Спорт      Бош саҳифа

Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

«Вадим, ахир, бундай имконият қайта бўлмайди», дердим ичимда ўзимга. Якунда биринчи бўлдиму, бирдан ағанадим.

Шамолдан тез «эсиб» эришилган ғалаба

Ўн олти йилдан буён Осиё қитъасида 1000 метр масофада энг яхши каноэчи деган номни сақлаб туриш осон иш эмас. Бу қанчалик машаққатни талаб қилишини ўша рекорд соҳибининг ўзигина ҳис этади. Бизни қувонтирадигани эса, бундай ном Ўзбекистон спортчисига тегишли.

Яқинда Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинларида ҳамюртимиз, каноэ афсонаси Вадим Меньков 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида маррага биринчи етиб бориб, мусобақа ғолиби бўлди. Бу спортчимиз учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин медаль бўлди. Бунгача у Доха (2006), Гуанчжоу (2010) ва Инчеон (2014) да ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам биринчи ўринни эгаллаганди. Шу тариқа, Вадим бундай ноёб натижага эришган биринчи ўзбек спортчисига айланди.

Икки карра жаҳон, бир неча карра Осиё чемпиони Вадим ­Меньков билан суҳбатимиз ана шу тарихий воқеа, қолаверса, эшкак эшиш спорти хусусида кечди.

— Вадим, авваламбор, сизни ушбу юксак ғалаба билан табриклаймиз. Бунга эришиш осон кечмаган бўлса керак, ҳар ҳолда?

— Тўғри айтдингиз. Бу олтинни қўлга киритиш ҳар қачонгидан мураккаб бўлди. Медаллар учун кураш муросасиз ва кескин руҳда ўтишини билардим. Бизда саралаш баҳслари ўтказилмади. Қитъанинг энг кучли каноэчилари Палембангга келганди. Шу боис стартга алоҳида тайёргарлик кўрдим. Ғалаба қозонсам, тўртта Осиё ўйинларида чемпионликка эришган ягона спортчига айланишимни билардим. Шунинг учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Вазифани уддалаганим қувончини таърифлаб беролмайман. Ушбу ютуқни оила ­аъзоларим, мураббийларим, халқимиз ва Президентимизга туҳфа қилдим. Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига муносиб совға бўлди, деб ўйлайман.

— Билишимизча, финишга етиб келганингиз заҳоти сизга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатибди…

— Пойга жуда ноқулай об-ҳаво шароитида ўтди. Палембангда кучли шамол эсиб турарди. Очиғи, буни кутмагандим. Боз устига, мен мусобақага нақд 15  килограммга озиб келгандим. Мана шу омиллар қўшимча оғирлик туғдирди. Марра чизиғига етиб келишга оз қолганда ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Ҳушимни йўқотиб қўймай деб, лабимни қаттиқ тишлаб турдим ҳам. Жон-жаҳд билан курашдим. «Вадим, ахир, бундай имконият қайта бўлмайди», дердим ичимда ўзимга.

Якунда биринчи бўлдим-у, бирдан ағанадим. Шифокорлар дарҳол келиб, қон босимимни ўлчашди. 190 га кўтарилиб кетибди. Менга сунъий кислород беришди, бутун танамга муз қўйишди. Шу пайтда ёнимга жамоамдан ташқари, рақиб каноэчилар ҳам келиб қўллаб-қувватлаб, далда бериб турди. Ҳатто баъзилари йиғлаб юборди. Уларнинг «Вадим, ҳаммаси яхши бўлади», қабилидаги гаплари қулоғимга чалинади. Тўғриси, мен бу ҳолатдан жуда таъсирландим. Пойгада рақиб, ҳаётда эса дўст эканимиздан мамнунман. Мана шундай куюнчаклик, эътибор туфайли бир зумда аҳволим яхшиланиб кетди.       

— Демак, эшкак эшишда битта медални қўлга киритиш спортчидан оғир меҳнат билан бирга, баъзан соғлиқни ҳам аямасликни талаб қиларкан-да?      

— Бўлмаса-чи?

— Шамол мусобақа жараёнига халақит берди дедингиз. Шундай вақтда ёмғир ёғса-чи?

— Йўқ, ёмғир таъсир қилмайди. Чунки у ҳаммага бирдек. Асосийси — шамол. У эшкак эшиш пайтида энг номаъқул ҳолат. Дейлик, сиз чап томондан эшкак эшасиз, шамол эса ўнг томондан эсяпти. Бу спортчининг суръатини бузади. Бундан ташқари, натижага эшкак эшувчининг вазни ҳам таъсир ўтказади: қанча енгил бўлса, шамолга бардош бериш шунча қийин кечади.               

— Сувнинг хусусияти-чи? Натижага дахл қиладими?

— Албатта. Сабаби, сув майин ва оғир бўлади. Қолаверса, совуқ сувда қайиқ секин, илиқ сувда тезроқ юради.

— Келинг, энди эшкак эшиш спортига кириб келишингиз хусусида тўхталсак. Сиз у билан ўн олти ёшдан бошлаб шуғулланишингизни эшитганмиз. Аслида бу кеч ҳисобланади. Шунга қарамай, бу спортни танладингиз ва катта-катта муваффақиятларга эришдингиз. Бунинг сабаби ва сири нимада?

— Аслида болалигимдан спорт билан шуғулланаман. Футбол, бокс, таэквандо, оғир атлетика, эркин кураш каби тўгаракларга мунтазам қатнаганман. Уларнинг бири билан профессионал тарзда машғул бўлишим мумкин эди. Аммо ўша пайтлари турли сабаб билан бу ният амалга ошмаган. Масалан, мураббийлар уч-тўрт ой болалаларни шуғуллантирарди-ю, кейин бошқа жойга кетиб қоларди. Ёки ўзимнинг шароитим тўғри келмасди…

Отам билан балиқ тутишга кўп борардик. Ўшанда мени кўлу дарёларда қайиқларда сузиб юраётган одамлар қизиқтириб қўйган. Мана шу ҳавас туфайли бора-бора эшкак эшиш спортига кириб келдим. Мураббийлар менинг ҳолатимни кўриб, ҳеч иккиланмай ишонч билдирган. Чунки мен жисмонан чиниққан, яхшигина спорт формасига эга эдим. Бу спортни танлаганимдан жуда фахрланаман.

— Нима учун байдарка эмас, айнан каноэни танладингиз? Эшкак эшишнинг бу икки тури бир-биридан нимаси билан фарқланади?  

— Байдаркада эшкак эшиш нисбатан осон. Унда исталган киши оз бўлса-да, сузиб ўта олади. Каноэда бўлса вариантлар йўқ. У техник нуқтаи назардан мураккаброқ. Каноэни танлашимга балки ҳаётда доим қийинчиликларни енгиб ўтишни афзал билишим сабаб бўлгандир.

— Эшкак эшиш билан шуғулланмоқчи бўлган киши қандай сифатларга эга бўлиши керак?

— Куч, чидамлилик, ирода ва техникага урғу бериши лозим. Эшкак эшиш бир неча спорт тури элементларидан иборат. Шунинг учун спортчи яхши сузиши, тез югура ва штангани кўтара олиши лозим. Буларни керак бўлса, профессионал даражада уддалай билса, янада яхши.

— Югуриш ҳам шунчалик муҳимми?

— Четдан қараганда эшкак эшиш пайтида инсоннинг фақат гавда қисми ҳаракатлангандек туюлади. Лекин ундай эмас. Спортчининг ҳамма мушаклари «ишга солинади». Мисол учун, оёқлар мустаҳкам бўлмаса, томир тортишиб қолиши мумкин. Қонни «ҳайдаш» учун эса юрак соғлом ва бақувват бўлиши керак. Югуриш шунга хизмат қилади. У юрак фаолиятини, нафасни яхшилайди. Буни ўзингиз ҳам биласиз.           

— Оилангиз ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз…

— Икки қизнинг отасиман. Тўнғич қизим Ангелина бу йил мактабга борди. Арина эса тўрт ёшда. Иккалови ҳам қайиқда сузишни яхши кўради. Менга ҳозирдан тақлид қилишади.

— Бундан чиқди улар спортга ошно бўлмоқда. Келажакда сизнинг касбингизни танлашса, бунга қандай қарайсиз?   

— Буни фақат қўллаб-қувватлайман. Спортчини спортчидан яхши тушунадиган одам бўлмаса керак.

— Келгуси режаларингиз билан ўртоқлашсангиз? 

— Айни пайтда бизга ҳордиқ чиқариш учун бироз вақт берилган. Кейинги ойдан машғулотларни бошлаб юборамиз. Сўнг яна мусобақалар. Бош мақсадим эса, бу албатта, 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олишдир. Спортчилик фаолиятимда етишмаётган ягона медаль шу. Халқимиздан айнан тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси борасида қарздорман. Унга эришиш йўлида бор куч-ғайратимни аямайман. Зеро, бунинг учун бизда барча шароит етарли.     

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔103

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔108

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔111

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 103    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 108    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 111    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 128    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 111    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар