Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Олча гуллаган кун

Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

Олча гуллаган кун

Раҳматли Салима хола меҳрибон, очиқ чеҳрали, хокисор аёл эди. У эккан олча ҳалигача гулламаётганидан хавотирга тушди. Шўрлик ўз қўли билан эккан олчанинг гуллашини интизор кута-кута, армон билан ўтиб кетди.

Энди дарахтнинг қийғос гул тугишини Қобил ота кутяпти.

Шу олча сабаб яккаю ягона ўғли билан ҳам ораси бузилди. Тошбағир ўғил олчани кесмоқчи бўлганида ота қаттиқ қаршилик қилди. Шу баҳона бўлди-ю, нодон ўғил падарига аччиқ қилиб, ҳовлининг ўртасидан девор урди. Турса боши, ётса оёғи девору шифтга тегиб қоладиган кичкина ҳужра қуриб берди. Ота бечоранинг ёлғиз овунчоғи шу олча, холос. Тунлари унга тикилганча, суҳбатлашиб чиқади. Яхшиям, набираси ­Шоҳруҳбек унга ғамхўр. Ҳар замонда чиқиб, ҳолидан хабар олади. Кўп қолиб кетган пайтлари онаси қарғаб, чақириб қолади. Набира оппоқ юзларини шишириб, уф тортади, норози бўлганча чиқиб кетади.

Қобил ота тор ҳовлида сиқилиб, гоҳида бўсағада кўчага термилганча томоша қилиб ўтиради. Мактабга ўтиб кетаётган болаларни саволга тутиб, ҳазиллашади, завқланади.

Кунлардан бир кун оёғи тойиб йиқилиб тушди. Шу-шу бўлди-ю, ҳассага таяниб қолди. Набираси энди унинг олдига тез-тез кириб турадиган, улар билан келинининг ҳам унчалик иши бўлмайдиган бўлди.

Шоҳруҳбек дераза олдига ўтириб олганча хуштак чаладиган одат чиқарди. Бундай пайтларда Қобил ота кичкина, қисиқ кўзларини ундан узмай кузатар ва болалик дамларини эсларди. Онаси раҳматли доим «ҳуштак чалма, ўғримисан?», дея койиб берарди. Қобил ота набирасига шу сўзни айтолмайди. Чунки биргина овунчоғи, ёлғиз хабар оладигани шу бола. Хафа бўлиб, кетиб қолишидан қўрқади. Унинг хаёлларини келинининг бақириб, набирасини чақириши бузиб юборди.

— Ма, бобонгга овқат олиб чиқ! Кейин уйга чиққин-да, дарсингни қил! Бўлмаса, сен ҳам бобонгга ўхшаб, подачи бўласан.

Бу гапдан Қобил отанинг дили қаттиқ оғриди. Ахир, шу набирасининг отасини бир умр пода боқиб, ҳалол меҳнат билан вояга етказган. Қобил ота ўзи истаб подачи бўлибдими... Маҳалладошлари молларини боқиб беришини ўзлари илтимос қилишарди. Эл-улуснинг гапини ерда қолдиролмаган ота бир кун қараса, умрининг ярми дала-даштда мол боқиш билан ўтибди.

Набираси онаси берган овқатни олиб келди-ю, Қобил отанинг аҳволини кўриб, кайфияти бузилди. Шоҳруҳбек овқатдан бир қошиқ олди-да, бобосининг оғзига тутди: «енг...» Қобил ота боланинг қўлини қайтаргиси келмай, оғзини очди. Тишлари аллақачон тушган, чайнаш азоб эди. Бир-икки тамшаниб, луқмани ютишга уринди. Қийналди. Чойдан ичди. Ўз-ўзига ачиниб, ўпкаси тўлди. Ҳаёти давомида фақат онаси оламдан ўтганида йиғлаганди. Унда ҳам товуш чиқармай, унсиз, эзилиб йиғлаганди. Кампири оламдан ўтганида ҳам ич-ичидан эзилганди-ю, кўзига бир томчи ҳам ёш келмаганди. Лекин ҳозир кўз ёшларини тия олмади. Кўзёши бир-бирини қувиб, оппоқ соқоли устида майсага қўнган шудрингдек қотиб қолди. Набирасига билинтирмаслик учун қалтироқ қўллари билан соқолини оҳиста силаган бўлди-да, кўзёшини артиб олди. Шоҳруҳбек буни билиб, билмаганга олди. Чунки у бобосига жуда ҳам ачинарди. Унга билдиргиси келмасди. Айниқса, бобоси ўлимдан сўз очган вақтида жаҳли чиқиб кетарди.

Қобил ота зинадан йиқилган бўйи уйдан чиқолмай қолди. Шундан сўнг набираси Шоҳруҳбек уникига кўчиб ўтди. Қиш фаслини бобо набираси билан турли китоблар ўқиб ўтказди.

Кунлар шу зайлда ўтиб, яна баҳор ўз тароватини кўрсатди. Дарчадан тушиб турган қуёшнинг заррин нурлари Қобил отага баҳордан салом айтаётгандек эди, гўё.

Шоҳруҳбек бобосининг иссиқда қийналаётганини кўриб, кўрпа-тўшагини бошқа жойга солиб берди. Қобил ота энди ҳовлидаги олчасини ҳам кўролмай, уйнинг бурчагида шумшайиб қолди. Ҳар куни кўчадан кирган Шоҳруҳбек бир хил саволга «йўқ» деб жавоб берарди. Қобил ота эса, бир хил савол беришдан чарчамасди.

— Олча гулламаптими?

— Йўқ...

Шундай кунларнинг бирида ­Шоҳруҳбек кўчадан кириб келар экан, олчанинг тепа шохида бир-икки дона гулни кўриб қувониб кетди. Уйга кириб, бобосидан суюнчи олмоқчи бўлди.

— Бобожон, суюнчи беринг, олчангиз гуллапти! — деди у шодон.

Бободан садо чиқмади...

Олчанинг гули учта бўлган куни эл-улус Қобил отани елкасида кўтариб, сўнгги манзилга кузатди.

 

Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Ростгўйлар

Ростгўйлар

🕔17:38, 11.10.2018 ✔128

Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

Батафсил
Почта мудири билан суҳбатим

Почта мудири билан суҳбатим

🕔11:18, 04.10.2018 ✔46

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Батафсил
Бир бурда нон

Бир бурда нон

🕔11:17, 04.10.2018 ✔43

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 128    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 46    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Бир бурда нон

    Бир бурда нон

    Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

    ✔ 43    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 71    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 68    🕔 11:37, 20.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар