Туризм      Бош саҳифа

Мадраса қуми туяларда ташилган

Қадимий ва ҳамиша боқий Бухоро шаҳри марказида жойлашган Минораи Калон, Масжиди Калон, Девонбеги мадрасаси, Арк майдонидаги бетакрор осори-атиқалар исталган кишини ҳайратга солади. Улар аждодларимиз ақл-заковати, тафаккури билан яратилган. Йиллар, асрлар синовига кўксини керганча бардош бериб келмоқда. Ана шундай обидалардан бири Абдулазизхон мадрасасидир.

Мадраса қуми туяларда ташилган

 Абдулазизхон мадрасаси Бухородаги меъморий ёдгорлик. Қўш иморат ансамблнинг жанубий томонида меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652 йилда қурилган. Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. У Абдулазизхон буйруғига кўра барпо этилган. Нақшларга ўта бойлиги, рангларнинг сержило ва нафислиги билан ажралиб туради. Ажабланарлиси, нақшларда табиатдаги тирик мавжудотлар қуёшга интилган ҳолда тасвирланган. Минорани томоша қила туриб, парвоз қилаётган семурғ қуши, кўк, оқ, сариқ кошин сирлар орасидаги гуллар тасвири, жуда аниқ ўлчамда бажарилган ҳандасавий шакллар, безакларнинг ранг-баранглиги ва ўзига хослиги эътиборни тортади. Мадраса ҳовлиси ичидаги девор ва равоқларга усталар бадиий безак беришда турфа усуллардан моҳирлик билан фойдаланган. Гумбаз ичидаги шарафада нур тушиб турган пайтда сал наридан меҳробга қаралса, бошига салла ўраган, эгнида оқ тўн, оппоқ соқолли бир нуроний чол қиёфаси кўрингандай бўлади. Яқинлашсангиз, ҳалиги қиёфа кўздан ғойиб бўла бошлайди. Мазкур шаклни ўша давр устаси ўта сирли ва моҳирлик билан бажарганига шубҳа йўқ. Бошқа бирор мадрасада бундай ҳол учрамайди.

 Бухородаги мадрасаларни барпо этишда, усталарнинг топқирлиги ва маҳоратига қойил қолмай илож йўқ. Гап шундаки, Бухоронинг тупроғи хийла шўр. Ҳар қанча пишитилса ҳам, орадан йиллар ўтгач, ўз таъсирини кўрсатади. Буни яхши билган ўша давр усталари меъморий обидалар қурилишида махсус қумдан фойдаланган. Уни Қоракўл туманидан туяларда ташиб келтиришган. Бу меъморчиликда аждодларимиз жуда моҳир бўлганидан далолатдир. Бу жойдан хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Сурхоннинг санъат кошонаси

Сурхоннинг санъат кошонаси

🕔17:37, 11.10.2018 ✔24

Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

Батафсил
Мадраса қуми туяларда ташилган

Мадраса қуми туяларда ташилган

🕔11:16, 04.10.2018 ✔41

Қадимий ва ҳамиша боқий Бухоро шаҳри марказида жойлашган Минораи Калон, Масжиди Калон, Девонбеги мадрасаси, Арк майдонидаги бетакрор осори-атиқалар исталган кишини ҳайратга солади. Улар аждодларимиз ақл-заковати, тафаккури билан яратилган. Йиллар, асрлар синовига кўксини керганча бардош бериб келмоқда. Ана шундай обидалардан бири Абдулазизхон мадрасасидир.

Батафсил
Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

🕔09:47, 27.09.2018 ✔54

Уни кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Аёзчўлига бориш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхоннинг санъат кошонаси

    Сурхоннинг санъат кошонаси

    Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

    ✔ 24    🕔 17:37, 11.10.2018
  • Мадраса қуми туяларда ташилган

    Мадраса қуми туяларда ташилган

    Қадимий ва ҳамиша боқий Бухоро шаҳри марказида жойлашган Минораи Калон, Масжиди Калон, Девонбеги мадрасаси, Арк майдонидаги бетакрор осори-атиқалар исталган кишини ҳайратга солади. Улар аждодларимиз ақл-заковати, тафаккури билан яратилган. Йиллар, асрлар синовига кўксини керганча бардош бериб келмоқда. Ана шундай обидалардан бири Абдулазизхон мадрасасидир.

    ✔ 41    🕔 11:16, 04.10.2018
  • Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

    Элликта қалъа нимага хизмат қилган?

    Уни кўриш учун Қорақалпоғистоннинг Аёзчўлига бориш керак.

    ✔ 54    🕔 09:47, 27.09.2018
  • Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Эртаклар оламига тушгингиз келса..

    Шаршара томон кетаётгандик. От ўйноқлаб, устидан итқитиб юборай деди. Аммо...

    ✔ 63    🕔 11:37, 20.09.2018
  • Сармишсой петроглифлари

    Сармишсой петроглифлари

    Нурота тоғ тизмалари тармоғига кирувчи Қоратоғ этакларидаги хушманзара, гўзал даралардан бири Сармишсойдир. Дарадаги қоятошларга ўйиб чизилган расмларни томоша қилиб юрганимда, маҳаллий муйсафид билан гурунглашиб қолдим.

    ✔ 89    🕔 11:05, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар