Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Нон нархи ошди. Буни мутасаддилар қандай изоҳлайди?

Нон нархи нега бирданига салкам икки баробарга қимматлашиб кетди? Бунинг асл сабаби нимада? Xs.uz онлайн нашри бу саволларга  мутасаддиларнинг фикрини ўрганди.

Нон нархи ошди. Буни мутасаддилар қандай изоҳлайди?

«Тошкентнон» ишлаб  чиқарувчилар уюшмаси:

— Ҳозирги пайтда уюшма томонидан кунига ўртача 500-550 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда. Нон нархининг кўтарилиши, аввало, ишлаб чиқариш таннархига боғлиқ. Чунки шу кунга қадар биринчи навли уннинг 1 килограммини 930 сўмдан сотиб олардик. Шунинг ҳисобига битта қолипли нон ишлаб чиқариб, то у савдо дўконига етказиб берилгунига қадар таннархи 591 сўмга тўғри келарди. Айни пайтда бу кўрсаткич ўртача 1000 сўмни ташкил этмоқда. Сабаби, уннинг баҳоси ҳам кўтарилиб, 1 килограммини 1400 сўмдан харид қиляпмиз. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сонли қарори билан белгиланган бўлиб, нарх-наво жорий йилнинг ноябридан яна ошиши мумкин.

Айримлар нарх-навони жорий мавсумда ғалла ҳосили мўлжалдагидан кам бўлгани оқибати билан боғламоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

 

«Ўздонмаҳсулот» АК:

— Бу каби гап-сўзлар асоссиз. Чунки компания тизимидаги корхоналарда ўтган йилдагидан кам бўлмаган миқдорда буғдой қабул қилинди. Улар сифатли сақланиб, пешма-пеш қайта ишланмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжига яраша буғдой жамғарилган. Ун етказиб беришда узилишлар рўй бермайди.

* * *

Таъкидлаш керакки, бу жараёнда аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади. Бу янгилик амалиётга шу йилнинг 1 октябридан жорий этилади.

Бундан ташқари, қарорда 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланган нафақа тўланиши ҳам ўз аксини топган. Энг асосийси, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, зарурат туғилганда давлат захирасидан дон чиқарилиши билан боғлиқ чора-тадбирлар кўрилиши кўзда тутилган.




Ўхшаш мақолалар

Болалар онгига қаратилган ўқ

Болалар онгига қаратилган ўқ

🕔11:18, 21.06.2019 ✔49

ёхуд зиё кўринишида кириб келаётган хавфдан хабарингиз борми?

Батафсил
ПОЙТАХТДАГИ «ПРЕСТИЖНЫЙ» МАКТАБЛАРГА ҚАБУЛ – ПУЛЛИКМИ ЁКИ БУПУЛ?

ПОЙТАХТДАГИ «ПРЕСТИЖНЫЙ» МАКТАБЛАРГА ҚАБУЛ – ПУЛЛИКМИ ЁКИ БУПУЛ?

🕔11:17, 21.06.2019 ✔38

Сўнгги кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июнда қабул қилинган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 469-сонли қарори жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
ГУЛХАН ЁҚИШ АНЪАНАСИ

ГУЛХАН ЁҚИШ АНЪАНАСИ

🕔11:13, 21.06.2019 ✔35

Болаларимиз оромгоҳларда хавфсизми? 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болалар онгига қаратилган ўқ

    Болалар онгига қаратилган ўқ

    ёхуд зиё кўринишида кириб келаётган хавфдан хабарингиз борми?

    ✔ 49    🕔 11:18, 21.06.2019
  • ПОЙТАХТДАГИ «ПРЕСТИЖНЫЙ» МАКТАБЛАРГА ҚАБУЛ – ПУЛЛИКМИ ЁКИ БУПУЛ?

    ПОЙТАХТДАГИ «ПРЕСТИЖНЫЙ» МАКТАБЛАРГА ҚАБУЛ – ПУЛЛИКМИ ЁКИ БУПУЛ?

    Сўнгги кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июнда қабул қилинган «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 469-сонли қарори жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 38    🕔 11:17, 21.06.2019
  • ГУЛХАН ЁҚИШ АНЪАНАСИ

    ГУЛХАН ЁҚИШ АНЪАНАСИ

    Болаларимиз оромгоҳларда хавфсизми? 

    ✔ 35    🕔 11:13, 21.06.2019
  • Олий таълим: ЯНГИЛИКЛАР, ЎЗГАРИШЛАР  ВА БУ ЙИЛГИ ҚАБУЛ

    Олий таълим: ЯНГИЛИКЛАР, ЎЗГАРИШЛАР ВА БУ ЙИЛГИ ҚАБУЛ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиш ва қўшим­чалар киритилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

    ✔ 38    🕔 11:07, 21.06.2019
  • Ҳафсаласи пир бўлган болалар

    Ҳафсаласи пир бўлган болалар

    Сиз бунга нима дейсиз, жаноб мутасадди?

    1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланди. Буни телевидение орқали мириқиб томоша қилдик. Айниқса, жажжи болажонларнинг ота-оналари, буви ва боболари билан биргаликда шаҳарларнинг чиройли истироҳат боғларида, аттракционларда маза қилиб учишларини кўриб, юртимизда фарзандларимизга яратилаётган бундай шарт-шароитлардан бошимиз осмонга етди. 

    ✔ 84    🕔 11:31, 14.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар