Саломатлик      Бош саҳифа

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

— Бел оғриғи, асосан, доим бир жойда ўтириб ишлайдиган кишиларда кўп учрайди, — дейди Тошкент тиббиёт академияси асаб касалликлари кафедраси профессори   ­Гулнора РАҲИМБОЕВА. — Бундан ташқари, оғир меҳнат туфайли тез-тез терлайдиган ҳамда кекса ёшли инсонлар ҳам кўпинча шу дард билан оғрийди. Орқа мия илдизчалари соҳасида веноз қоннинг димланиши, қорин аортаси атеросклерози туфайли умуртқа поғонасида қон айланиши камайиши ҳам бел оғриқларига сабаб бўлади.

Афсуски, бундай вазиятга дуч келганларнинг аксарияти бунга жиддий эътибор бермайди. Оқибатда бел оғриғи жиддий касалликларга йўл очади. Бунга мисол тариқасида сийдик йўллари инфекцияси, сийдик тош касаллиги, умуртқа поғонаси касаллиги, умуртқалараро диск чурраси сабабли нерв толаларининг эзилиб қолиши, белни совуқ олдириш туфайли бел мушаклари спазми билан кечадиган миалгия (мушаклардаги оғриқ), умуртқа поғонаси суякларининг мўртлашиши (остеопороз), аёллар жинсий аъзолари касалликлари ва ҳомиладорликда бачадон тонусининг ошиши, анемия туфайли умуртқа поғонасида қон яхши айланмаслиги ва ёш эркаклар орасида кўп учрайдиган Бехтерев (умуртқа поғонасининг яллиғланиши) каби касалликларни айтиш мумкин.

Айрим ҳолатларда сурункали холецистит (ўт пуфагининг яллиғланиши), ўт-тош касаллиги, панкреатит (ошқозоности бези касаллиги) ҳам белдаги оғриқ билан намоён бўлиши мумкин.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, сурункали бел оғриғи, бошқа сурункали оғриқлар сингари бош миянинг оғриққа сезгирлигини оширади. Оқибатда касаллик қанча даволанмасин, вақт ўтиб, яна безовта қила бошлайди. Бундай ҳолатларда бош миянинг оғриққа сезгирлигини камайтирадиган махсус неврологик дорилар қўллаш мақсадга мувофиқ.

— Остеохондрознинг бел оғриғига қанчалик таъсири бор?

— Остеохондроз — умуртқалараро дискларнинг емирилиши ва диск чурраларининг ҳосил бўлиши, умуртқа бойламларининг мўртлашиши, дисклар атрофида ортиқча суякчаларнинг пайдо бўлиши билан кечадиган сурункали касаллик. Диск чурралари ва суяк ўсиқчалари уларнинг ёнидан ўтган нерв толаларини эзиши ёки нерв толаларини қон билан таъминлайдиган томирларни сиқиб қўйиши ҳисобига оғриқ пайдо бўлади. Бу узоқ давом этса, уларнинг фаолияти тузалмас даражада бузилади. Узоқ давом этган оғриқ миянинг оғриққа сезгирлигини оширади ва кучсиз бўлган оғриқда ҳам бемор кучли оғриқ ҳис этa бошлайди.

Бел оғриғининг ривожланиши мураккаб механизмга эга ва оғриқни даволаганда ҳам унинг келиб чиқишидаги барча жиҳатларни ҳисобга олиш лозим.

— Бел оғриганда нима қилиш керак, уни уй шароитида даволаса бўладими?

— Бел оғриғининг сабаби жуда кўп, шунинг учун уни аниқ билмай туриб, уй шароитида даволаш мумкин эмас. Сабаби, касалликка аниқ ташхис қўймай даволаш оқибатида беморга жиддий зарар етиши мумкин. Шу боис ҳар қандай вазиятда иложи борича мутахассис кўригидан ўтиш жоиз.

Бел оғриши олдини олишнинг энг мақбул йўли доимо ҳаракатда бўлиш. Жисмоний ҳаракат қилиш, ортиқча вазндан сақланиш, ўз вазнидан катта юк кўтармаслик, совуқда ва елвизакда қолмаслик, терлаш оқибатида нам тортган кийимларни тезда алмаштириш, организмдаги сурункали инфекцион ва ички аъзо касалликларини ўз вақтида даволаш, сифатли овқатланиш (витамин, оқсил ва кальцийга бой маҳсулотлар) ҳам бел оғришининг олдини олади.

— Бу хасталикдан болаларни профилактика қилишда нималарга аҳамият бериш лозим?

— Бел оғриғи профилактикасини ҳар бир ота-она фарзанди гўдаклигидан бошлаши керак. Аввало, фарзанди жисмоний ривожланиш жараёнида рахит (организмда кальций ва фосфор алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқади) касаллигининг олдини олишга, ўсаётган болани умуртқа поғонаси тўғрилигига, стулда ўтиришига, қоматини тик тутишига  доимо аҳамият бериши керак. Чунки гўдаклигидан тўғри парваришланган болада кейинчалик  бел оғриғи муаммолари бўлмайди.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Фойдали  ниқоблар

Фойдали ниқоблар

🕔15:30, 24.05.2019 ✔160

Ёғли юз териси учун
Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

Батафсил
Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ич кетиш — диарея

🕔10:54, 17.05.2019 ✔196

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Батафсил
БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

🕔10:50, 17.05.2019 ✔206

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдали  ниқоблар

    Фойдали ниқоблар

    Ёғли юз териси учун
    Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

    ✔ 160    🕔 15:30, 24.05.2019
  • Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

    ✔ 196    🕔 10:54, 17.05.2019
  • БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

    ✔ 206    🕔 10:50, 17.05.2019
  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 317    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 487    🕔 23:25, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар