Даромад манбаи      Бош саҳифа

Тадбиркор бобо

Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

Тадбиркор бобо

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили кўпчиликка кенг имконият яратди. Тадбиркорлар сафи янада кенгаймоқда. Ҳатто кафтдай ҳовлисига ҳам иссиқхона ташкил қилишга, керак бўлса, банкдан кредит оламан, деганларга кенг йўл очиб берилди.

Бу имкониятлар Ургут тумани Қайроқли қишлоғида яшовчи Хуррам бобо Муҳаммадиевни ҳам фаолиятига янгича ёндашувга ундади. Аслида бу инсон бундай тадбиркорликни бундан йигирма йил олдин бошлаган эди.

Хуррам бобо 1998 йили Боғизағон қишлоғидан олти туп лимон кўчатини олиб келиб, ҳовлисидан бир сотих ерни чуқур қазиб, устини плёнка билан ўраб, ушбу кўчатларни экди. Кўчатлар тез орада вояга етиб, ҳосил бера бошлади. Ёзда ҳам, қишда ҳам ям-яшил бўлиб турадиган лимонлар Хуррам бобо оила аъзоларининг ҳам кўзини қувонтириб, қизиқиш уйғотди. Қиш кунларида фақат уйга тиқилиб, бекор ўтирадиган бу оила фойдали меҳнат билан машғул бўлди. 

Хуррам бобо лимон етиштириш тажрибасини йиллар давомида ўрганиб, ҳозирда ўзи ҳам бу ишнинг ҳадисини олган уста боғбонга айланди. Бу шифобахш мева дарагини эшитган қўни-қўшни, маҳалла-кўй бобоникига лимон сўраб келарди. Оила шунинг орқасидан яхшигина даромад кўра бошлади. Меҳнати оз, даромади соз бундай ҳосилга эҳтиёж кўпайгандан кўпая борди.  

Шундан сўнг Хуррам бобо оила аъзолари билан келишиб, яна уч сотих ерни иссиқхона қилди. Шу билан бирга, лимон навларидан кўчат етиштиришни ҳам ташкил қилди. Қишнинг қаҳратонида ҳам у кишининг иссиқхонасида гуллар очилиб туради.

Ишбилармон бобони сўраб борганимизда қўлида қайчи билан иссиқхонадан чиқиб келди. Бизни иссиқхонага бошлаганида, уста боғбоннинг залворли меҳнатлари самарасига гувоҳ бўлдик.

— Мен биргина лимончилик билан кифояланиб қолганим йўқ, — дейди Хуррам бобо. — Мандарин ва апельсин, киви етиштиришни ҳам йўлга қўйяпман. Астойдил меҳнат қилинса, бу мевалар ҳам халқимиз дастурхонини безайди. Даромадимиз ҳам йилдан-йилга ошиб боряпти. Ҳозир йилига 20-25 миллион даромад лимоннинг ўзидан келади. Шу меҳнатимиз эвазига рўзғоримиз обод, оиламиз турмуш даражаси яхшиланиб боряпти. Халқимиз бекорга: «Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик», деб айтмаган.

Ҳозирги баъзи ёшларга ҳайронман. Бегона юртларга бориб, оғир шароитларда ишлаб, баъзилари ҳатто иш ҳақини ҳам ололмай қайтиб келишяпти. Улар ҳам шу ерда астойдил ишлашса, давлатимиз бераётган имкониятлардан фойдаланиб, банклардан имтиёзли кредит ёрдамлари олиб, тадбиркорликни йўлга қўйишса, шу ерда ҳам истаганча даромад топиш мумкин-ку!

Бобо ҳақ гапни айтди. Меҳнат қиламан деган кишига шу ерда ҳам мўмай даромад топиш учун етарлича имкон бор. Хуррам бобо эса бор имкониятлардан унумли фойдаланиб, эндиликда фаолиятини янаям кенгайтиришни ўйлаяпти. Бунинг учун у тадбиркорлик учун қўшимча ер сўраб ҳокимликка ариза берган. Агар тадбиркорга яна 35-40 сотих ер ажратиб берилса, ёшларни иш билан таъминлаб, уларга ҳам лимон етиштириш тажрибасини ўргатмоқчи.

 

Абдусами АЗИЗОВ,

Ургут туманидаги «Ғиштли» жоме масжиди имом-хатиби




Ўхшаш мақолалар

Деҳқон қачон тин олади?

Деҳқон қачон тин олади?

🕔16:32, 08.11.2018 ✔24

«Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

Батафсил
Мактаб очган кулол

Мактаб очган кулол

🕔18:54, 01.11.2018 ✔46

Хорижликлар нафақат маҳсулотларимизни харид қилади, балки ўзлари ҳам буюмларни ясаб кўришади.

Батафсил
Йилига уч марта пилла ҳосили

Йилига уч марта пилла ҳосили

🕔09:37, 26.10.2018 ✔69

«Тут барги бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Деҳқон қачон тин олади?

    Деҳқон қачон тин олади?

    «Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

    ✔ 24    🕔 16:32, 08.11.2018
  • Мактаб очган кулол

    Мактаб очган кулол

    Хорижликлар нафақат маҳсулотларимизни харид қилади, балки ўзлари ҳам буюмларни ясаб кўришади.

    ✔ 46    🕔 18:54, 01.11.2018
  • Йилига уч марта пилла ҳосили

    Йилига уч марта пилла ҳосили

    «Тут барги бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз...»

    ✔ 69    🕔 09:37, 26.10.2018
  • Тўқсонбости — эрта ва мўл ҳосил гарови

    Тўқсонбости — эрта ва мўл ҳосил гарови

    Кузда ҳосилдан бўшаган майдонга совуққа чидамли сабзавот экинларидан — сабзи, пиёз, ош лавлаги, кўкат сабзавотлардан — кашнич, петрушка, сельдр, кабиларни тўқсонбости муддатида (1 декабрдан 1 мартгача бўлган давр) экиб, етиштириш муҳим.

    ✔ 71    🕔 09:37, 26.10.2018
  • Ҳозир тойфи узум пишган пайт

    Ҳозир тойфи узум пишган пайт

    Самарқанд туманидаги «Дилмурод Алижон агромева» фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган.

    ✔ 59    🕔 09:36, 26.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар