Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Бошланғич тўлов: 1-2 қават учун — 15-20, 6-7 қаватларга 10 фоиз

Квартираларга ошхона мебелларигача ўрнатиб берилмоқда.

Бошланғич тўлов:  1-2 қават учун — 15-20,  6-7 қаватларга 10 фоиз

Бир танишимнинг пойтахтга келганига ўн беш йилдан ошган. Ҳалигача ўз шахсий уйига эга эмас эди. Муаллималик қиладиган аёли билан иккаласини топгани зўрға қора қозонни қайнатишга етади, холос... Шундай бир пайтда давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, қурила бошлаган уйлар бошпанага муҳтож минглаб оилалар жонига оро кирди. Улар халқ таъбири билан айтганда, «ватанли» бўлди. Бу эзгу ишларни бажаришда «Ипотека-банк» АТИБнинг ҳам ҳиссаси катта.

Мазкур молия муассасаси қурилишларни молиялаштириш, қуриб битказилган уй-жойларни аҳолига белгиланган кредитлар асосида сотиш, қурилиш майдонларидаги ишни назорат қилиш ва уни ўз муддатида, сифатли топширилиши юзасидан доимий назоратни олиб бормоқда.

— Аҳолининг уй-жойга бўлган талаби йилдан-йилга ортмоқда, — дейди «Ипотека-банк» АТИБ Ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод ­ҚУРБОНОВ. — Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча шаҳарларида 441 та кўп квартирали уй-жой қурилиши жадал олиб борилмоқда. Биргина шу йилнинг ўзида 16 минг 995 та муҳтож оилалар арзон ва шинам уй-жой билан таъминланади. Ушбу уй-жойлар қурилиши учун «Ўзшаҳарқурилишинвест» инжиниринг компаниясига 3,2 триллион сўм миқдорида кредит линиялари очилди. Аслида мазкур 441 та кўп қаватли уй-жой шу йил сўнггига қадар эгаларига топширилиши керак. Шунинг учун қурилишнинг бориши, сифатли материаллардан фойдаланилаётгани, замонавий меъморлик меъёрларига амал қилинишини тегишли давлат органлари қатъий назорат қилиб бормоқда. Квартираларга ошхона мебелларигача ўрнатиб берилмоқда. Мазкур уй-жойларга 2013-2018 йилнинг 1 августига қадар 9 минг 516 та оилага 998,9 миллиард сўм миқдорида банк кредитлари ажратилди.

— Квартира учун бошланғич бадални тўлаш чоғида нималарга эътибор қаратилади ва унинг миқдори қанча?

— Энг аввало, уй-жойга муҳтож фуқароларни (оилаларни) аниқлаш ва хонадонларга бириктириш ­Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низом талабларидан келиб чиқиб шаҳар (туман) ҳокимлигида ташкил этилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади. Уй-жойга муҳтож фуқароларга янада енгиллик яратиш мақсадида бошланғич бадал маблағларини 10-20 фоизга ўзгарувчан (дифференциал), яъни кўп қаватли уй-жойларнинг қаватига қараб, бошланғич бадал миқдори белгиланишидан келиб чиқиб, ўртача 15 фоизни ташкил этади. Янаям аниқроқ айтсак, 1-2 қават учун фуқаро 15-20 фоизгача, 6-7 қаватлар учун эса 10 фоиз тўлаши белгилаб қўйилган.

— Қурилган уйлар сифати учун ким масъул?

— Кўп қаватли уйлар учун ишлатиладиган барча қурилиш материалларининг 95 фоизи ­Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Фақат том ёпгич ва ёғоч материаллар хориждан келтирилади. Шуни айтиш керакки, барпо этилаётган квартираларнинг сифати доимий эътиборда. Хуллас, банкнинг 20 филиалидаги 60 ходим уй сифатига масъул. Ҳали бунга бошқа жавобгар ташкилотларни қўшганимиз йўқ. Қолаверса, уй қурган пудратчининг 5 фоиз маблағи бир йилгача банкда сақланади. Бу уйда бирор камчилик аниқланса, ўшанга сарфланади.

Улуғбек ЖУМАЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔4

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔7

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔41

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 4    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 7    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 41    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 35    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 77    🕔 23:26, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар