Ёшлар      Бош саҳифа

Яна имконият берилди

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Яна имконият берилди

Рустам ҳали йигирмага тўлмай, жиноят кўчасига кириб қолди. Бир-иккита одамнинг гапига кирди, йўриғига юрди. Мана, энди боши деворга текканида қилмишидан қаттиқ пушаймон. Ўзини ҳам, уни шунча йил авайлаб ўстирган ота-онаси, ака-опаларининг ҳам юзи шувут бўлди. Энди нима бўлади, жиноятчи тамғаси умрига тушов бўлиб тушмасмикан?..

Рустам каби ҳаётининг энг гуллаган пайтида адашиб, қинғир йўлга кириб қолган ёшлар, афсуски, учраб туради. Уларнинг қилмишига баъзида ғўрлик, баъзида бебошлик, баъзида эса тарбиясидаги нуқсон сабаб бўлиши мумкин. Энг ёмони, уларнинг эртанги ҳаёти нима бўлади? Давлатимиз раҳбари қилмишидан пушаймон шундай ёшларнинг тақдирини ўйлаб, уларга яна имконият беришга эътибор қаратмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, профилактик ҳисобда турувчи ёшларни тўғри йўлга солиш, уларни спорт ва касб-ҳунарга жалб этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида мунтазам равишда якка тартибда профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Яқинда Яккабоғ туманида жойлашган «Шўртан қалдирғочи» оромгоҳида ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил қилинди. Унга ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи 122 нафар вояга етмаган ёш жалб этилди. Оромгоҳда суҳбатдан ижобий ўтган ва турли лойиҳаларда фаол қатнашган, жиноятчилик кўчасига адашиб кириб қолганини англаб, чин дилдан пушаймон бўлган 70 нафар ёшга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ижобий тавсияномалар берилиб, муддатидан олдин ҳисобдан чиқариладиган бўлди.

— Оромгоҳ давомида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, қизиқишлари бўйича Ёшлар маркази тўгаракларига йўналтирилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири Маҳлиё Шукурова.

...Шундай ёшлар орасида Рустам ҳам бор. Номига тиргак қора доғдан қутулгач, у олдига катта мақсадлар қўйди. Келгуси йилда ота-онасининг юзини ёруғ қилиб, ўқишга кирмоқчи.

 

Аҳрор СОДИҚОВ




Ўхшаш мақолалар

Рус ёшларини нима билан мафтун этдик?

Рус ёшларини нима билан мафтун этдик?

🕔18:55, 01.11.2018 ✔28

Ўзбекистон — Россия ёшлари ҳамкорлигининг янги босқичи бошланди.

Батафсил
Ниҳоят, адолат қарор топди

Ниҳоят, адолат қарор топди

🕔17:45, 11.10.2018 ✔77

Телефон ва «шпаргалка»дан фойдаланмай, тўртинчи йили талаба бўлдим.

Батафсил
Аскар суд залидан  озод этилди

Аскар суд залидан озод этилди

🕔17:44, 11.10.2018 ✔78

Беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо бекор қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар