Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китоб ўқимаган она

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Китоб ўқимаган она

Китоблар замон тўлқинларида сузувчи ва ўзининг қимматбаҳо юкини авлодлардан-авлодларга авайлаб элтувчи тафаккур кемаларидир. Мутолаа жараёнида инсон тафаккури чексизлик бағрига саёҳат қилиб, қандайдир сирли равишда китоб билан узилмас алоқа ўрнатади. Китобхон асарнинг ичида яшайди, қаҳрамонлар тортган руҳий азоблару эришган шодликларига ҳамроҳ бўлади.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, китобга муҳаббат, мутолаага эътибор, энг аввало, оилада шаклланади. «Офтоб»га чуқур ҳурмат билан қарайдиган оила муҳитида вояга етган фарзанд ҳам унга меҳр қўяди. Айнан болалик пайтида ўқилган китоблар инсон хотирасида абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам мактабда ўқиб юрган давримда мутолаа қилган асарларим — «Сариқ девни миниб»дан «Алвидо, болалик»кача, «Ўткан кунлар»дан «Фарғона тонг отгунча»га қадар, барчаси хотирамнинг, қўйингки, қалбимнинг энг тўрига жойлангандир, эҳтимол.

Бугунги кунда аксарият тенгдошларимизнинг китобга беэътибор бўлиб бораётгани киши дилини хира қилади. Хўш, охирги пайтларда ёшлар нега китоб ўқимай қўйишди? Ким бунда айбдор? Кўзни чирт юмиб, айта оламизки, маънавий қашшоқликка юз бураётган ёшлар ичида сизу бизнинг дўстларимиз, яқин инсонларимизнинг ҳам бўлиши, шубҳасиз.

Орамизда «Болада китоб ўқишга бўлган иштиёқни ошириш ўқитувчи ва мураббийларнинг иши», дейдиганлар кўп топилади. Аммо улар қаттиқ янглишадилар. Уйида қўлига китоб олмаган боланинг мактабда қандай ўқишини тасаввур қилиш амримаҳол. Ўқитувчи болада мавжуд китобга меҳр туйғусини шакллантиради, холос. Шу сабабли ҳам ота-оналар фарзанднинг маънавий камолотга эришишида бирламчи роль ўйнайди. Бироқ, масаланинг бошқа томони ҳам бор: агар ота-онанинг ўзи китоб ўқимаса-чи?

Яқинда шунга доир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Бекатда бир таниш аёл билан тасодифан кўришиб қолдик. Бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўрагач, нималар билан машғул эканимизга қизиқдик. Мен унга айни пайтда институтда ўқиётганимни айтдим. Унинг чеҳраси бирдан ёришиб кетди. «Менга айнан сиз керак эдингиз-да. Сизларда «Ўткан кунлар» асарини ўқиганлар борми?» Унинг саволидан довдираб қолдим (умримда бундай ғалати савол эшитмагандим-да). «Тушунмадим?», берган жавобим шу бўлди. «Қизимнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси «Ўткан кунлар» асари асосида кичик бир саҳна кўриниши тайёрлаётган экан. Манзурага ҳам роль берибди. «Яхшилаб тайёрланиш учун асар билан танишинг, керак бўлса, ўқиб чиқинглар», дея қаттиқ тайинлабди. Уйга келиб, «Ойижон, шу асарни қачонлардир ўқиган бўлсангиз, озгина ҳикоя қилиб беринг», деди. Биринчи марта номини эшитиб турган китобимни ўқимаганим учун унинг қандай асар эканини сира билмайман. Сизни кўрганим яхши бўлди, шунга ўқиган танишларингиз борми, деб сўраётгандим.

Таниш аёлнинг бамайлихотир айтган гаплари менда қандайдир аянч ва ҳайрат ҳиссини уйғотди. Назаримда, дилбандининг олдида мана шундай вазиятга тушиб қолиш ота-она учун жуда ачинарли ҳолат бўлса керак. Ўзбек романчилигига асос солган Абдулла Қодирийдек буюк ёзувчимизнинг катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган (шу пайтгача, шундай ҳисоблардим!) асарини билмаслик — бу фожиа, бу уят! Шу боис, аввало, ёшлар китоб ўқимай қўйди, деб эмас, ота-оналарни китобга бефарқ, деб айтсак, тўғрироқ бўларди.

Бироқ китоб ўқиш керак экан деб, дуч келганини ўқийвериш ҳам нотўғри. Сабаби, бугунги кунда турли хил мавзулар ёритилаётган китоблар ичидан қай бирини танлаш борасида китобхон ўйланиб қолиши аниқ. Улардан қай бири бизни руҳан озиқлантиради-ю, қайсиниси беҳуда вақтни олади? Чунки шундай китоблар борки, воқеалар битта сюжет атрофида қайта-қайта айланаверади, олдинга силжиш кузатилмайди, на китобхонни ўйга толдиради ва на руҳан бойитади. Бошқа бирида эса таржима ғализ, ё сўзма-сўз қилингандек таассурот қолдиради. Шунинг учун ҳам, яхши китоб танлаб, ўқий олиш юксак дид ва маҳорат талаб этади.

Энди мулоҳаза юритишни бироз четга суриб, чора кўриш тўғрисида бош қотирайлик. Хусусан, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилишга оид фаолиятни юртимизнинг барча ҳудудларида таъминлаб, китоблар сонини эмас, китобхонлар сонини оширишга асосий эътибор қаратиш лозим. Кутубхоналарга ўқувчиларни жалб этиш, уларнинг ёши ва дунёқарашига мос китобларни янада кўпайтириш, китоб дўконларидаги адабиётлар нархини имкон қадар камайтириш — бажарилиши кутилаётган вазифалар. Аммо энг асосийси, юқорида айтиб ўтганимиздек, оилада китобхонлик маданиятини юксалтиришимиз зарур.

 

Фотимахон АКРАМОВА,

Андижон давлат университети филология факультети талабаси




Ўхшаш мақолалар

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

🕔17:43, 11.10.2018 ✔28

«Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

Батафсил
Чашна

Чашна

🕔11:24, 04.10.2018 ✔41

«Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

Батафсил
Болалар китоблар ичида ўссин

Болалар китоблар ичида ўссин

🕔09:56, 27.09.2018 ✔64

25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    «Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

    ✔ 28    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Чашна

    Чашна

    «Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

    ✔ 41    🕔 11:24, 04.10.2018
  • Болалар китоблар ичида ўссин

    Болалар китоблар ичида ўссин

    25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

    ✔ 64    🕔 09:56, 27.09.2018
  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 82    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 97    🕔 11:20, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар