Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Бир ечишда беш миллион?..

«Қишлоқ қурилиш банк» аҳолига қулайлик яратиш ниятида 24/7 режимида, кечаю кундуз, ходимсиз хизмат кўрсатадиган шохобчалар тармоғини яратмоқда. Бу табиийки, мижозларни мамнун этяпти.

— Мамлакатимиздаги барча шохобчалар замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва «Интернет-банкинг» хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали инфокиоск қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган, — дейди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Пластик карталар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Жавоҳир АЛИМОВ. — Бундай қулайликдан пойтахтимизнинг «Миробод» деҳқон бозорига яқин ҳудудда фаолият кўрсатаётган шохобча ҳам четда эмас. Энг қизиғи, ўша ердаги банкоматдан бир ечишда пластик картадаги беш миллион сўмгача пулни нақдлаштириб олиш мумкин. Яккасарой тумани ва Ўрикзор бозори ҳудудида яна иккита 24/7 режимидаги шохобча иш бошлаш арафасида. Шу билан бирга, 41 миллион АҚШ долларилик кредит линиялари йил охирига қадар мақсадли ишлатилади.

— Мижоз ўзига хизмат кўрсатадиган банк кассасидан ҳеч қандай фоизсиз қанча миқдорда нақд пул ечиб олиши мумкин?

— Агар маблағ бир миллион сўм миқдорида бўлса, умуман фоиз олинмайди.

— Пластик картанинг муддати тугаса, қанча муддатда янгисига алмаштириб берилади?

— Аслида пластик картани алмаштиришга бор-йўғи бир соат вақт кетади. Уни бериш муддати чўзилиб кетса, демак, захирада карта қолмаган бўлади. Хуллас, пластик картани бериш муддатини бирор асоссиз чўзишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

— Якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун хорижий валютада қанча миқдорда микрокредит ажратилади?

— Якка тартибдаги тадбиркорлар учун хорижий валютада янги микрокредит ажратилмоқда. Мазкур микрокредит энг кам иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган сўм эквиваленти миқдорида халқаро тўлов пластик картасига ўтказиб бериш йўли билан хорижий валютада ажратилади.

Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Узумимиз ўнта давлатга боради

Узумимиз ўнта давлатга боради

🕔16:54, 18.10.2018 ✔2

Сифат тизимларининг жадал суръат билан жорий этилаётгани туфайли мамлакатимизнинг экспорт кўлами ошмоқда.

Батафсил
Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

🕔17:41, 11.10.2018 ✔29

Талаба қандай ҳолларда курсда қолдирилади?

Батафсил
Чекка ҳудудларда қачон банкоматлар бўлади?

Чекка ҳудудларда қачон банкоматлар бўлади?

🕔17:41, 11.10.2018 ✔25

Кўп жойларда интернет йўқ, электр таъминоти яхши эмас...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар