Ёшлар      Бош саҳифа

Яхши ғоя — яхши натижа

Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

Яхши ғоя — яхши натижа

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўзига хос йўналишда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлардан бири Азизбек Идиев 26-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. У ҳозирда 15 турдан ортиқ оёқ кийим ишлаб чиқариб, бозорда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Энг қувонарлиси, Азизбек ўз фаолиятига 8 нафар тенгқурларини ҳам жалб қилиб, иш билан таъминлади.  

—  Уч йилдан бери шу иш билан  шуғулланаман, — дейди ёш тадбиркор. — Дастлаб, отам ва амаким ёрдами билан фаолият бошлаган эдим. Сабаби, улар оёқ кийим савдоси билан шуғулланар эди. Бировдан сотиб олгандан кўра, ўзимиз ишлаб чиқариб сотиш режаси туғилди. Тадбиркор, аввало, таваккалчи бўлиши керак экан. Биз ҳам таваккал қилиб ишни бошладик. Бир кунда 30 тадан 50 тагача оёқ кийим тайёрлаймиз.

Юртимизда Азизбек сингари фаол тадбиркор ёшлар бор экан, бу соҳа янада ривожланаверади. 

 

Нигорахон ҲАМДАМОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қизилтепа туман кенгаши сардори




Ўхшаш мақолалар

Ўсмирни ўртаган дард нима?

Ўсмирни ўртаган дард нима?

🕔17:17, 27.12.2018 ✔48

Кимлар ўз фарзандини ташвишга қўймоқда?

Батафсил
Ҳар куни керак бўлган  «юқумли касаллик»

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

🕔17:17, 27.12.2018 ✔49

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

Батафсил
Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш  ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш ўнлаб муаммоларни ҳал этади

🕔09:14, 21.12.2018 ✔56

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар