Давр нафаси      Бош саҳифа

Миср эҳромлари яқинлашмоқда

Ўзбекистоннинг Миср билан алоқалари мустаҳкамланишининг муҳим нуқтаси.

Миср эҳромлари яқинлашмоқда

Ўзбекистон Президенти ­Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан 5-6 сентябрь кунлари юртимизда бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.

 «Биз Мисрга инсоният цивилизацияси марказларидан бири, бугунги кунда катта салоҳиятга эга давлат сифатида қараймиз. Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида қадимдан алоқалар бўлган. Мана, бугун Ўзбекистон билан Миср ҳамкорлигида янги босқич, амалий ишлар бошланмоқда. Ушбу ташрифга тайёргарлик жараёнида мамлакатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятлар борлиги аён бўлди. Бугун ўтаётган бизнес-форумда қиймати 400 миллион долларлик шартномалар бўйича келишувга эришилгани шундан далолат. Ишонаманки, Миср Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ўзаро ҳамкорлигимизда катта натижалар беради», деди Шавкат Мирзиёев.

Музокарада аввал эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг натижалари муҳокама қилинди. Президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва илмий-техникавий, туризм ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, турли даражаларда учрашувлар ўтказиш ва шериклик алоқаларини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг халқаро сиёсатдаги кўплаб ташаббуслари Миср давлати томонидан ҳамиша қўллаб-қувватланган. Сўнгги йилларда Африка қитъаси мамлакатлари биргаликда ўз имкониятларидан келиб чиқиб кенг кўламда ривожланишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда асосий ташаббускор давлат айнан Миср ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ушбу давлат билан ҳамкорликни мустаҳкамлаши эса минтақада янги иқтисодий имкониятларни очилишига олиб келади.

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг кенг доирадаги музокараларида савдо-сотиқ ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шу мақсадда мамлакатларимиз имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича катта имконият ва заҳиралар борлигини таъкидлади. Ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар ва хизматлар экспортини кенгайтириш бўйича истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Миср бозорида талаб юқори бўлган электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрлигини билдирди.

Миср Ўзбекистонга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, мебеллар, нефть-кимё маҳсулотлари, мармар, тери ва пластик маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятларини таклиф қилди.

Миср туризм соҳасида катта салоҳият ва тажрибага эга мамлакат. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам ушбу тармоқ жадал ривожланмоқда. Музокараларда бу соҳадаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистондаги қадимий шаҳарлар ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш учун Мисрдан келадиган сайёҳларни кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди. Тошкент, Қоҳира ва Хургада ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилди. Мисрнинг Ал-Азҳар университети ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида фаол ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.




Ўхшаш мақолалар

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

Барча газ тўлдириш шохобчалари ва газ баллонли машиналар текширувдан ўтказилади

🕔11:48, 20.09.2018 ✔10

Республикамизда автотранспорт воситалари ёнилғиси сифатида нисбатан арзон метан ва пропан газидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

Батафсил
Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

Ватан равнақи фарзандлар камолига боғлиқ

🕔11:31, 13.09.2018 ✔33

Янги фармонга кўра тизимдаги муаммоларни ҳал этиш нимадан бошланади?

Батафсил
Миср эҳромлари яқинлашмоқда

Миср эҳромлари яқинлашмоқда

🕔11:52, 06.09.2018 ✔53

Ўзбекистоннинг Миср билан алоқалари мустаҳкамланишининг муҳим нуқтаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар