Саломатлик      Бош саҳифа

Буқоқ касаллигининг давоси борми?

Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

Буқоқ касаллигининг давоси борми?

Бугунги кунда дунё аҳолисиниг 1 миллиардга яқини йод танқислиги оқибатида азият чекадиганлар экан. Бу яшаш ҳудуди билан боғлиқ жараёнми ёки бошқа сабалари ҳам борми? Мазкур касалликнинг аломатлари қандай?

— Йод танқислиги, асосан, океан ва денгиздан анча узоқ ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли орасида кўп учрайди, — дейди тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали жарроҳ Алижон ФАҚИРОВ. — Унинг оқибатида келиб чиқадиган буқоқ касаллиги Ўрта Осиё давлатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам кўп учрайди. Эндемик буқоқ ёки гипотериз йод анорганик кимёвий унсурнинг организмда етишмовчилиги оқибатида келиб чиқадиган сурункали касаллик ҳисобланади. Қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган тироксин фаоллиги жуда юқори бўлган гормон бўлиб, одам организмининг асосий модда алмашинувида етакчи ўрин эгаллайди. У овқат ҳазм қилиш тизимидан қонга сўрилиб, қон орқали барча орган ва тўқималарга етиб боради.

— Йод танқислиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

— Йод танқислигига йўлиққан кишида, асосан, асабийлашиш, тушкун кайфият пайдо бўлиши, уйқу бузилиши, дармонсизлик, хотира сусайиши, бош оғриши ва айланиши ўринсиз ташвишга тушиш, кўз оғриши, қалтираш, титраш, суицид фикрлар пайдо бўлиши, уришқоқлик каби ҳолатлар кузатилади.

Юрак-қон томир тизимида юрак оғриши, қон босимининг ошиши, юракнинг тез-тез уриши, турли санчиқлар пайдо бўлади.

Дори-дармон кор қилмайдиган оғир формадаги камқонликда қон шаклли элементлари нисбатининг бузилиши ҳам кузатилиши мумкин. Шунингдек, суяк ва мушакларда турли-туман оғриқлар, терида шиш пайдо бўлиши, нафас йўллари тез-тез шамоллаши, аёлларда ҳайз кўриш жараёнининг бузилиши, бепуштлик, соч тўкилиши, терида доғ пайдо бўлиши, мудом қуруқшаб юриши кузатилади.

Нафас сиқилиши, ҳаво етишмаслиги, лабларнинг кўкариши, йўталиш ҳолатлари кузатилади. Овқат ҳазм қилиш аъзоларида ҳазмнинг ёмонлашиши оқибатида моддалар алмашинуви издан чиқиб, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.

— Буқоқ мунтазам бош оғриғига сабаб бўладими?

— Ички секреция безлари ва эндокрин безлар бевосита қонга биологик жиҳатдан фаол бўлган модда-гормонлар ишлаб чиқаради. Ички секреция безларига гипофиз, эпифиз, қалқонсимон без, қалқонсимон без атрофи, буйрак усти бези, жинсий безлар киради. Уларнинг фаолиятида ўзгаришлар бўлиши бир қанча нохуш аломатлар билан бир қаторда бош оғриқларини ҳам келтириб чиқаради.

Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) — қалқонсимон без фаолияти кучайиб кетганида келиб чиқади. У кўз косаси чиқиб кетиши, юрак маромининг тезлашиши, қалқонсимон без ўлчамларининг катталашиши, жиззакилик ва йиғлоқилик билан ифодаланади.

Аддисон (буйрак усти безининг пўстлоқ қисми етишмовчилиги) касаллигида бош хуружсимон оғрийди, терида доғлар пайдо бўлади ҳамда бемор қўзғалувчан бўлиб қолади. Бундай беморларда хотира пасайиши, диққатнинг йўқолиши, қўл-оёқларнинг тиришиши, қулоқ шанғиллаши мумкин.

— Буқоқ қандай даволанади?

— Эндокрин безлар фаолияти бузилганда пайдо бўладиган оғриқлар эндокринолог шифокор томонидан даволаниши лозим. Чунки бу касалликка беэътибор бўлмаслик зарур. 

Аввало, овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва ухлаш режимига қатъий риоя қилиш тавсия этилади. Артериал босим ошганда эса қон босимини пасайтирадиган, қон суюлтирадиган, пешоб ҳайдовчи препаратлардан фойдаланиш лозим.

Буқоқ даражасига кўра даволанади. Уни даволашда уйғунлашиб келган касалликлар, туғма нуқсонлар, тананинг анатомо-физиологик хусусиятлари ва албатта, касалликнинг даражаси эътиборга олиниши керак. Шундагина бу оғир касалликни енгиш мумкин.

Халқ табобатида буқоқни қуйидагича даволаш тавсия этилади. Ёнғоқ мевасининг ғўраси олиниб, қирғичдан ўтказилади ва 1 литрли идишга солиниб, устидан то ғўрани тўлиқ қоплагунча 70 фоизли тиббиёт спирти қуйилади. Ҳар куни бир чой қошиқдан 2 марта истеъмол қилинади.

Катта ёшли одамнинг бир кеча-кундузда йодга бўлган эҳтиёжи ҳам 150-200 микрограмм, ҳомиладор аёлларда 200-250 микрограммни ташкил қилади.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ,

 ёзиб олди.                                       




Ўхшаш мақолалар

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

🕔12:54, 25.03.2019 ✔99

Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

Батафсил
Болалар гайморит бўлмайди

Болалар гайморит бўлмайди

🕔23:25, 06.02.2019 ✔277

Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

Батафсил
Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

🕔23:24, 06.02.2019 ✔236

Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 99    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 277    🕔 23:25, 06.02.2019
  • Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

    ✔ 236    🕔 23:24, 06.02.2019
  • Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

    Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

    Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олишда меъёр ва тартибга риоя қиласизми?

    ✔ 360    🕔 17:15, 27.12.2018
  • Бола қачон касал бўлмайди?

    Бола қачон касал бўлмайди?

    Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

    ✔ 551    🕔 17:29, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар