Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Чин эркаклар қандай тарбияланади?

Ҳақиқий эркак ким? Бу сўз қандай инсонга нисбатан айтилади?

Баъзилар ҳақиқий эркак деганда, чўнтаги пулга тўла, тагида гижинглаган машинаси бор инсонни тушунса, айримлар арслон келбатли, бир зарб билан ўн йигитни қулата оладиган полвонни тушунади.

Менимча, эркак кишининг юқоридаги сифатлар билан биргаликда, аввало, қалби пок ва тоза, юраги бақувват бўлиши керак. Ёши улуғларимиз «Эл корига ярайдиган бек йигитлар туғилсин», дея дуо қилади. Аммо ҳеч ким дунёга чин эркак бўлиб келмайди. Балки, унда оиладаги муҳит, атрофидаги инсонлар ва жамият таъсирида салбий ё ижобий сифатлар шаклланиб боради.

Ҳаётимизга назар ташлайлик: машҳур инсонларнинг аксарияти аввал-бошдан оиладаги муҳит таъсирида шаклланган. Масалан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг онаси у зот чақалоқлик пайтида ҳеч қачон бетаҳорат эмизмаган, ҳамиша сиз деб мурожаат қилган экан. Оилада ота ҳам, она ҳам илмга ўта меҳр қўйгани боис фарзандларининг ҳам зиёли бўлиб вояга етишиши учун чиройли  таълим-тарбия билан сийлаган экан.

Бир мулоҳаза мени доим қийнайди.

Эр йигит ҳеч қачон аёлини ўзгалар қўлига қаратиб қўймайди. Оиласидан воз кечмайди, моддий-маънавий бўшлиқни тўлдиришни ўз бурчи, деб билади. Ватанига, қасамига, дўстларига содиқ, халқи хизматида бўлишни ўзи учун шараф деб ҳисоблайди. Аниқроғи, биз шундай ўйлаймиз. Лекин...

Ахир, ўзингиз айтинг: уруш йилларида халқимиз эр йигитлари фронт ортида қолишни ўзи учун ор деб билган. Ватанига қарши тиш қайраган ҳар бир душман билан юзма-юз бўлишни хоҳлаган.

Хўш, бугунги эр йигитларимиз-чи? Ҳозир армияга бораётган йигитлар орасида фақат ҳарбий хизмат ўташ учун эмас, балки шахсий манфаатини кўзлаб отланаётганлари ҳам йўқ эмасми?

Айни замонда ҳаммани ташвишга солаётган ҳолат — ажримларнинг кўпайиб бораётгани ҳам ана шу «бек»ларимиз беклик қила олмаётганидан эмасмикан? Чин эркак дегани нафс қутқуси, мол-дунё васвасаси, бировларга моддий ва маънавий қарамликдан ўзини халос эта олиш эмасмикан? Қандайдир сарпо-суруқларнинг куёв онасига маъқул бўлмагани сабаб бузилаётган оилалар камми? Аслида бундай ҳолат ҳар бир йигит киши учун ор, уят бўлиши керакмасми?

Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир», деган ҳақли ҳикматларини ёдга олинг. Бугун кўплаб оилаларда мол-дунё ортидан қувиш, инсонларни мавқеи, давлатига қараб баҳо бериш, имкон қадар амалдор ва бирор юмушда фойдаси тегиб қолар, деган фикрда улар билан дўстлашишни тарбиянинг асосий омили сифатида кўраётганлар талайгина. Шу каби оилаларда вояга етаётган йигитчалардан беклик кутиб бўладими?

Мен бир оилани биламан. Болалигимда бу хонадонда жуда кўп жанжал бўларди. Элас-элас бўлса-да, ҳалиям хотирлайман: хотин эрнинг хиёнатини билиб қолган куни қиёмат қойим кўтарган. Сўнг эр ичиб келиб, болалари ва аёлини кўчага қувиб, тўполон кўтаришни одат қилди. Орадан йиллар ўтиб, ўша қўшни катта ўғлини уйлантирди. Бир куни қўшни келинчак билан гаплашиб қолдик. Ич-ичидан эзилиб ҳаётини сўзлаб берди. Афсуски, куёвбола ҳам хиёнаткор отанинг изидан борибди.

Бу гапдан ўша қўшни хонадонда аёлнинг на она ва на рафиқа сифатида ўрни йўқлигини тушундим. Афсуски, қуш уясида кўрганини қилади деган гап ҳақ бўлиб чиқди. Аммо шунга ўхшаш, эҳтимол, баттар муҳитда вояга етган бўлса-да, қўни-қўшни, ёши улуғлар муносабатидан ўзига тўғри хулоса чиқариб, оиласига садоқат билан бахтли яшаётганлар ҳам кам эмас. Бунда асосан онанинг фарзандга бераётган тарбияси муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекнинг феъли қизиқ-да: қай бир оилада ўғил фарзанд дунёга келса, она қаҳрамонга айлантириб юборилади. Аммо ўн ўғилни дунёга келтириб, ақалли биттасининг тарбиясини тўғри беролмайдиганлар қанча... 

Шундай экан, ўғил туққан эмас, уни ҳақиқий бек қилиб тарбиялай олган аёлгина қаҳрамондир.  

 

Меҳринисо ИКРОМ қизи




Ўхшаш мақолалар

«Олтита оилани яраштириб қўйдик»

«Олтита оилани яраштириб қўйдик»

🕔09:14, 21.12.2018 ✔73

Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

Батафсил
«Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

«Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

🕔09:13, 21.12.2018 ✔75

Муштарий мактуби:

Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.

Батафсил
«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

🕔17:33, 13.12.2018 ✔77

Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 73    🕔 09:14, 21.12.2018
  • «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    Муштарий мактуби:

    Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.

    ✔ 75    🕔 09:13, 21.12.2018
  • «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

    ✔ 77    🕔 17:33, 13.12.2018
  • Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

    ✔ 113    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Сабаб ва сабоқ  

    Сабаб ва сабоқ  

    Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

    ✔ 127    🕔 17:44, 06.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар