Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Бир бурда нон

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

— Ота, Сен ҳали кўп яшайсан. Бу нима деганинг. Тобинг қочди, холос.

— Гапимга қулоқ сол, ўғлим...

— Йўқ, гапирма! Хоҳласанг, бутун Воронежни остин-устун қиламан, Россияни оёққа турғизаман, анқонинг уруғи қўшилган дори-дармон бўлсаям топиб келаман, хоҳласанг, ҳозироқ чет элга олиб учаман, ўша ёқда даволатаман. Фақат ўлим ҳақида гапирма, жон ота...

Ўғлон йиғлаб тиз чўкди. Отасининг тўшакда тобора ҳолсизланиб бораётган титроқ қўлларини ўпди.

— Нима десам қиласан-а? — чол лаблари тамшаниб илтижоли боқди.

— Ҳа, ота! Айт. Фақат... фақат...

— Зоғора нон егим келяпти. Ўзбек тандирида қип-қизариб, қотиб пишган зоғора нон...

Ўғил ҳайратланиб қаради.

— Қирқ иккинчи йили хандақда ётганимизда лейтенант Шарапов ён чўнтагидан олиб берувди. Жуда лаззатли, чети бироз куйган, лекин жуда ширин, қотган, қип-қизариб пишган бир бурда нон. Зоғора нон.

Ўғилнинг ботинида бир ўкрик тўлғонди. Ота давом этди:

— Фарғона деган жой бор. Тоғ тагидаги қишлоқ. Тонг чоғи қуёш қишлоққа жуда яқинлашиб келаркан. Тоғдан шарқираб тушган Оқсой суви қишлоқни иккига бўлиб оқади. Одамлар ҳовли эшикларига қулф солишмайди. Ҳар бир хонадонда тандир бор. Ҳар бир уйда эрталаб тандир ёнади. Ҳар бир тандирдан офтоби нон чиқади — офтоб чиқади. Ана, тимқора сочини занжир қилиб ўрган навниҳол, гўзал ўзбек қизи тандирга ўтни ташлаяпти. Ҳовлиларда ишкомларда саватдай-саватдай бўлиб узумлар осилиб ётибди. Боғларда мевалар ғарқ... Эй-эй,  Шарапов, сенмисан оғайни!? Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди. У-ҳув, ўзгармабсан-а. Юртинг чиндан ҳам эртакдагидай гўзал экан, биродар. Эй, бу зоғора нон-ку. Раҳмат оғайни, унутмабсан-а... Шу нонни соғинганимни қаердан билдинг, Шарапов?!

Бемор генералнинг хаёли улоқди. Ҳамшира томирига укол урди. Укол таъсир қилмади. Чол яна алмойи-жалмойи гапириб алаҳсий бошлади.

— Шарапов, доим бир гапни кўп гапирасан: «Бир бурда нонга одамнинг қорни тўяди...» — дейсан. Ҳақ айтасан. Мана, бир бурда нонга қорним тўйди-ку. Лекин... Одамзод нега шуни тушуниб етмайди? Нега одамзод бир бурда нонга қорни тўйса ҳам очкўзлик  билан бир-бирини ғажийди. Уруш қилади, Шарапов?! Агар буни тушунганда эди ер юзи тинч бўларди, ер юзида уруш бўлмас эди... Сен билган оддий гапни бугун бутун дунё тушунишини истайман, Шарапов.

Чол жимиб қолди. Хонага оғир сукунат чўкди. Сўнг бир тўлғониб, ҳансиради, сўниб бораётган нигоҳини тепасидаги ўғлига тикди.

Олигарх титраб-қақшаб турарди. Генералнинг сўниқ чеҳрасида туйқус майин табассум ёйилди. Енгил нафас олиб:

— Бир бурда нон... Бир бурда нон ҳаммамизга етади, — деди ҳорғин ва титроқли овозда.

Бу унинг сўнгги гапи эди.

 

Қўчқор НОРҚОБИЛ




Ўхшаш мақолалар

Ростгўйлар

Ростгўйлар

🕔17:38, 11.10.2018 ✔128

Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

Батафсил
Почта мудири билан суҳбатим

Почта мудири билан суҳбатим

🕔11:18, 04.10.2018 ✔46

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Батафсил
Бир бурда нон

Бир бурда нон

🕔11:17, 04.10.2018 ✔43

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 128    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 46    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Бир бурда нон

    Бир бурда нон

    Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

    ✔ 43    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 70    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 68    🕔 11:37, 20.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар