд, бўлишга қодирлик пайдо бўлади. Шундай  экан, депрессияга тушган ҳолатда доим ҳаётда эришган ютуқларни эслаб туриш керак. Бу ундан чиқишда асқатади. Депрессияга ёки руҳий тушкунликка тушган эркак қачонки ўз кучига, иродасига қалбан ишонса, олам гулистон.

Бекзод НАСИМБОЕВ,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Вакцина гриппдан  сақлай оладими?

Вакцина гриппдан сақлай оладими?

🕔16:30, 08.11.2018 ✔33

Ҳозир шамоллаш ва гриппнинг айни мавсуми. Бурун битса, томоқ оғриса, кимдир «шамоллабман» деса, бошқа биров «грипп бўлдим шекилли», дейди.

Батафсил
Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

🕔16:29, 08.11.2018 ✔31

Беҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббо ва шарбат эса қишда заифлашган организм учун айни муддао.

Батафсил
Қаришни тезлаштирувчи омиллар

Қаришни тезлаштирувчи омиллар

🕔16:29, 08.11.2018 ✔25

Ёш ўтган сари аёлларда бир савол пайдо бўлади. Қандай ёш кўриниш мумкин? Тўғри, бунга йиллар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Аммо юзни тўғри парваришлаш, кўпроқ эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш юздаги қариш жараёнини секинлаштириши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Вакцина гриппдан  сақлай оладими?

    Вакцина гриппдан сақлай оладими?

    Ҳозир шамоллаш ва гриппнинг айни мавсуми. Бурун битса, томоқ оғриса, кимдир «шамоллабман» деса, бошқа биров «грипп бўлдим шекилли», дейди.

    ✔ 33    🕔 16:30, 08.11.2018
  • Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

    Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

    Беҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббо ва шарбат эса қишда заифлашган организм учун айни муддао.

    ✔ 31    🕔 16:29, 08.11.2018
  • Қаришни тезлаштирувчи омиллар

    Қаришни тезлаштирувчи омиллар

    Ёш ўтган сари аёлларда бир савол пайдо бўлади. Қандай ёш кўриниш мумкин? Тўғри, бунга йиллар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Аммо юзни тўғри парваришлаш, кўпроқ эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш юздаги қариш жараёнини секинлаштириши мумкин.

    ✔ 25    🕔 16:29, 08.11.2018
  • Носоғлом фарзанд туғиш  ёш билан боғлиқ...ми?

    Носоғлом фарзанд туғиш ёш билан боғлиқ...ми?

    Жаҳон тиббиёт мутахассислари маълумотига кўра, тиббиётда ҳар йили юзга яқин янги касалликлар аниқланади. Уларнинг аксарияти ирсий касалликлар билан боғлиқлиги эса ҳар қандай кишини хавотирга солиши тайин.

    ✔ 44    🕔 18:52, 01.11.2018
  • Ёшлигингизни қайтариб беради

    Ёшлигингизни қайтариб беради

    Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида шолғомнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп маълумотлар келтирилган. «…Шолғомда ҳар хил қувват бор.

    ✔ 72    🕔 18:51, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар