Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Тарих қайта тилга кирди

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Тарих қайта тилга кирди

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан «История происходжения узбекского народа» китоби нашр этилди.

— Ушбу китобни тайёрлаш учун қирқ йил тайёргарлик кўрилди, — дейди китоб муаллифи, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, академик Аҳмадали Асқаров. — Хорижий давлатларда бўлганимда, халқаро анжуманларда юртимиз тарихига оид бирон манба учратсам, уни шу китоб учун йиғиб юрдим. Ҳатто топилган маълумотларни тегишлилиги бўйича бобларга ажратиб бордим. Тўпланган маълумотларни илмий таҳлил ва тадқиқ қилиб, тартиблаб чиқиб, китоб ҳолига келтириш учун эса икки йил вақт сарфланди. Ниҳоят, антропологик далиллар ва ёзма тарихий манбаларга асосланиб, ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи камида тўрт минг йил экани ҳақидаги илмий хулоса ўз исботини топди.

Муаллифнинг билдиришича, бундай илмий хулосага келиш учун юртимиз ҳудудидан топилган антропологик топилмалар билан бир қаторда япон ва хитой тарихига оид қадимий ёзма манбалар ҳам асос бўлган. Уларда туркийлар шу ҳудудга баъзи бир «тарихчи»лар таъкидлаганидек, XVI асрда Шайбонийхон билан бирга кириб келган эмас. Балки улар шу заминда минг йиллар давомида муқим яшаб келаётган туб аҳоли ҳисобланади. Уларнинг тили ҳам форс ва эроний тиллар эмас. Олим буни V — VII асрларда аждодларимиз туркий тилда сўзлашгани ва шу тилда ижод қилгани билан изоҳлайди.

«Шундай қилиб, — деб ёзади муаллиф, — юқорида зикр этилган факт ва материаллар таҳлилидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, Ўрта Осиё, жумладан,  Ўзбекистон ҳудудлари жуда қадим-қадим замонлардан узлуксиз равишда одамзод яшаган макон бўлиб келган. Унинг табиий-географик шароити, экологик имкониятлари қадимги тош давридан бошлаб аждодлар эътиборини ўзига тортган...»

Ушбу фундаментал асар ўзбек халқининг яқин тўрт минг йиллик этногенез ва этник ҳамда миллат тарихини ўз ичига олган. Унда кўтарилган айрим масалалар эски концепция тарафдорларининг эътирозларини қўзғаши мумкин. Чунки фанда янги ғоялар дастлаб объектив ва субъектив қаршиликларга учрайди. Муаллиф бундан чўчимайди, ўз ғояларини илмий ҳимоя қилишдан чарчамайди. Бошқалардан фарқли равишда бу илмий муаммовий жумбоқ илдизларини чуқур англаган ҳолда ўз илмий қарашларини бирламчи манбаларга таяниб асослашга эришган. Ушбу китобнинг чоп этилиши янги тадқиқотларнинг юзага келишида туртки бўлади.

Мазкур китобнинг 2015 йилда чоп этилган ўзбек тилидаги нашри китобхонлар орасида тез тарқалди. Ҳозир ҳам унга талаб катта. Шу эҳтиёждан келиб чиқиб ҳамда билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб, китобнинг рус тилидаги вариантини чиқаришга киришилган эди. Бу хайрли иш АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ҳомийлигида амалга оширилди. Китоб ўқув юртлари ва маънавият марказларига бепул тарқатилиши кўзда тутилган.

Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи ҳақидаги ушбу фундаментал асарнинг юксак илмий ва полиграфик асосда чоп этилиши илм-фан ривожида яна бир катта ютуқ бўлди.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ           




Ўхшаш мақолалар

Умид билан яшаш бахти

Умид билан яшаш бахти

🕔16:32, 08.11.2018 ✔20

Инсон юрагига таскин берувчи бутунлай янги нигоҳ ва янги нафас.

Батафсил
Шундай қилиш керакки…

Шундай қилиш керакки…

🕔18:54, 01.11.2018 ✔41

«Фақат ўзни ўйлаб яшаш мумкин эмас, буўлим. Худбинликтентаклик».

Батафсил
Бугунги адабиёт олдидаги вазифалар бошқачами?

Бугунги адабиёт олдидаги вазифалар бошқачами?

🕔09:38, 26.10.2018 ✔56

Ҳақиқий адабиётнинг вазифаси инсон қалбини пок асрашдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар