Саломатлик      Бош саҳифа

Суяк синганда ва тиш кариесида

Россиялик мутахассислар суяк тўқимаси ўрнини боса оладиган коллаген ва хитозандан тайёрланган уч ўлчамли ғаройиб ғовак полимер материални кашф қилишди, дея маълумот берди meddaily.ru интернет нашри.

Ушбу материал сабаб шифокорлар энди зарарланган суяк қисмларини тиклаш имкониятига эга бўлади. Янги яратилган полимер материалнинг қулай жиҳати, уни инсон танаси ўз шахсий қисмидек қабул қилади. Оддийроқ айтсак, исталган полимер материал зарарланган аъзо ҳужайралари билан аралаштирилиб, суякнинг синган, зарарланган, учган қисмига киритилади. Материалнинг хитозан ва коллаген каби биологик мос келувчи компонентлардан тай­ёрлангани сабаб организм уни ўзидан итармайди ва табиий қабул қилади. Секин-аста зарарланган жой ўрнини ҳақиқий тўқима эгаллайди, киритилган сунъий материал ажралиб-парчаланиб кетади.

Аммо олимлар бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Улар нафақат мазкур технологиядан фойдаланишни яратишди, балки уни такомиллаштиришди ҳам. Натижада киритилган сунъий материалнинг ажралиб-парчаланиш тезлигини назорат қилишни ҳам ўзлаштириб олдилар. Ўтказилган тажрибалар синган, учган жойга киритилган уч ўлчамли материал маълум вақт ўтгандан кейин табиий суяк тўқималари билан қопланиши ва сунъий материал осон, ножўя таъсирларсиз ажралиб-парчаланиб кетишини кўрсатди. Бундан ташқари, ушбу коллаген материал жигар, мушак тўқималарида ҳам синаб кўрилди ва ижобий натижалар олинди.

Пенсильвания университети (АҚШ) тадқиқотчилари тиш кариеси билан курашишнинг янги усулини кашф этишди. Олимлар тиш караши ва тошини ҳосил қилувчи микробларнинг биоқопламасини эритиб юборадиган янги нанозарралар яратишди. Нанозарраларнинг яна бир хусусияти, улар ферментларга ҳам ўхшаб кетади. Нейтрал муҳитда улар ўзини намоён қилмайди. Бироқ кислоталилик ошиши билан (овқатлангандан сўнг) ўзидан водород пероксиди ишлаб чиқара бошлайди.

«Бу модда зарарли бактерияларни ўлдиради ва уларнинг биоқопламасини бузади. Лекин тишнинг соғлом қисмига тегмайди. Агар қандайдир йўл билан қизилўнгачга тушса ҳам безарар: нанозарралар секин-аста эриб кетади, таркибидаги темир моддаси ошқозон-ичак тракти орқали организмдан чиқиб кетади. Ушбу нанозарраларни тиш пастаси ёки оғиз бўшлиғини чайиш учун мўлжалланган аралашмага бемалол қўшиш мумкин», дейди тадқиқотчилардан бири.

Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

🕔11:39, 20.09.2018 ✔24

90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

Батафсил
Соч ўсмаслиги қариликданми?

Соч ўсмаслиги қариликданми?

🕔11:38, 20.09.2018 ✔14

Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

Батафсил
Буқоқ касаллигининг давоси борми?

Буқоқ касаллигининг давоси борми?

🕔11:16, 13.09.2018 ✔59

Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

    ✔ 24    🕔 11:39, 20.09.2018
  • Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

    ✔ 14    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

    ✔ 59    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Суяк синганда ва тиш кариесида

    Суяк синганда ва тиш кариесида

    Россиялик мутахассислар суяк тўқимаси ўрнини боса оладиган коллаген ва хитозандан тайёрланган уч ўлчамли ғаройиб ғовак полимер материални кашф қилишди, дея маълумот берди meddaily.ru интернет нашри.

    ✔ 33    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Эрта қаришга қарши табиий восита

    Эрта қаришга қарши табиий восита

    Қовуннинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари кўп. Шу билан бир қаторда, уни қай вақтда тановул қилишни ҳам ёддан кўтармаслик зарур.

    ✔ 48    🕔 11:15, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар