Туризм      Бош саҳифа

Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

Уни кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Аёзчўлига бориш керак.

Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

Бу замин Элликқалъа ва Беруний туманлари оралиғида жойлашган. Унда ғоят гўзал ва бетакрор ёдгорликлар ва манзаралар кўп. Ана шу маконнинг ўзида тарих ва табиат нодир неъматларининг абадий дийдорлашувини пайқагандай бўласиз. Улар бир-бирига муштоқдек гўё.

...Ҳайдовчи машинани ўт олдирди. Бироз қиздиргач, қўзғалди. Бўстон шаҳридан чиққан улов (Элликқалъа тумани маркази) шимолий йўналишга қараб ўттиз-ўттиз беш чақирим юрганидан сўнг аввал яйдоқ чўл, салдан кейин Қизилқум этаклари пешвоз чиқди. Тоғ ва азамат тепаликлар кўзга ташланди. Улкан харсангтошдан ҳосил бўлган тик деворли чўққи ҳам, унинг устига, 150-160 метрча баландликда бир замонлар барпо этилган қалъа қолдиқлари ҳам олисдан элас-элас кўзга ташланади. Хаёлдан Аёзқалъанинг то шу кунга қадар етиб келганининг ўзи ҳам катта гап, деган ўй кечди. Қалъа тепасига пиёда чиқдик. Бироз нафасимизни ростлагач, чор-атрофга нигоҳ ташладим. Ана, қалъадан унча узоқ бўлмаган Қулқалъа, Қирққизқалъа, Девқалъа, Ёнбошқалъа, Қўйқирилган қалъа, Гулдурсунқалъа, Элликқалъа сингари элликка яқин қалъалар ястаниб ётибди. Санасангиз, элликдан ошиб кетади, аслида. Хуллас, рассом асарларида тасвирланган барча манзарани кўриш мумкин. Тўққиз гектар майдонга тўртбурчак шаклда барпо этилган қалъа пойдевори ўн-ўн икки метрча келади. Узун-узун долонлар, хоналар, отхона ва омборхонадан иборат. Уларнинг томи гумбаз шаклда, обдан тепиб пишитилган мустаҳкам ғишт билан урилган. Гумбазларнинг устида бирйўла икки-уч киши ёнма-ён юрадиган йўлаклар бор, кузатиш ва ҳимояланишга мўлжалланган учбурчаксимон тешиклар… Қудуқдаги сув бир юз эллик, бир юз олтмиш беш метр чуқурликдан чиққан. Тағин бир гап. Аслида Аёзқалъани эгизак қалъалар сирасига киритиш мумкин. Тепадаги ҳимоя қалъасидан юз метрлар нарида, эллик-олтмиш метрлар пастликда хиёл кичикроқ саҳнали бир қўрғон ҳам бор. Бу ерда қўшин бошлиқлари яшаган бўлиб, ҳар-ҳар замонда келувчихон ва беклар учун хос хоналари бўлган. Қуйи Аёзқалъа, ўрта ва баланд Аёзқалъа орасидаги масофа бир чақиримдан кўп эмас. Қизиқ ҳолат, саҳрода лой топишнинг ўзи машаққат. У қалъа қуриш учун от ва туяларда узоқдан ташиб келтирилган. 2000 йилгача Аёзқалъа жойлашган тош ва шағалдан иборат тепаликнинг учдан бир қисми автоағдаргичларда қурилишлар учун ташиб кетилган. Хайрият, ҳозирда бунга барҳам берилган. Бугун қалъа пастидаги кенгликда йигирмага яқин қора уй (ўтов)лар ўрнатилган. Шунинг учун ҳам бу макондан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Улар ота-боболаримиз ақл-тафаккури билан бунёд этилган қалъаларни кўриб, ҳайратланади.

Тарих дурдонаси ҳисобланган Аёзқалъа тарихий-меъморий ёдгорлиги дахлсиз сақлаб қолинмоғи ва синчиклаб ўрганилмоғи лозим. Негаки, қалъа жаҳон сайёҳларининг севимли масканига айланиб улгурди. Бу ҳар биримизнинг кўнглимизда фахр-ифтихор уйғотади. Зеро, ўз ўтмишига бефарқ бўлмаган халқ асло завол топмас.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Илон ўтди» дараси  ёки Амир Темур дарвозаси

«Илон ўтди» дараси ёки Амир Темур дарвозаси

🕔16:08, 22.02.2019 ✔4

Жиззах заминидан кўҳна Буюк Ипак йўли ўтгани учун ҳам мазкур кент жаҳон тамаддунида жуда катта аҳамият касб этиб келган. 

Батафсил
Улоқни учирган қуюн

Улоқни учирган қуюн

🕔23:24, 06.02.2019 ✔41

Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

Батафсил
Писта чақар балиқлар

Писта чақар балиқлар

🕔11:10, 31.01.2019 ✔46

Баъзида табиат ишига қойил қолмасдан илож йўқ. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Илон ўтди» дараси  ёки Амир Темур дарвозаси

    «Илон ўтди» дараси ёки Амир Темур дарвозаси

    Жиззах заминидан кўҳна Буюк Ипак йўли ўтгани учун ҳам мазкур кент жаҳон тамаддунида жуда катта аҳамият касб этиб келган. 

    ✔ 4    🕔 16:08, 22.02.2019
  • Улоқни учирган қуюн

    Улоқни учирган қуюн

    Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

    ✔ 41    🕔 23:24, 06.02.2019
  • Писта чақар балиқлар

    Писта чақар балиқлар

    Баъзида табиат ишига қойил қолмасдан илож йўқ. 

    ✔ 46    🕔 11:10, 31.01.2019
  • Айдаркўл — Қизилқум денгизи

    Айдаркўл — Қизилқум денгизи

    Ўтган аср бошларида  «Катта тузли кўл», «Тузкон», деган номлар билан юритиб келинган Айдаркўлни бугунги кунда кўпчилик Қизилқум денгизи дея таърифлайди.

    ✔ 129    🕔 09:07, 21.12.2018
  • «Гуноҳкор» касб эгалари

    «Гуноҳкор» касб эгалари

    Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

    ✔ 150    🕔 17:26, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар