Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Шапалоқ

— Қўйинг домла, ўзим юваман. Йўқ-йўқ... Майли. Сизга хизмат бўлади-да энди. Қўлларим қорамойга булғанмаганда ўзим ювардим. Сал оздан қуйинг домла.

Йўқ, совун шартмас, анави «сода»ни узатасизми? Раҳмат. Энди сал кўпдан қуйинг! Қўрқмай қуяверинг!.. Тўғриси, бугун озмунча иш бўлмади, домла. Сиздан бошқанинг иморати бўлганида инженер айтса ҳам бормасдим. «Запчаст» ўзимиздан — киссадан, ремонтни бола-чақанинг ризқидан қийиб қиламиз. Идорадаги ҳамма техникалар  келинчакнинг либоси кийдирилган кампирга ўхшайди. Далага етмай тўкилиб кетади. Меники ўзимнинг чаққонлигимдан юмалаб турибди... Сал тўхтанг! Энди совунни олинг! Ҳа энди, домла, номига суртамиз-да муни. Минг ювганингиз билан барибир юқи қолаверади. Сувдан қуйинг! Секинроқ. Шундай-шундай... Бироқ, домла, темир ҳам ўзидан ўзи юрмайди. Тўнг эриганда ремонт қилгандим, яна ремонтга келиб қолди, сабил. Шланкадан автол сачратса ҳам бир амалладим. Сизга йўқ деёлмадим. Уч йилмиди, йўқ, тў-ўрт йил папка орқалаб изингизда йўрғаладик, ахир... Бўлди-бўлди, раҳмат! Бармоқ ораларини оқартириш шартмас. Яна барибир қорамойга ботирамиз. Сочиғи­нгиз яп-янги экан-а, хўп-хўп, майли. Кетганимдан кейин янгам қарғаб юрмасин, тағин. Юринг-юринг, сиз бошланг! Лекин домла, зўр иш бўлди бугун. Йўғ-э, сиздан юқорига чиқаманми? Ноқулай бўлса-да, нимаям дердим. Ўзингизам жойлашиб олинг. Ишқилиб, омадингиз бор экан, домла. Иш битмагунча шланка ёрилиб кетмаганига беш кетдим. Сизга ҳам беш кетдим, домла. Мактабда беш ололмай ўтган бўлсак ҳам ишларимиз беш. Беш бармоқнимас-у тўрт бармоқни оғизга сиғдирса бўларкан. «Бешбармоқ» пишибдими? Оҳ-оҳ! Айтмоқчи, янгам казачка эди-я! Овқатни совутмайлик, бошланг домла, бошланг! Қўйинг домла, қуйинг! Қўйинг демаяпман, қуйинг деяпман. Кучлироғидан. Чақадиган бўлса, қовоқари чақсин! Нима бало, мазангиз йўқ. Қаттиқроқ уриштиринг! Пиёла синса, жаранглаб синсин! Нега уриштирадилар, дейсизми? Шуниям билмайсизми, домлажон? Кўзимиз — кўриб роҳатланади,  оғзимиз — ичиб, қўлимиз — ушлаб. Қулоқни  ҳам қондириш керак-ку. Яхши ўқимасак ҳам қулоққонди бўлганмиз. Илмниям қулоқдан қуядилар. Мазангиз йўқ, домла. Яхши ичган одамнинг калласи яхши ишлайди. Кўпдан қуйинг, домла. Бульдозерга ёнилғини кўп қуйиш керак. Лекин домла бугун зўр иш бўлди. Ўқимасанг, одам бўлолмайсан, деб кўп айтардингиз. Одам бўлолмасак ҳам беш тракторчига бригадир бўлиб юрибмиз, домлажон... Энди, бизга рухсат берсангиз, яхши отамлашдик. Мендан хафа эмасмисиз? Нима? Пулими? Сиздан пул олиш уятку-я, бироқ ўзингиз тушунган одамсиз, ёнилғи, запчасть...  дегандай, кейин, инженернинг улуши бор. Бироқ, сиздан пул сўрасак, тилимиз узилиб тушмасмикан. Лекин ўзим учун эмас, Ҳазрати Довуднинг ҳақига бир нима олмасак, бизнинг ишимиз юришмайди. Қолаверса, сиз берган пул — табаррук. Раҳмат, рози бўлинг! Хўп, хайр домлажон! Кетиш олдидан табаррук қўлингизни яна бир сиқаб қўяй. Эсингиздами, мана шу қўлингиз билан мени бир шапалоқ ургандингиз...

...Воҳ-ай бошиммм! Кеча нима бўлди, ўзи! Домла менга нима деди? Ҳа-ҳа, эсладим: «Менинг битта шапалоғим билан бригадир бўлдинг, иккита шапалоқ еганингда инженер бўлардинг! Мансабингни унданам юқорига кўтаришим мумкин эди-ю, бироқ ҳеч қачон одам бўлмаслигингни билиб бошқа урмадим…»

— Дадаси, кеча маст бўлиб пулингизни домланикида — кўрпачанинг тагида қолдириб кебсиз. Ўғлидан бериб юборибди.

— Қани у?

— Кетди.

— Нега мени уйғотмадинг? Атайин қолдирганман, домлага билдирмасдан. Ҳозироқ қайтариб олиб бор!

— Тавба. Сизни таниёлмай турибман. Кеча бир нимага йўлиқдингизми дейман.

— Ҳа, йўлиқдим.

— Ажинагами?

— Фариштага. 

 

Маҳмуд РАЖАБ




Ўхшаш мақолалар

Душман қадри

Душман қадри

🕔18:50, 01.11.2018 ✔32

Максим ГОРЬКИЙ

Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

Батафсил
Муроса

Муроса

🕔18:50, 01.11.2018 ✔42

Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

Батафсил
Номсиз қишлоқ

Номсиз қишлоқ

🕔18:49, 01.11.2018 ✔34

Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Душман қадри

    Душман қадри

    Максим ГОРЬКИЙ

    Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

    ✔ 32    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Муроса

    Муроса

    Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

    ✔ 42    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Номсиз қишлоқ

    Номсиз қишлоқ

    Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

    ✔ 34    🕔 18:49, 01.11.2018
  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 215    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 102    🕔 11:18, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар