Даромад манбаи      Бош саҳифа

Ҳам даромад, ҳам тарбия

Икки минг туп помидор кўчати экканман. Ҳар бир тупидан 3-5 килограммгача ҳосил олса бўлади...

Ҳам даромад, ҳам тарбия

Кимдир рўзғорини тўкин қилиб қўйган бўлса, бошқасида, аксинча, етишмовчилик, камчиликлар ҳукмрон. Кафтдеккина ердан ҳам қўшимча даромад олиш мумкинлиги ҳақида баъзилар ўйлаб ҳам кўрмайди. Биров томорқасидан мўмай даромад олса, бошқасиники қаровсиз ётади. Улар аслида томорқага зар кўмиб қўйилганини билмайди. Хуллас, меҳнат қилганнинг дастурхони тўкис, турмуши фаровон, ҳамма нарсаси етарли. Томорқасини ва турмушини гуллатадиганлар эса юртимизда кўп.

— Томорқада рўзғорга керакли ҳамма нарсани етиштириш мумкин, — дейди Ўртачирчиқ тумани Тўябўғиз қишлоғида яшовчи Ҳасан ҲОШИМОВ. — Озгина ишласа, меҳнат қилинса, фаровонлик ўзи келади. Турмушдан нолишга ҳам ҳожат қолмайди. Ўзим ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Аммо томорқада меҳнат қилиш жону дилим. Шундай тарбия топганмиз-да! Киши томорқада ишлаб маза қилади. Айниқса, менда шундай: кун бўйи автобус ҳайдаб, турли феъл-атворли кишилар билан мулоқотда бўлгандан сўнг томорқада ишлашнинг ҳам ўз гашти бор.

— Ўзингиз томорқага нима эккансиз?

— Рўзғорга керак бўладиган барча экинлардан экканман. 35 сотихли томорқам бор. Помидор, бодринг, сабзи, пиёз, картошка ва ҳоказо. Ўзимиздан ортганини бозорга олиб чиқамиз. Икки минг туп помидор кўчати экканман. Ҳар бир туп помидордан 3-5 килограммгача ҳосил олиш мумкин. Даромад ҳам шунга яраша, албатта.

— Томорқангизда мевали дарахтлар ҳам бордир?

— Албатта, олма, гилос, ўрик, анжир, шафтоли... Ўн туп ёнғоғим ҳам бор. Ҳозирча иккитаси ҳосилга кирган. Улардан ҳар йили бўлмади, деганда 150 килограмм ёнғоқ оламиз. Буям даромад-да!

— Мол-ҳол-чи?

— Иккита соғин сигир, йигирма бош қўйимиз, бир қанча товуқларимиз бор. Хуллас, турмушимиздан нолимаймиз. Томорқада ўзим, турмуш ўртоғим, келинлар ва ўғилларим ишлаймиз. Невараларим эса мактабдан сўнг қўй боқишади. Умуман, болаларни ёшликдан меҳнатга ўргатиб, тоблаб боравериш керак экан. Бозордан ёғ, шакар ва гўшт харид қиламиз, холос. Қолгани ўзимизнинг томорқадан чиқади.

— Автобус ҳайдаркансиз, томорқада меҳнат қилишга қачон улгурасиз?

— Ишим шундай: икки кун ишласам, икки кун дам. Дам оладиган кунларим томорқадаман. Қолган пайтларда оила аъзоларимиз қараб туришади.

— Даромад қандай?

— Биласизми, ҳеч қачон буни атай ҳисобламаганман. Шунинг учун аниқ бирорта рақамни ҳам айта олмайман. Шукр, турмушимиз тўкин, фаровон. Аслида ҳаммаси инсоннинг ўз қўлида, еримиз эса жуда саховатли. Фақат меҳнат қилишдан қочмаслик керак.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

6 туп токдан 3 тонна узум

6 туп токдан 3 тонна узум

🕔16:56, 18.10.2018 ✔3

Элимиз жуда меҳнатсевар, фидойи, омилкор. Бугун томорқачиликдан яхши даромад топаётган минглаб оилалар фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Батафсил
Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

Нақшларнинг ҳар бири ўзига хос

🕔17:42, 11.10.2018 ✔28

Бу ҳунарда бир-бирини такрорлайдиган нусхалар бўлмайди. Ҳар бири асл нусха — ягона.

Батафсил
Полвоннинг қовоғи  ҳам полвон

Полвоннинг қовоғи ҳам полвон

🕔17:42, 11.10.2018 ✔32

Муҳаммаджон ака палакда пишиб етилган қовоқни узиб олди. Қарийб 50 килограммча келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар