Оила хуржун      Бош саҳифа

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ

  (ҳажвия)

Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган.

Ўғлимиз Дилёржон, набирамиз Жавоҳир билан йўловчи машинада Избосканга  отландик. Ҳаш-паш дегунча уловимиз Ангрендан эниб, довонга ўрмалай бошлади. Бундай сафарларда одатда, сергакроқ кетиш учун шопирларнинг ўзлари  йўловчиларни гапга тутишади.  Бу гал ҳам шундай бўлди. 

Ҳайдовчи йигит сўзамолгина экан: гапимиз гапимизга қовушақолди.  Суҳбат мавзуси ҳаёт мазмуни, умрнинг ўткинчилигию, инсон қадр-қиммати  миёнасида айланарди. Сорбонимизга далда бўлиш учун, мен ҳам суҳбат ҳароратини пасайтирмасликка тиришаман:

– Ёшимиз ҳам мана, олтмишни қоралаяпти. Шу довонларда «Қайдасан,  Андижон!», «Қайдасан, Тошкент!» деб, умримиз ўтяпти-да…

Набирамиз Жавоҳир бу гапимни «қариб, адойи тамом бўляпмиз», деган  мазмунда тушунди шекилли, меҳрибончилик кўрсатди. 

–Дўда, Тошкентга  қайтсак, юзингизни пластик операция қилдирамиз.

Бир қаричгина боладан бундай гап чиқишини ким кутибди, дейсиз.

Ҳаммамиз лол бўлиб қолдик. Шопир  йигит эса кулгидан ўзини зўрға тўхтатиб, ҳангомани давом эттириш иштиёқидами, ёки боланинг пластик операция ҳақидаги тасаввурини янада ойдинлаштириш ниятидами, Жавоҳирни саволга тутади: 

– Пластик операция қилдирса нима бўлади?

– Дўдамни яшартириб қўяди.

– Дўданг яшариб қолса нима бўлади?

– Мазза қилиб бирга ўйнаб юрамиз.

– Ҳозир ҳам бирга ўйнаб кетяпсизлару?

– Бекинмачоқ, қувлашмачоқ ўйнамайдилар-да!

– Бекинмачоқ, қувлашмачоқ ўйнайлик, деб айтмагандирсан-да?

– Айтганим билан дўдам югуролмайдилару. Говдалари ко-отта. Ўзим  билан баравар бўлиб қолсалар, тезда беркиниб оладилар. Мен қийналиб-қийналиб, зўрға топаман.

– Говдаси ко-отта бўлса ҳам, қийналиб-қийналиб зўрға топаверасан-да.

– Қанақасига қийналай?! Қаерга яширинсалар ҳам барибир кўриниб

қолаверадилар.

– Дўданг яширинаётганда кўзингни юмиб, қарамай тургин-да.

– Дўдам дарахтлардан ҳам йўғону. Кўзимни юмсам ҳам қорни кўриниб  туради.

– Унда, дўдангни баланд деворнинг орқасига яшириб қўйиб, кейин

излашинг керак экан...

Суҳбат шу ерга етганда, дарахтнинг панасига «радар» қўйиб, пойлаб

турган ДАН ходимининг ҳуштаги янгради. Инспектор қизил таёғи билан

машинамиз тўхташи лозим бўлган жойни кўрсатиб турарди.

– Э-эҳ, – дея хўрсинди шопир йигит. Ғаладонни титкилаб ҳужжатларини  оларкан, гапни яна ҳазилга буради, – ДАНчиларнинг дарахтдан ингичкалиги чатоқ-да. Тезлик ошиб кетувди. Иштарапи ҳам дўдангнинг қорнидай катта бўлади энди, болам...

Шопир йигит  инспекторнинг олдидан тезгина қайтди. Яна йўлга тушдик. Энди унинг беш дақиқа олдинги сўзамоллиги-ю, дилкашлигидан асар ҳам қолмаган. Унинг бу фазилатларини ДАН ходими ўзи билан олиб қолган эди.

                                                                                              Абдунаби БОЙҚЎЗИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Кампирлар тактикаси

Кампирлар тактикаси

🕔11:17, 04.10.2018 ✔47

Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

Батафсил

🕔09:51, 27.09.2018 ✔67

Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

Батафсил
ПЛАСТИК  ОПЕРАЦИЯ

ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ

🕔15:05, 17.09.2018 ✔194

  (ҳажвия)

Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 47    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 67    🕔 09:51, 27.09.2018
  • ПЛАСТИК  ОПЕРАЦИЯ

    ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ

      (ҳажвия)

    Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган.

    ✔ 194    🕔 15:05, 17.09.2018
  • Отангга  раҳмат!..

    Отангга  раҳмат!..

    Нортўхта тоға тушга яқин Ғиждувон бозорида айланиб юрганди, телефони биғиллади. Олса, кампири: «Бир кило гўшт ола қайтинг, кўнглим баракни тусаяпти...»

    ✔ 160    🕔 11:22, 16.08.2018
  • Танқид  жамғармаси

    Танқид жамғармаси

    Г.КЕМОКЛИДЗЕ,

    Россия

    Яқинда Иван Петрович мени ҳузурига чорлаб, тилёғламалик билан шундай деди:

    ✔ 151    🕔 11:58, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар