Туризм      Бош саҳифа

Эртаклар оламига тушгингиз келса..

Шаршара томон кетаётгандик. От ўйноқлаб, устидан итқитиб юборай деди. Аммо...

Эртаклар оламига тушгингиз келса..

Остимдаги от пишқириб, ўйноқлай бошлади. Аммо мен юганни маҳкам тутганча, бунга йўл қўймадим. Сал бўш қўйсам, устидан итқитиб юборадиган. Шаррос қуяётган ёмғирдан жонивор ивиб кетган. Шундай бўлса-да, юришдан тўхтамадик. Чор-атроф баҳайбат тоғлар билан ўралган. Пастликда сой шовуллайди. Хаёлда Қодир бахши айтган термалардан бири жонланади:

Тоғлар боши оппоқ қор,

Тинмай берар сувини.

Бир томонда Қашқанг бор,

Гулга буркар юртингни.

— Жадалроқ юринглар, манзилга тезроқ етиб олайлик, — дейди йўлбошловчимиз. Биз кетаётган ерларда қор кам туради. Ёққан заҳоти эриб кетади.

Йўлбошловчи манзилга боргунча Қашқадарё вилояти «Ҳисор» қўриқхонасидаги асосий сув манбалари ҳақида гапириб борди. Айтишича, у ерга бориш учун мазкур қўриқхона ҳудудига кириш керак бўлади. Тамшуш номи билан аталувчи дарё Оқсув дарёсининг асосий ирмоғи саналади. Дарё денгиз сатҳидан 3500 метр баландликда жойлашган Хўжақулбарс қояларидан бошланар экан. У Қўқошсой, Зардолисой, Шоюрти, Лайлоқча, Майданак, Юртикалон сингари ўттиз иккидан ортиқ катта-кичик сойликлардан иборат. Қор, ёмғир ва булоқлар суви ниҳоятда зилол. Ҳудудда Кўл, Яккахона, Чангурак, Тамшуш, Сарчашма, Ҳисорак, Саёд ва бошқа тоғ қишлоқларининг пайдо бўлишига айнан дарё ўзанлари сабаб бўлган экан. Узунлиги 104 чақирим масофани ташкил этадиган Танхоздарёда ҳам катта сув оқади. Қоракамар, Алмати, Косатарош, Шўрҳасан, Камар, Оммағон, Хитой, Хазара қишлоқларини обиҳаёт билан таъминлайди.

Юқорида келтириб ўтилган дарёларга яқин гўшаларда серсув, ажойиб булоқ ва шаршаралар пайдо бўлган. Ана шулардан бири баландлиги 84 метрга етадиган Сувтушар шаршарасидир. Денгиз сатҳидан 2100 метр баландда жойлашган. Кўзингиз катта тош қоя ва қалин арчазорлар ичида жойлашган шаршарага тушиши ҳамон ҳайратда қолишингиз аниқ. Табиат шайдоларини у ўзининг бетакрорлиги ва ноёблиги билан мафтун этади. Сувтушар шаршараси суви муздек, битта-яримта балиқ ҳам кўриниб қолади. Сал нарида қоладиган сарқит умидида одамларга қараб турган чиройли тулкига кўзимиз тушди. Осмонда сузиб юрган ўлаксахўр йирик қушлар пастликка беписанд қараб қўяди...

Ўша куни ўрмончилар қўриқхона ҳудудига ажиб бир гўзаллик бахш этиб турган Ботирбой ва Северцов доимий музликларини ҳам кўрсатди. Анча машаққат чекиб бўлса-да, ўша музликларни томоша қилишга муваффақ бўлдик. У макондаги табиатни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тасвирлаш осон эмас. Назаримда, эртакларнинг сеҳрли оламига тушиб қолгандек эдик... Сайёҳлар ҳам бу жойларга катта қизиқиш билдирмоқда.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Сурхоннинг санъат кошонаси

Сурхоннинг санъат кошонаси

🕔17:37, 11.10.2018 ✔24

Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

Батафсил
Мадраса қуми туяларда ташилган

Мадраса қуми туяларда ташилган

🕔11:16, 04.10.2018 ✔41

Қадимий ва ҳамиша боқий Бухоро шаҳри марказида жойлашган Минораи Калон, Масжиди Калон, Девонбеги мадрасаси, Арк майдонидаги бетакрор осори-атиқалар исталган кишини ҳайратга солади. Улар аждодларимиз ақл-заковати, тафаккури билан яратилган. Йиллар, асрлар синовига кўксини керганча бардош бериб келмоқда. Ана шундай обидалардан бири Абдулазизхон мадрасасидир.

Батафсил
Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

🕔09:47, 27.09.2018 ✔54

Уни кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Аёзчўлига бориш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхоннинг санъат кошонаси

    Сурхоннинг санъат кошонаси

    Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

    ✔ 24    🕔 17:37, 11.10.2018
  • Мадраса қуми туяларда ташилган

    Мадраса қуми туяларда ташилган

    Қадимий ва ҳамиша боқий Бухоро шаҳри марказида жойлашган Минораи Калон, Масжиди Калон, Девонбеги мадрасаси, Арк майдонидаги бетакрор осори-атиқалар исталган кишини ҳайратга солади. Улар аждодларимиз ақл-заковати, тафаккури билан яратилган. Йиллар, асрлар синовига кўксини керганча бардош бериб келмоқда. Ана шундай обидалардан бири Абдулазизхон мадрасасидир.

    ✔ 41    🕔 11:16, 04.10.2018
  • Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

    Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

    Уни кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Аёзчўлига бориш керак.

    ✔ 54    🕔 09:47, 27.09.2018
  • Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Шаршара томон кетаётгандик. От ўйноқлаб, устидан итқитиб юборай деди. Аммо...

    ✔ 64    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Сармишсой петроглифлари

    Сармишсой петроглифлари

    Нурота тоғ тизмалари тармоғига кирувчи Қоратоғ этакларидаги хушманзара, гўзал даралардан бири Сармишсойдир. Дарадаги қоятошларга ўйиб чизилган расмларни томоша қилиб юрганимда, маҳаллий муйсафид билан гурунглашиб қолдим.

    ✔ 89    🕔 11:05, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар