Саломатлик      Бош саҳифа

Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда ҳар мингта чақалоқнинг уч-тўрт нафари болалар церебрал фалажи (БЦФ) касаллиги билан дунёга келади. БЦФга чалинган беморларнинг тенг ярми муддатидан олдин туғилганлардир.   

Республика болалар руҳий-асаб касалхонаси бош шифокори, олий тоифали невролог Шоира Нурматова ушбу хасталик ҳақида сўзлаб берди.

— Болалар церебрал фалажи бу — она ҳомиладорлиги пайтида бола бош мияси яхши ривожланмасдан муддатидан олдин туғилиши ёки жароҳат олиши оқибатида келиб чиқадиган бош миянинг бутун гуруҳ касалликлари мажмуи, — дейди Шоира Нурматова. — Хасталик турли кўринишда: руҳий бузилиш ёки ҳаракатнинг издан чиқиши билан намоён бўлади. БЦФ генетик касаллик ҳисобланмайди. Лекин бугун олимлар унинг ирсий омиллари ҳам бор, деган фикрни илгари сурмоқда. Агар туғуруқдан олдин ёки туғуруқ жараёнида болада кислород танқислиги кузатилса ёки унга зарар етса, бу унинг мия ҳужайралари шикастланишига олиб келади. Бундан ташқари, БЦФга она ҳомиладорлиги даврида ундаги юқумли ва эндокрин касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Белгилари ва илк аломатлари

Айрим ҳолларда БЦФ симптомларини бола туғилиши биланоқ пайқаш мумкин. Бироқ баъзан улар секин-аста намоён бўлади. Касалликнинг асосий белгилари сирасига ҳаракатланиш фаоллигининг бузилиши киради. БЦФга чалинган бола ўтириши, эмаклаши, айланиши, юриши, бошини ушлаши ва бошқа харакатлари нисбатан кеч бўлади. Она сути билан озиқланадиган болага хос рефлекслари эса узоқроқ сақланиб қолади.

Бундай боланинг мушаклари ҳаддан ташқари нимжон ёки бутунлай таранг бўлиши мумкин. Бу эса қўл-оёқларни нотабиий кўринишга олиб келади. Хасталикка чалинган ҳар уч боланинг бирида талваса (судорога) син­дроми кузатилади. Ушбу аломат, айниқса, бола катта бўлгани сари тез-тез такрорланади.

Шу билан бирга, БЦФда ақлий, нутқнинг заифлашиш ҳолатлари ҳам учрайди. Ташқи оламни қабул қилишда ўзгаришлар, яъни унга мослашолмаслик, эпилепсия, руҳий ва эмоционал ривожланишнинг ортда қолиши, таълим олишдаги муаммолар, ошқозон-ичак ва пешоб чиқаришдаги функционал бузилишлар ҳам бундан мустасно эмас.                    

Болага эрта ёшда БЦФ ташхисини қўйиш қийин. Агар болада қуйидаги симптомлар кузатилса, ота-она, албатта, невролог маслаҳатини олиши зарур:

— тўрт ойлик бола овоз чиқаётган жойга бошини бурмаса ҳамда қўғирчоққа қўлини чўзмаса;

— етти ойлигида бировнинг ёрдамисиз ўтира олмаса;

— бир ёшида сўзларни айтишнинг уддасидан чиқмаса ҳамда барча ҳаракатни фақат битта қўлида бажарса; 

— чақалоқда талваса (судорога), ғилайлик кузатилса;  

— боланинг хатти-ҳаракати ўта кескин ёки жуда секин бўлса;

— бир ярим ёшдан ўтиб ҳам бола тик туролмаса.

Хасталик турлари

Улар бош миянинг қайси қисми жароҳатланганига қараб белгиланади. Баъзан касаллик енгил ўтади, оғир ҳолатларда эса бузилишлар ниҳоятда жиддий тусга эга. БЦФнинг бир нечта тури бор.

Спастик диплегия олтмиш фоиз ҳолатда учрайди. БЦФнинг ушбу турида миянинг қўл-оёқлар ишлашига «масъул» бўлган қисми нормал ишламайди. Оқибатда қўл ва оёқлар тўлиқ ёки қисман фалажланади, яъни харакат чекланади.

Қўшалоқ гемиплегия — БЦФнинг энг оғир формаси бўлиб, унда миянинг ярим палласи яраланади. Оқибатда мушаклар ҳаракатчанлиги йўқолади. Бундай бола бошини ушлолмайди. На ўтира, на тура олади.

Гемипаретик формада бош мия ярим палласининг қобиғи ва пўстлоғи жароҳатланиб, тананинг тенг ярими фалаж ҳолга келади.

Гиперкинетик турида бош мия пўсти остидаги нерв марказлари азият чекади. Касалликнинг ушбу турида болада беихтиёр ҳаракатлар кузатилади.   

Атоник-астатик кўриниши эса кичик миянинг зарарланишидир. У ҳаракатларни мувофиқлаштиришга, балансни ҳис этишга халал беради. Шунингдек, мушаклар фаолияти тонуси сусаяди, ланжланади.

Реабилитация ва  даволаш

БЦФ реабилитацияси икки муҳим тамойилга асосланади: комплекс ёндашув ва доимийлик. Бундан ташқари, хасталикда нафақат ҳаракатланиш, балки нутқий, ўзаро фикр алмашиш билан боғлиқ бўлган ҳамда интеллектуал кўникмалар ҳам тўғриланиши керак.

 Ушбу касалликда даволаниш умрбод давом этадиган жараён ҳисобланади. Негаки, хасталикдан бутунлай соғайиб кетишнинг иложи йўқ. Лекин БЦФ —  якуний ҳукм дегани эмас. Аксарият бемор ёши улғайгани сари нормал ҳаёт кечириши мумкин, албатта. Бунинг учун эрта ёшда, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу боис БЦФнинг дастлабки йилларида олиб борилган даволаш муолажалари самаралироқ.

БЦФ давоси, асосан, касаллик аломатларини бартараф этишга йўналтирилган. Аслида буни даволаш эмас, хасталик оқибатида зарар кўрган боладаги айрим функцияларни қайта тиклашга қаратилган реабилитация дейиш тўғридир. Ана шундай усуллардан бири — массаж. У мушаклар ҳаётий фаоллик даражаси (тонуси)ни меъёрига келтиради.

Шунингдек, БЦФ реабилитациясида даволаш гимнастикаси кенг қўлланилади. Жисмоний тарбия боладаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Аммо у кўзланган ижобий натижани бериши учун машғулотларни доимий равишда, бутун ҳаёт давомида бажариш лозим. Махсус тренажёрларда ҳам машқ қилиш яхши самара беради.

Агар беморда қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, физиотерапия муолажалари ҳам буюрилади. У мушаклар фаолиятини, нутқ ва талаффузни яхшилайди. Ва албатта, БЦФда аксарият ҳолларда, биринчи навбатда, мия фаолиятини яхшилашга хизмат қиладиган турли дори-дармон билан даволаниш мақсадга мувофиқ.

 

Асилахон ТОЛИБЖОНОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Боладаги иштаҳасизлик

Боладаги иштаҳасизлик

🕔16:50, 18.10.2018 ✔3

Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у  гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин.

Батафсил
Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

🕔17:40, 11.10.2018 ✔47

Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?

Батафсил
Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

🕔11:19, 04.10.2018 ✔59

Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Боладаги иштаҳасизлик

    Боладаги иштаҳасизлик

    Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у  гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин.

    ✔ 3    🕔 16:50, 18.10.2018
  • Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?

    ✔ 47    🕔 17:40, 11.10.2018
  • Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

    ✔ 59    🕔 11:19, 04.10.2018
  • Тоғда ўсган кайфият

    Тоғда ўсган кайфият

    Куз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.

    ✔ 81    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Тирноқ синиши «ичкари»данми?

    Тирноқ синиши «ичкари»данми?

    Тирноқлар аёл гўзаллигининг бир қисмидир. Мутахассисларнинг фикрича, тирноқдаги муаммолар ички касалликлардан дарак берар экан. Масалан, тирноқ пластинаси жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ёки ичаклардаги муаммолар туфайли заифлашиб, юмшаб кетиши мумкин. Шунингдек, бунга антибиотикларни қабул қилиш, стресс, асабий зўриқиш ҳам сабаб бўлади.

    ✔ 63    🕔 11:18, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар