Даромад манбаи      Бош саҳифа

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

Элимизни деҳқончилик, ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш борасида дунёдаги энг меҳнатсевар халқ, дейиш мумкин. Лекин томорқада деҳқончилик қилишнинг ўзи ҳам маълум маънода таваккалчиликка асосланади. Агарда томорқасидан халқимиз дастурхонига ноз-неъмат, маҳсулот етказиб бераётган деҳқонлару томорқачилар давлат томонидан қўллаб-қувватланса, уларнинг меҳнатга бўлган иштиёқи янада ошади. Натижада халқимиз дастурхони тўкин, турмуши фаровон бўлади.

— Ана шу мақсадда Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида жамғарма ташкил этилди, — дейди Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори ­Тўлқин САТТОРОВ. — Бундан кўзланган мақсад фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлашдир. Ҳозир Жамғарманинг марказий аппарати кадрлари ва вилоятлардаги вакилликларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, республикамизнинг қишлоқ хўжалиги туманларида 161 та «Томорқа хизмати» корхоналари ташкил этилди.

— Жамғарма қандай вазифани бажаради ва асосий фаолияти нималардан иборат?

— Қисқача айтадиган бўлсак, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш ва инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, янги самарали технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради. Асосий фаолияти эса, томорқа ер эгаларига агротехника ва ветеринария билан боғлиқ комплекс хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш, хонадонларда томорқа юритиш маданиятини шакллантириш орқали олинадиган даромадни икки ва ундан кўп мартага оширишда деҳқон, фермер ва томорқачиларга яқиндан кўмаклашади.

— Жамғарманинг ташкил этилишидан фермер, деҳқон ва томорқачига қандай енгиллик бўлади?

— Бугун Жамғарма ҳисобига 200 миллиард сўм маблағ ўтказилган. Бунда мамлакатимиздаги деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари ўз хўжалигини ривожлантириш учун кам фоизли кредитлар билан таъминланиш имконига эга бўладилар. Яъни, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, 1 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар олиш имкони туғилади.

— «Томорқа хизмати» қандай ишларни амалга оширади?

— Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш корхоналари моддий техник базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш фаолиятини олиб боради. Шунингдек, уйлар, ҳовлиларни таъмирлаш, иссиқхоналар қуриб бериш, турли экин уруғлари ёки кўчатларини, қуён, парранда ва наслли молларни томорқачиларга етказиб бериш билан ҳам шуғулланиши мумкин. Маҳсулотларни экспорт қилишга ҳам кўмаклашади.

— Иссиқхоналар қуриш қандай амалга оширилади?

— Иссиқхоналар қуришда ўн хил вариант амалга оширилмоқда. «Томорқа хизмати» энг арзонини (ёғоч каркасли оддий ва енгил конструкцияли) 1 миллион 300 минг сўм атрофида қуриб беради. Ана шу иссиқхоналар ҳам камида 3 йил хизмат қилади. Бу орада тадбиркор бемалол ўзини тиклаб, янги, замонавий иссиқхона кўтариши мумкин. Қимматлари тури ва кўринишига қараб, 10 миллион ва ундан юқори нархда. Жойларда ташкил этилган «Томорқа хизмати»нинг ўз хусусий техникалари ҳам мавжуд.

— Жамғарманинг молиявий ёрдами натижа беряптими?

— Бошлаган ишимиз ҳали янги ва шу боис, камчиликлар ҳам бўлиши мумкин. Жамғарма маблағлари ҳисобига томорқа ер эгалари томонидан боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик, эчкичилик ва паррандачилик фаолиятлари ҳам амалга ошириляпти. Масалан, хориждан келтирилган ҳар боши 8 миллион сўм турадиган зотдор эчкилар парвариши йўлга қўйилди. Уларнинг ҳар биридан кунига 7 литргача сут соғиб олиш мумкин экан. Қуёнларнинг великан турини боқиш оммалашмоқда, яхши боқилгани 10-15 килограмм гўшт беради. Шунингдек, Исроил давлатидан 25-50 кило­граммгача тош босадиган куркалар келтирилмоқда. Тўғри, бизда улар ҳали 50 килограммга етмаган. Аммо уларни тўғри парваришлаш ўзлаштирилиб олингач, кўрсаткичларнинг янада катта бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔56

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
«Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

«Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

🕔16:08, 29.11.2018 ✔41

Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

Батафсил
Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

🕔17:31, 22.11.2018 ✔83

«Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар