Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳарбий соҳа етарлича ёритилмаяпти

Жорий йилнинг 9 январида давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида»ги қонунни имзолаган эди.

Эътиборлиси, доктринанинг маъно-мазмуни биринчи марта очиқлик хусусиятига эга бўлди. Бу эса мудофаа сиёсатимизнинг очиқлигини намоён этади.

Таъкидлаш жоизки, доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар, шунингдек, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилди. Мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган кўплаб чора-тадбирларни санаб ўтиш мумкин. Лекин бу борада мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларининг роли қандай бўлмоқда?

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида республикада чоп этилаётган босма ОАВда 900 дан зиёд мақола, 400 дан ортиқ фотосурат чоп этилган. Бироқ шулардан тахминан 83 фоизи (750) «Ватанпарвар» газетаси ва «Ўзбекистон армияси» улушига тўғри келмоқда. Қолганларини эса, асосан, марказий ОАВ, хусусан, «Халқ сўзи», «Народное слово», «Правда востока», «Маърифат», «Ёшлар овози», «Ҳуррият», Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги кабилар ташкил этади.

— Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, мустақилликни, тинч ва осойишта ҳаётни асраш борасида давлатимиз юритаётган сиёсат халқимизга тўлақонли етказиб берилмаяпти, — дейди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши раиси, полковник Алижон Сафаров. — Айрим журналистларда «бу ёпиқ мавзу, ҳарбий сирлар билан боғлиқ» деган эскича қараш ҳанузгача сақланиб қолган. Ваҳоланки, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида қанчадан-қанча таҳлилий материал тайёрлаш мумкин. Бунинг учун журналистнинг фаол позицияси керак, холос.

Айтилишича, мавзу юзасидан ёритилаётган материалларнинг 80 фоиздан ортиғи хабар жанрида берилган. Таҳлилий материаллар кам. Ихтисослашув етишмайди. Шунинг учун ватанпарварлик мавзусини ёритишда телерадиоканаллар эфирга узатаётган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳам танқидий кўриб чиқилди. Уларнинг сони ва савиясини ошириш бўйича мутахассислар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш таъминланди.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Шароит яратишми ёки пул ундириш?

Шароит яратишми ёки пул ундириш?

🕔18:05, 06.12.2018 ✔22

Мардикорлар дардини ҳам кимдир тинглайдими?

Батафсил
«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

🕔17:43, 06.12.2018 ✔21

«Ўзбектелеком» интернет нархи ва тезлиги борасидаги ваъдасини бажардими?

Батафсил
Аризачи қўлида «қилич»,  директорда «қалқон»,  ўртада сарсон  ўқитувчилар...

Аризачи қўлида «қилич», директорда «қалқон», ўртада сарсон ўқитувчилар...

🕔16:17, 29.11.2018 ✔62

Бир фуқаронинг таҳририятимизга кетма-кет мурожаати, қолаверса, вазиятни жойига бориб ўрганишни сўраб қилган илтимоси билан Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Оқсой» МФЙ Товоқбулоқ қишлоғида бўлиб, 51-умумтаълим мактабида журналистик текширув ўтказдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар