Саломатлик      Бош саҳифа

Тоғда ўсган кайфият

Куз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.

Тоғда ўсган кайфият

Таъми ва шаклидан кичик олмачани эслатувчи дўлана таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ бўлиб, асосан, уч турини истеъмол қилиш мумкин.

Унинг меваси ва гули тинчлантирувчи хусусиятга эга. 

Дўлананинг шифобахш хусусиятлари ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академияси олий тоифали шифокори Алижон ­Фақировга мурожаат қилдик.

— Дўлананинг барги, гули ва мевасидан халқ табобатида кенг фойдаланилган, — дейди шифокор. — Дўлана мевасининг таркибида  флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар мавжуд. Шунингдек, дўлана В1, В2, РР, С, Е витаминларига бой.

Табобат илми султони Абу Али ибн Сино дўлананинг шифобахш хусусиятлари тўғрисида шундай ёзади: «Дўлана сафрони сўндиради. Бошқа меваларга қараганда суюқликларнинг оқишини кучлироқ тўхтатади. Ич кетишини бартараф қилади ва сийдик тутилишини туғдирмайди».

Жаҳон халқлари табобатида дўлана ич кетишда, толиқишда, ақлий ҳорғинликда, уйқусизликда, асабийлашганда, юрак оғриганда, климакс даврида, ревматизм (танадаги барча тўқималарнинг тизимли яллиғланиши), атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда истеъмол қилинади.

Кун давомида 50 грамм дўлана истеъмол қилинса, одамни кун бўйи ташналик ва очликдан асрайди, кишига яхши кайфият ва қувват ҳадя этади.

 

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

🕔17:41, 06.12.2018 ✔24

Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

Батафсил
Линзалар кўз учун хавфлими?

Линзалар кўз учун хавфлими?

🕔16:06, 29.11.2018 ✔53

Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

Батафсил
Парҳез — натижа эмас

Парҳез — натижа эмас

🕔16:06, 29.11.2018 ✔56

Кўпчилик аёллар озишнинг энг самарали йўлипарҳезни танлашади. Парҳез натижа бериб озишади-ю, аммо удан кейинги қоидаларга амал қилмай яна тез кунда вазн тўплашни бошлашади. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 24    🕔 17:41, 06.12.2018
  • Линзалар кўз учун хавфлими?

    Линзалар кўз учун хавфлими?

    Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

    ✔ 53    🕔 16:06, 29.11.2018
  • Парҳез — натижа эмас

    Парҳез — натижа эмас

    Кўпчилик аёллар озишнинг энг самарали йўлипарҳезни танлашади. Парҳез натижа бериб озишади-ю, аммо удан кейинги қоидаларга амал қилмай яна тез кунда вазн тўплашни бошлашади. ​​​​​​​

    ✔ 56    🕔 16:06, 29.11.2018
  • Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

    Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

    Қишда одамлар консерва маҳсулотларини истеъмол қилишни хуш кўради. Аммо унинг хавфли томони ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Борди-ю уй шароитида тайёрланган консервалар сифати кафолатланмаган бўлса, бу овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллигига олиб келиши мумкин.

    ✔ 61    🕔 17:30, 22.11.2018
  • «Олтинранг қуёш» фойдаси

    «Олтинранг қуёш» фойдаси

    Турли мамлакатларда хурмони турлича ном билан аташади. Хусусан, «хитой шафтолиси», «ёввойи хурмо», «олтинранг қуёш» шулар жумласидандир. Ҳозирда ушбу меванинг беш юздан ортиқ нави аниқланган бўлиб, аксарияти тропик ўлкаларда ўсади.

    ✔ 65    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар