Туризм      Бош саҳифа

Сармишсой петроглифлари

Нурота тоғ тизмалари тармоғига кирувчи Қоратоғ этакларидаги хушманзара, гўзал даралардан бири Сармишсойдир. Дарадаги қоятошларга ўйиб чизилган расмларни томоша қилиб юрганимда, маҳаллий муйсафид билан гурунглашиб қолдим.

Сармишсой петроглифлари

«Ўғлим, Сармиш сўзи қандай маънога эгалигини биласизми?», дея сўраб қолди. Сўнг отахоннинг ўзи тушунтира кетди. «Сармиш сўғдийча сўз бўлиб, саримушк — асл гул ҳиди анқувчи макон, деган маънони англатади. Бу ерда чизилган расмларнинг ҳисоби ўн мингдан ошиқ бўлса кераг-ов. Буни кўпчилик билмайди. Қаранг, чор-атроф гулу қизғалдоқлар, анвойи чечаклар билан безанган. Бахт куйчиси Ҳамид Олимжонга ҳам айнан мана шу манзара илҳом берган. Шундан кейин у ўзининг машҳур «Қорли тоғлар турар бошида, гул водийлар яшнар қошида», деган сатрларини қоғозга туширган».

Отахон тўғри айтди. Қоятошларга ёзилган тарих, бетакрор рассомлик асарлари ва даранинг номи узукка қўйилган кўздек ярашиб тушган. Манзараларга маҳлиё бўлиб, узоқ туриб қолдим. Сўнг чол мени дара юқорисидаги қоя томон бошлади. Кўкда бургут «қий-қий», деганча айланмоқда. Пастга қарасанг, бошинг айланади. Эчкилар тошдан-тошга сакрайди. Сой сувининг пишқириб оқиши эшитилади...

Қоятошдаги расмларга диққат билан тикиламан. Қояларга буқа-тур, сигир, шер, йўлбарс, қоплон, бўри, ит, илон, қулон, от, туя, кийик, буғу, эчки, архар ва бошқа яна кўплаб ҳайвонлар билан бирга, ўқ-ёй, найза, қилич ва хўжалик буюмлари ҳамда турли ҳандасавий шакллар жуда моҳирлик билан жойлаштирилган. Суратларнинг кўриниши ва ҳажми турлича, баъзилари 30-40 сантиметр, бир хиллари 70-80 сантиметр, бошқалари бир метрдан зиёд. Бир қарашда қоятошлардаги сон-саноқсиз расмлар кишида тартибсиз, пала-партиш чизилгандай таассурот қолдиради. Лекин сал туриб бу таассуротнинг алдамчи экани аёнлашади. Тасвирларда даранинг қадимий табиати, ҳайвонот олами, инсониятнинг ибтидоий турмуш тарзи ва тараққиётнинг маълум босқичлари борича берилган. Уларни на орадан ўтган йиллару на қор ва ёмғирлар ювиб кета олган. Биз кўрган расмлар, петроглифлар неолит, бронза даврларидан чизила бошланган. Айниқса, туяларда келин олиб кетиш маросими манзараси жуда усталик билан тошга муҳрланган. Ажабланарлиси, бу тасвирни ҳар доим ҳам кўриб бўлмайди. У фақат, қуёш чиққан куннинг маълум бир қисмидагина бир-икки сония кўринади-ю, кейин яна кўздан ғойиб бўлади. Бу ҳолни кузата туриб, табиатнинг ишига қойил қолмай иложингиз йўқ. Назаримда, табиат бу билан ўз нодир асарларини ёмон нигоҳлардан яширмоқчидай гўё.

Менга «Кампир кунжак», «Искандар Зулқарнайн» даралари маъқул тушди. Масалан, бу жойларда тарихда миллий қаҳрамонимиз Спитамен Искандар Зулқарнайн билан тўқнаш келган.

Дарҳақиқат, бу заминдан топилган осори-атиқалар, ёдгорликлар, ов қуроллари, зиёратгоҳлар бизга узоқ мозийдан сўзлайди. Беихтиёр «Очиқ осмон остидаги ғаройиб тарихий ландшафт-музей Сармишсой нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун жаҳон ҳамжамиятининг бойлиги, ҳали ўқилмаган донишлар китоби», дегинг келади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Эртаклар оламига тушгингиз келса..

Эртаклар оламига тушгингиз келса..

🕔11:37, 20.09.2018 ✔8

Шаршара томон кетаётгандик. От ўйноқлаб, устидан итқитиб юборай деди. Аммо...

Батафсил
Сармишсой петроглифлари

Сармишсой петроглифлари

🕔11:05, 13.09.2018 ✔23

Нурота тоғ тизмалари тармоғига кирувчи Қоратоғ этакларидаги хушманзара, гўзал даралардан бири Сармишсойдир. Дарадаги қоятошларга ўйиб чизилган расмларни томоша қилиб юрганимда, маҳаллий муйсафид билан гурунглашиб қолдим.

Батафсил
Тошдаги излар

Тошдаги излар

🕔11:38, 06.09.2018 ✔35

Юртимиз ҳудудида қадимда динозаврлар яшаган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Шаршара томон кетаётгандик. От ўйноқлаб, устидан итқитиб юборай деди. Аммо...

    ✔ 8    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Сармишсой петроглифлари

    Сармишсой петроглифлари

    Нурота тоғ тизмалари тармоғига кирувчи Қоратоғ этакларидаги хушманзара, гўзал даралардан бири Сармишсойдир. Дарадаги қоятошларга ўйиб чизилган расмларни томоша қилиб юрганимда, маҳаллий муйсафид билан гурунглашиб қолдим.

    ✔ 23    🕔 11:05, 13.09.2018
  • Тошдаги излар

    Тошдаги излар

    Юртимиз ҳудудида қадимда динозаврлар яшаган.

    ✔ 35    🕔 11:38, 06.09.2018
  • Қорақалпоқ жозибаси

    Қорақалпоқ жозибаси

    Қорақалпоқ халқининг амалий санъат намуналарини ўзида жамлаган музей дунёда иккинчи ўринда туради.

    ✔ 61    🕔 11:21, 16.08.2018
  • Қалъани суйган дарё

    Қалъани суйган дарё

    Шаҳар қамал қилинганда ҳам улар енгилмаган, сабаби...

    ✔ 83    🕔 11:27, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар