Давр нафаси      Бош саҳифа

Инсон бўлишни ўргатишади

Болани вояга етказиш қийин, тарбиялаш — ундан-да қийин. Таълим бериш эса яна-да масъулиятли вазифадир.

Инсон бўлишни ўргатишади

Ота-оналар фарзандига шеър ёдлатмайди. Бу уларнинг қўлидан келади, лекин хаёлига келмайди. Янги йил ёки Наврўзда уйда болалар оммавий тарзда ашула айтиб, рақсга тушиб, байрам қилмайди. Ота-оналар буни ташкил қилишга қурби етади, лекин хаёлига келтирмайди. Буларнинг барчасини боғчадаги тарбиячи ташкил қилади. Тарбиячининг хизмати туфайли ота-оналар фақат катта байрамлар эмас, мисол учун, ҳосил байрамида ҳам фарзандига қўшилиб шеър ёдлайди. Икки карра икки тўрт бўлишини ҳамма билади. Буни болаликда инсонга ота-онаси эмас, мактабдаги муаллими ўргатади. Бундан мураккаб нарсалар кўп. Уларнинг ҳаммаси ўқитувчи ёрдамида ўрганилади. Оддий одам болага бирор нарсани тушунтиргунча жуда хуноб бўлади. Баъзилар «портлаб» ҳам кетади. Фақат ўқитувчигина қунт ва сабр билан таълим беришга қодир. Шу боис Уинстон Черчилль «мактаб ўқитувчилари шундай қудратга эга бўладики, бош вазирлар буни орзу қилади, холос» деб таъкидлаган.

Зеро, фақат муаллим инсонни инсон қилади. Ўқитувчиларни алоҳида бир тоифа дейиш мумкин. Қолган барча касб эгалари — бир тоифа. Чунки космонавт ҳам, шифокор ҳам, учувчи ё ҳарбий ҳам дастлаб ўқитувчининг олдидан ўтади. Машҳур актёр Брюс Лининг бундай гапи бор: «Ўқитувчиларни бир хонага тўпланг, улар барча масалаларда бир-бири билан келишиб олади, кейин ўқувчиларни тўпланг — улар ҳар бир масала бўйича тортишади». Қадимги дунёнинг буюк олими Плутарх ўқувчи тўлдирилиши керак бўлган идиш эмас, ёқилиши керак бўлган машъала эканини айтган. Ана шу машъалани ёқиш фақат ўқитувчининг қўлидан келади. Муаллим мисоллар билан, ширин гап билан, умумқабул қилинган ва шахсий педагогик услублар билан бола миясидаги бўшлиқни фойдали илмга тўлдиради.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Россиянинг Уфа шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқувчилари физика фанидан олимпиада ва бошқа танловларда кетма-кет ғолиб бўлаверган. Физика ўқитувчисидан бунинг сабабини сўрашганда, дарсни қизиқ воқеа, баъзан болаларга хос латифа билан бошлаши, шу тариқа ўқувчиларнинг бутун диққатини ўзига қаратиб олишини айтган эди. Тўғри, фақат текис ўтиришни ўргатадиган ўқитувчилар ҳам йўқ эмас, лекин мана шундай шахсий услубиятларга эга муаллимлар ҳам кўп. Муаллим ўқувчида «орқада қолган менга етиб олсин» эмас, балки «олдиндагига етиб олишим керак», деган фикрни шакллантиради ва мустаҳкамлайди. Ўқитувчи шундай қудратга эгаки, баъзан ҳазил тариқасида яхши муаллим ўзи билмаган нарсани ҳам ўргата олади, дейишади. Мактаб фақат таълим даргоҳи эмас. У ўсиб келаётган авлоднинг фикр-мулоҳазаси, дунёқараши шаклланадиган маскандир. Келажак шу ердан бошланади ва унинг қандай бўлиши, давлатнинг бўлажак тақдири айнан ўқитувчига боғлиқ. Масалан, яхши ерга экилган дон эртага яхши ҳосил беради. Тошлоққа, қуруқшаб ётган тупроққа тушган дондан эса фойда йўқ. Ўқитувчи ўқувчини шундай йўналтирадики, у унумдор ерга тушган дондек бўлади. 

Шундай оғир ва машаққатли меҳнатни танлаш фидойилик бўлса, умрни таълим беришга бағишлаш чинакам қаҳрамонликдир. Бундай инсонлар олдида минг бор таъзим қилгандан кейин беихтиёр минг биринчи таъзимга ҳам шайланамиз.

 

Музайяна МАШРАБХОН,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

🕔18:06, 06.12.2018 ✔20

«Хорижда қийин аҳволда қолган 71 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳамда меҳнат мигрантларининг қариндошлари томонидан кутиб олинди.

Батафсил
Бемор бола юзидаги қувонч

Бемор бола юзидаги қувонч

🕔18:06, 06.12.2018 ✔16

Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.

Батафсил
Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

🕔17:37, 06.12.2018 ✔16

«Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси

«Ассалому алайкум «Оила даврасида» газетаси таҳририяти жамоаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

    Ҳамиша ҳимояда эканингизни ҳис қиласизми?

    «Хорижда қийин аҳволда қолган 71 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари ҳамда меҳнат мигрантларининг қариндошлари томонидан кутиб олинди.

    ✔ 20    🕔 18:06, 06.12.2018
  • Бемор бола юзидаги қувонч

    Бемор бола юзидаги қувонч

    Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.

    ✔ 16    🕔 18:06, 06.12.2018
  • Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

    Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    «Ўзбектелеком» АКнинг Сирдарё филиали жамоаси

    «Ассалому алайкум «Оила даврасида» газетаси таҳририяти жамоаси.

    ✔ 16    🕔 17:37, 06.12.2018
  • У бизга нондай зарур

    У бизга нондай зарур

    Газета учун муқобил қоғоз яратиш вақти етмадимикан?

    ✔ 49    🕔 16:19, 29.11.2018
  • Сув учун тўлов янги тартибда

    Сув учун тўлов янги тартибда

    Мажбурий ижро бюроси ходимлари келиб, эндиликда ичимлик сув истеъмоли учун ҳам олдиндан 100 фоиз тўлов тўланиши шартлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Бу тўғрими?

    Карим БОЗОРОВ, 

    Сергели тумани

    ✔ 42    🕔 16:19, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар