Ёшлар      Бош саҳифа

Жилғалар дарёга қўшилди...

Ёшларни муаммолар гирдобидан олиб чиқадиган тадбир.

Жилғалар дарёга қўшилди...

Катта ҳаёт бўсағасида турган ҳар қандай ёш ўз йўлини топиб олгунича муайян синов ва тўсиқларни енгиб ўтишига тўғри келади. Шундай вақтда унинг ёнида далда берадиган, йўл-йўриқ кўрсатадиган инсонларнинг бўлиши нақадар соз. Бундай одамлар, аввало, йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олади. Қолаверса, кейинчалик бошлаган ишларининг муваффақиятли якун топишига ҳисса қўша олади. 

Беминнат кўмакчилар қаторига мутасадди ташкилотлар ҳам қўшилса-чи? Унда ёшларни қийнаётган муаммолар тезроқ ечим топади. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва бир қатор ташкилотлар кўмаги билан Жиззах вилоятида бўлиб ўтган «Ёшлар ҳафталиги» ҳам айни мақсадлар сари ташланган қадамлардан бири бўлди. Вилоятнинг Бахмал ва Ғаллаорол туманлари ёшлари учун қатор лойиҳалар, ижодий учрашувлар, спорт тадбирлари, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этилди. Бир-биридан қизиқарли 14 та лойиҳа доирасида 4 минг 481 нафар йигит-қиз қамраб олинди.

Ҳафталик доирасида Бахмал туманидаги «Новқа» зиёратгоҳ боғида, Ғаллаорол туманида «Маржон» болалар оромгоҳида таниқли шоир ва ёзувчилар ҳамда 800 нафар ёш ижодкор билан «Назм ва наво» кечалари уюштирилди.

Учрашувлар давомида иқтидорли ёшларнинг ижодий қобилиятини кучайтириш юзасидан маслаҳатлар берилди. Мушоиралар ва китобхонлик кечаларида эса уларнинг бадиий тафаккури синовдан ўтказилди. Ёзувчилар уюшмаси ва Ёш ижодкорлар кенгаши томонидан тўрт нафар навқирон ижодкорнинг шеърий тўпламларини чоп этиш бўйича тавсия берилди ҳамда йигирма нафар йигит-қиз Республика ёш ижодкорлар кенгаши аъзолигига қабул қилинди.

Бахмал туманида йигирма нафар истеъдод эгаси Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Бу ерга жам бўлган истеъдод соҳибларининг китоб ўқишга, ижод қилишга бўлган иштиёқини кўриб, ҳавас қилдим, — дейди «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиби Муҳаммадхон ЮСУПОВ. — Ҳудудларда ҳақиқий китобхон ва ижодкорлар қатлами шаклланмоқда. Биз бундан жуда хурсандмиз. Ижодкор бўлиш учун энг муҳими — қалам тебратишга ташналик. Ҳақиқий ижодкор фаол китобхон ҳам бўлиши керак. Мутолаадан йироқ одам ижод қила олмайди. Жиззахлик ёшлар мисолида бунга яна бир карра амин бўлдик.

Бир сўз билан айтганда, ушбу учрашувлар янги жилғаларнинг ижод аталмиш улкан дарёга қуйилишига замин бўлди. Қўлига қалам олган, қалбида янги бир сўз айтиш иштиёқи бор киши учун кичик рағбат ва эътибор ҳам катта илҳом беради. Бақувват ва гўзал асарлар дунёга келишига замин яратади. 

Биттаси ҳам кўп

Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Жиззах вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган 1 минг 640 та тарғибот тадбири ўтказилди. Бугунгача ёшлар томонидан 315 та (2017 йилда 500) турли жиноятлар содир этилган бўлиб, шулардан 17 таси вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жумладан, Бахмал ва Ғалла­оролда ҳам бу кўрсаткич анчагина юқори. Мутахассислар ёшлар ҳуқуқбузарлигининг асосий сабабларидан бири сифатида уларнинг дарсларга мунтазам қатнашмаётганини келтириб ўтишди. Вилоятда бу салбий ҳолатнинг олдини олишга қаратилган 264 та тарғибот тадбири ташкил этилган бўлиб, уларга 31 мингдан ортиқ ёш жалб этилган. Бироқ натижа тубдан ўнглангани йўқ. Ҳудуддаги 82 нафар ёш ички ишлар профилактик ҳисобига олинган. Улар билан алоҳида тартибда ишланмоқда.

— Вилоятда мавжуд 32 та интернет клубларида 21 маротаба рейд ўтказилди, —  дейди Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши бўлим мудири Тўлқин ­Аҳмедов. — Аниқланган 5 та салбий ҳолат юзасидан чоралар кўрилди. Мақсадимиз битта бўлса ҳам жиноятчиликка йўл қўймаслик.

...Ҳафталик доирасида ёшлар ўртасидаги ушбу муаммога ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар жиноятчилиги ва суицидларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самардорлигини ошириш мақсадида Зомин, Бахмал, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳридаги таълим муассасалари директор ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, психологлар, маҳалла мутасаддилари, профилактика инспекторлари билан «Жиноятчиликка қарши курашиш ва суицидларнинг олдини олишнинг самарали усуллари» мавзусида семинар тренинглар ташкил этилди.

Семинар якунида ёшлар билан бевосита ишлайдиган масъуллар ушбу масалада тажрибаси бойиганини таъкидлашди.

Ажрашишнинг олди олинди

Ҳафталик давомида узоқ вақтдан буён алоҳида истиқомат қилиб келаётган ва ажрашиш ёқасига келиб қолган ёш оила вакиллари билан ҳам тегишли тартибда ишлар олиб борилди. Ажрашмоқчи бўлиб турган 24 оила вакиллари психологлар қабулида бўлди. 4 та оила сақлаб  қолинди.

12 нафар никоҳ қуриш арафасидаги ёшлар билан «Психологик маслаҳатхона» лойиҳаси доирасида якка тартибда ишланди. Уларга оила муқаддаслиги, ота-она олдидаги вазифалари ва яна турли ижтимоий масалалар бўйича зарурий маслаҳат-тушунчалар берилди.

Икки нафар ёшга никоҳ гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди.

Профилактик ҳисобдан чиқарилди

Ҳафталик доирасида жиноятчилик ва суицидлар ҳолати бўйича салбий кўрсаткичларга эга туман ёшлари учун «Психолог қабули» лойиҳаси ташкил этилди. Ғаллаорол ва Бахмалда истиқомат қилаётган, ИИБ профилактик ҳисобида турувчи 32 нафар вояга етмаган, тарбияси оғир болалар учун алоҳида психологик тренинглар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилди. Уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича чоралар кўрилди.

Мулоқотлар сўнггида мутасаддиларга ижобий деб топилган беш нафар вояга етмаган болани ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқариш, қолган ёшлар билан эса мунтазам ишлашни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фаол ёшлар сафи  қандай кенгаяди?

Бахмал, Ғаллаорол туманларидаги жами 170 та таълим муассасасининг 340 нафар сардори иштирокида интерактив усулда ўқув-семинар ўтказилди. Ёшларнинг етакчилик қобилиятини янада ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Ўқув-семинарлар давомида умумий ўрта таълим мактаби сардорларининг 2018-2019 ўқув йилида нофаол ва ўзлаштириши паст бўлган тенгдошлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Қолаверса, профилактика нозирлари ва «Камалак» болалар ташкилоти сардорлари ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунга қадар таълим муассасалари сардорлари ва масъул идоралар вакиллари томонидан бу тартибда ишлар амалга оширилмаган. Табиийки, ҳафталик ҳақида эшитган ҳар бир ёш унда иштирок этишни мақсад қилган. Бу борада, айниқса, спорт тадбирларига қизиқиш юқори бўлди. Туман ва шаҳар марказлари ҳамда чекка ҳудудларда 23 та олимпия, ноолимпия ҳамда миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Футбол, баскетбол, воллейбол, стол тенниси, югуриш, кураш, шашка, шахмат, сузиш, дзюдо, кикбоксинг, тош кўтариш, қўл тўпи, арқон тортиш ва бокс мусобақалари доирасида 2 минг 328 нафар йигит-қиз қамраб олинди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳафталик ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанни севиш каби фазилатларни шакллантириш, соғлом турмуш тарзи ва спортга қизиқишларини орттириш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёш оилаларда ажримларга йўл қўймаслик борасидаги ишларни янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

 

Гулчеҳра АШУРОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔31

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

🕔19:01, 22.11.2018 ✔45

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Батафсил
Мен ишончни оқлайман!

Мен ишончни оқлайман!

🕔19:01, 22.11.2018 ✔34

Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар