Даромад манбаи      Бош саҳифа

Майда ишдан катта фойда сари

Меҳнатнинг машаққатсизи йўқ. Сабр қилиб чидаса, бир кун мевасини беради.

Майда ишдан катта фойда сари

Бир дугонам ўқишга киролмай, бўш вақти бесамар кетмаслиги учун маҳалламиздаги номи чиққан тикувчига шогирд тушди. Хафсаласизлик қилдими ёки сабри етмадими у ердан ҳам кетди. Сабабини сўрасам, «жуда майда иш экан, ичим сиқилиб кетди», дейди. Аслида меҳнатнинг машаққатсизи йўқ. Сабр қилиб чидаса, бир кун мевасидан баҳраманд бўлиши аниқ.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида истиқомат қилувчи Равшан ака ва Мавжуда опани маҳалладагилар жуда яхши танийди. Улар ўттиз йилдан бери оилавий тикувчилик билан шуғулланиб келишади. Миллий матоларимиздан кўрпача, ёстиқ ва улар учун жилдлар тикиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишган.

— Бувимиз катта чевар бўлган, — дейди моҳир тикувчи Мавжуда опа Яхшиева. — Ундан сўнг қайнонам, энди эса мен шу иш билан шуғулланяпман. Тикувчиликда бир олтин қоида бор: ишингиз тоза бўлса, харидорнинг ўзи сизни излаб келади.

— Бу оилавий тадбиркорлик, —  гапга қўшилди Равшан ака. — Азал-азалдан юртимизда қўл меҳнати, асосан, тикувчилик қадрланган. Бувимиздан, онамиздан ўрганганларимизни қўллаб бугун кам бўлмадик. Миллий матолардан кўрпача, ёстиқ ва улар учун жилд, матрас ва тўшаклар тикамиз. Баъзи харидорлар тайёр маҳсулотни сотиб олишади, айримлар ўз материали билан келиб, тикиб беришимизни сўрашади. Қолганларини бозорга олиб чиқиб сотамиз.  Ҳозирда ўғлим таътилда бўлгани учун сотишда менга ёрдам беряпти.

Меҳнатингизнинг ҳақиқий  ҳосилини 10-15 йилда оласиз. Қачонки, битта кўрпача эскириб уни бузиб, қилган ишингизни кўргандан кейин яна сизга олиб келишади. Ўзбек оилаларида кўрпача-ёстиқлар неча йиллаб ишлатилади. Баъзилар шогирд бўлиш учун ҳам келади. Майда иш бўлгани учун кўпчилигининг сабри етмайди. Вақти-вақти билан маҳалладаги аёл-қизлар чиқишади, иш ўрганишади, ёрдам беришади. Албатта, уларни ҳам қуруқ қўймаймиз. Ишига, меҳнатига яраша хурсанд қиламиз. Биз орқали хонадонига уч-тўрт сўм олиб кирса, кўнглимиз шод бўлади.

Ҳар бир ишнинг ўз қийинчилиги, машаққати, молиявий тизими бўлади. Бу тизимни ишга солиш учун Равшан ака 2016 йил давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, «Ипотека» банкидан кредит олди ва ишини янада такомиллаштирди.

— Ишда сонга эмас, сифатга эътибор берамиз, — дейди Равшан ака сўзида давом этиб. — Шунинг учун ҳамма иш жой-жойида бўлишини хоҳлайман ва фарзандларимга ҳам шуни ўргатаман. Бизнинг маҳсулотимиздан одамлар кўп йиллар давомида фойдаланади. Шу сабаб уларни сифатли тайёрлаш бурчимиздир. Сабаби, кўрпача-ёстиқларда ухлашади, ўтириб овқатланади — шу тарафдан гигиеник талабларга ҳам жавоб бериши керак. Шунинг учун сифат ишимиздаги бирламчи мезон.

Яхшиевлар оиласи тадбиркорлик орқасидан кам бўлгани йўқ. Қиз чиқаргани, фарзандларини ўқитаётгани, рўзғорнинг бутлиги — ҳаммаси шу иш ортидан бўлаётганини тўлиб-тошиб гапиришди.

— Шунча имконият бўла туриб ишламаслик, меҳнат қилмаслик катта хиёнат, — дейди Мавжуда опа. —  Баъзида ўзимизнинг ёшлигимиз билан шу бугунги кунларни солиштираман. Жуда катта тафовут бор. Айниқса, тадбиркорлик фаолиятидаги текширишларга бутунлай барҳам берилгани ишимиз унумини сезиларли даражада оширяпти.

Ҳозир кўпчилик тадбиркорлик қиламан деб энг осон ишни бошлашга ҳаракат қилади. Тезроқ бошласа-ю катта даромад топса. У иш узоғи билан бир ёки икки йилга боради. Охири тугатилади. Тадбиркорликнинг энг биринчи қоидаси даромад олиш эмас албатта. Жамиятда ўз ўрнингни топиш, халқ корига яраш, кўпчилик ишини енгил қилиш. Шундан кейин фойдаю даромад ўзи келаверади.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔127

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔101

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔201

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 127    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 101    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 201    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 132    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 189    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар