Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Боланинг эртага қандай инсон бўлиши, аввало, унинг ота-онаси кимлигига, оиласида ўзаро ишонч, ҳурмат ва аҳилликнинг қай даражада қарор топганига боғлиқ. Бу ўзгармайдиган ҳаётий ҳақиқат.

Андижон вилояти Бўз туманидаги «Маданият» маҳалласида истиқомат қилаётган Мирзаолим ака Самандаров учун ҳам бу ҳақиқат ҳар нарсадан муҳимроқ. У ўттиз йилдан ортиқ туман почта бўлимида ишлади. Хабарчи сифатида турли матбуот нашрларини обуначиларга ўз вақтида етказди, одамларга маънавият-маърифат улашишдек эзгу ва савобли ишга ҳисса қўшди. Эшикдан Мирзаолим аканинг кириб келиши, маҳалладагиларга ўзгача кайфият улашгани рост. Сабаби, қўлида маънавият-маърифат улашувчи газета-журналларни кўтариб олган Мирзаолим аканинг юзидан ҳам зиё нури ёғилиб тургандек гўё...

Мирзаолим аканинг рафиқаси Раҳимахон ая узоқ йиллар мактабгача таълим муассасасида болажонларга таълим-тарбия берди. Албатта, бундай инсонларнинг фарзандлари ҳеч қачон ёмон бўлмайди. Улар зиё нури билан хонадонини ҳам нурафшон этгани ҳақиқат. Мирзаолим ака ва Раҳимахон ая тўрт азаматни тарбиялаб вояга етказишди. Отаси олиб келган матбуот нашрлари, китобларни биринчи бўлиб ўқиб чиқадиган фарзандлари, мана, ҳалол ва билимли инсонлар бўлиб улғайишди, эл корига ярайдиган инсонлар бўлишди.

— Ўғилларим тарбиясида ота-боболаримдан қолган сабоқларни, ҳаётий ҳикматларни дастак билдим, — дейди Мирзаолим ака. — Сабаби, асрлар синовидан ўтган амаллар ишончли бўлади. Шукр, ўғилларим менга фақат раҳмат эшиттиришди. Ўзим почта хизматида ишлаган бўлсам-да, ҳар доим турли матбуот нашрларига атай обуна бўлардим. Эҳтимол, нон олиб келолмаган кунларим бўлгандир, лекин қўлимда ҳамиша газета-журнал бўларди. Уларни ўзим ҳам ўқиб чиқардим. Шу сабабми, болаларим китоб ўқишга меҳр қўйишди. Меҳр ва қизиқиш бор жойда танбеҳ бериб ўргатишга ҳожат қолмас экан. Болаларим мактабни аъло баҳоларга битириб, олийгоҳлар имтиҳонидан ҳам аъло даражада ўтишди.

Мирзаолим аканинг тўнғич фарзанди Хуршидбек Бўз туманидаги 22-мактабда болаларга тарих ва ҳуқуқ фанидан дарс берди. Унинг фикрича, ўқитувчининг вазифаси болаларга дарсликдаги мавзуларни тушунтириш эмас, балки ҳар бир мавзунинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳаётга боғлаб етказа олишдадир. Шу ақидага амал қилгани учунми, Хуршидбекнинг шогирдлари доим фан олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллашади. Унинг бу меҳнатлари ва жонкуярлиги ўз натижасини кўрсатди. Хуршидбек «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонига сазовор кўрилди. Ҳозирда у вилоят халқ таълими бўлимининг методик марказида тарих фани методисти бўлиб, ёш педагогларга ўзининг қимматли услубий тавсияларини бериб келяпти.

Мирзаолим аканинг иккинчи ўғли Элёрбек халқининг осойишталиги ва тинчлиги йўлида хизмат қилмоқда. Хушнудбек катта акаси каби ўқитувчилик касбига меҳр қўйган.

— Аҳилликда гап кўп дейишган, бу гапнинг мағзини чақиш керак экан, — дейди Мирзаолим ака. — Инсон учун энг яқин инсонлар — оила аъзоларидир. Ҳар гал ишини якунлаб, оилам даврасига шошилганимда кўнглим хотиржам тортганини сезардим. Аёлим дарвозани ҳар гал очиқ чеҳра билан очарди. Дастурхон бошида бирин-кетин салом бериб кириб келаётган болаларим кўнглимни ўн чандон ёритарди. Ишимда нимаики ташвишим бўлса, дарров унутардим. Айтинг, бундай қўрғонни асраш керак эмасми? Шундай файзли гўшада аҳилликни йўқотиш  мумкинми? Тўғри, ҳаётда баъзан йўқчилик, оғир кунлар бўлган. Ўшанда аёлим менга доим далда берган. Бугун аҳолининг турмуши ўсди, дастурхони турли ноз-неъматлар билан тўлиб бормоқда. Бундай замонда оиланинг бузилиб кетиши — тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас. Аслида ҳам оиланинг мустаҳкамлиги пулга эмас, кўнгилга, маънавиятга ва ҳалолликка боғлиқ.

Инсон умри давомида олган билими қанчалик бойиб борса, унинг ҳаёт йўллари ҳам шунча нурафшон бўлади. Бу билимлар инсонни хатолардан асрайди. Самандаровлар оиласининг файзи, обрўси ҳам бу хонадонда ҳамиша билим манбаи бўлган китоб ва матбуот нашрларининг узилмаслиги, уларнинг билим олишга бўлган интилишидадир балки...   

 

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

🕔16:15, 22.02.2019 ✔10

«Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

Батафсил
Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔43

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔62

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

    ✔ 10    🕔 16:15, 22.02.2019
  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 43    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 62    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 80    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 145    🕔 09:14, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар