Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Буви тарбиясини олган қиз

Келин бўлиш арафасида турган қизларга бир-биридан гўзал таърифлар айтилади. Қизнинг ҳаёсию ибоси, ширинсўзлиги, чиройда танҳолигию, чеварликдан хабардорлиги ҳам қолиб кетмайди. Бир гап борки, бу таъриф бўй етган қизнинг харидорини янаям оширади, остона супурувчилари кўпаяди.

Буви тарбиясини олган қиз

Яъни, «бувисининг тарбиясини олган қизлар» ҳамманинг эътибор марказида бўлишади. Улар рўзғорбоп, тадбиркор, чаққон келин бўлиб, борган жойини яшнатиб юради, деган қараш ҳануз ўзини оқлаб келади. Чунки қизлар улғайгани сайин ақл чироғи равшан тортиб бораверади, ҳаётнинг турли чиғириқларига тушиб, катталардан оила тутумини ўрганишади. Одамлар билан муросаю мадорани, қўшничилик муносабатларида одоб ва интизомни, оилада бурч ва масъулиятни эса бувижонларимиз қойиллатиб ўргатишади…

Эсимда, бувим ҳар баҳор дарвозахонадан тортиб пешайвон ёқаси бўйлаб икки қатор анвойи гуллар экарди. Биринчи қаторда ўтган йилги уруғликка асраб қўйган райҳоннинг турфа навларидан навбати билан сепиб чиқарди. Кафтдеккина ердан боғ-боғ чиққан ўсмаси қишлоғимиз аёллари ва қақажон қизчаларнинг қошига бирам ярашарди. Ҳовлимизга кирган борки, бувижоним гул-райҳондан бир даста қилиб, камига қошларни суғориб туринг, дея ўсмадан ҳам бир кафтлик узиб берарди. Бувим ўзига оро бериб, ораста юрганларни жуда алқарди. Бизни ҳам шунга ўргатди. «Сочи тўзиган, хамир қоришни билмайдиган, бир иш буюрсанг, эрта баҳордан бошлаб, кеч кузда тугатадиган қиздан эпли хотин чиқмайди», деган ўгитларини кўп бор эшитганман. Яна ҳар қандай ҳолатда ҳам қозон бошига рўмол билан юборарди. Улғайиб, бунинг ҳикмати қанчалар улуғ эканини тушуниб етдим.

Ҳеч эътибор берганмисиз, бувиси бор хонадонларда тежамкорликка қаттиқ риоя қилишади. Фарзандларини ҳам увол қилмасликка рўзғор тутумида пухта ва саранжомликка ўргатишади. Бу йиллар давомида қизойимларнинг қулоғига сингиб, ҳаракатларига кўчиб ўтгандагина мева бера бошлайди. Қиз бола янги оиласидан раҳмат эшиттиргандаги ҳузур-ҳаловатни бошқа нарсага қиёслаб бўлмайди.

Бир куни болаларни олиб уйга бордим. Опа-сингилларим ҳам фарзандлари билан келишган экан. Қиз невараларини атрофига ўтирғизиб олган онам уларга Турсуной Содиқованинг «Ортимизда ким қоляпти?» деган китобини ўқиб беряпти. Безовта қилмайин, деб мен ҳам қулоқ осдим: «Одоб атрофдагиларни севиш, аяшдир! Одоб ўз-ўзини тинмай тафтиш қилиш ва бировга ботмайдиган бўлиб, ўз-ўзини силлиқлаб боришдир. Болаларимизга биздан шу бойлик қолсин. Болаларимиз бахтни гўзал муросадан, тили, меҳри, меҳнати билан атрофга ёқиб олишдан топадилар…»

 Ҳа, оқилона айтилган сўзлар. Онам ҳам бувим сингари ўз набираларига одоб-ахлоқ ҳақидаги ўгитларини улашяпти. Биримас-бири барибир қулоғига ўрнашиб қолишига ишонадилар.

Замон шиддати ҳамманиям тезкорликка, ўзбилармонликка ҳар қанча ундамасин, кечанинг гапи бугунга тўғри келмай турса-да, катталар сал эскичароқ ўйлайдиган бўлиб туюлса-да, ёши улуғ отахон ва онахонларнинг насиҳатини ерда қолдириш керак эмас. Ўғил-қизлар отага тик келмайдиган, онанинг ҳурматини жойига қўядиган, инсонларга мурувватли бўлиши учун ҳам уларни нуроний ва мунис ота-оналарингиз қўлига топшириб туринг.

 

Садоқат НАБИЖОНОВА,

Поп туманидаги 6-умумтаълим мактаби  ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

🕔16:15, 22.02.2019 ✔12

«Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

Батафсил
Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔43

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔62

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

    ✔ 12    🕔 16:15, 22.02.2019
  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 43    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 62    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 80    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 145    🕔 09:14, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар