Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган анжуманда айнан оила билан боғлиқ ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари хусусида баҳс юритилди.

Бизнинг халқимизда, айниқса, оила шаъни, қадр-қиммати ниҳоятда устун туради. Агар оилада бирон жиноят ёки кўнгилсизлик содир этилса, бу ҳолат ҳар бир оила аъзосининг маҳалла-кўй олдидаги обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Борди-ю, бу нохуш ҳолат оммавий ахборот орқали ёритилса, шахс дахлсизлигини ҳисобга олмай, овоза қилиб юборилса-чи?

— Бугун зўравонлик, қотиллик, «ўлдирди», «пичоқлади» каби хабарларни эшитиш одатий ҳолга айланди, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором ­ТОШМУҲАММЕДОВА. — Айрим хабарларда, ҳатто, жиноятчининг исм-шарифи, яшаш ҳудуди, қариндошларининг исмигача келтириш ҳолатларини кўриш мумкин. Бундай хабар оила шаънига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам журналистлар ҳисобга олишлари керак эмасми? Масаланинг яна бир томони бор: бу каби нохуш хабарларга одамларнинг қулоғи ўрганиб, одатий ҳолга айланиб қолаётганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Ўйлашимча, ахборот беришаётганда ҳар доим ҳушёрликни унутмаслик зарур.

Анжуманда таъкидланишича, халқ маънавиятини ошириш, ижтимоий фикрни тўғри шакллантириш, ҳар ёқдан эпидемия каби кириб келаётган «оммавий маданият» хатарларидан огоҳ этиб, унинг олдини олишда ОАВнинг катта хизмати бор. Шунинг учун журналистлар фақат шов-шув ортидан қувмай, шу каби таҳлилий материалларни кўпайтириши, оилалардаги нохуш ҳолатлар сабабларини ҳам халққа етказа олиши зарур.

 

  Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Элидан айрилган одам

Элидан айрилган одам

🕔17:44, 11.10.2018 ✔26

Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

Батафсил
Эрни қўлга ўргатиш дарси

Эрни қўлга ўргатиш дарси

🕔17:43, 11.10.2018 ✔30

Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

Батафсил
Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

🕔11:27, 04.10.2018 ✔47

Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Элидан айрилган одам

    Элидан айрилган одам

    Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

    ✔ 26    🕔 17:44, 11.10.2018
  • Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

    ✔ 30    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

    ✔ 47    🕔 11:27, 04.10.2018
  • Буви тарбиясини олган қиз

    Буви тарбиясини олган қиз

    Келин бўлиш арафасида турган қизларга бир-биридан гўзал таърифлар айтилади. Қизнинг ҳаёсию ибоси, ширинсўзлиги, чиройда танҳолигию, чеварликдан хабардорлиги ҳам қолиб кетмайди. Бир гап борки, бу таъриф бўй етган қизнинг харидорини янаям оширади, остона супурувчилари кўпаяди.

    ✔ 52    🕔 11:27, 04.10.2018
  • «Опам яна келарканлар…»

    «Опам яна келарканлар…»

    Мадина жаҳл устида нарсаларини йиғди. Зарурми, зарур эмасми буни ўйлаб ўтирмасдан боласининг кийимларини думалоқлаганича сумкага жойлади.

    ✔ 60    🕔 11:26, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар