Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

Ҳар куни жамоат транспортида ишга, ўқишга кетаётиб, аҳамият берган бўлсангиз, йўловчиларнинг кўпчилиги қўл телефонидан кўз узмайди. Уларнинг деярли барчаси ёшлар. Қандайдир ўйинлар, ижтимоий тармоқлардаги ёзишувлар, сўзлашувлар... Ўйлаб қоласан киши, йўлда шунчалик телефондан кўз узмаса, ўқишда, уйда нима қиларкан булар?

Тўғри, ахборот асрида яшаяпмиз, унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш керакдир, балки. Аммо ҳар нарсанинг меъёри яхши, деганларидек, бу борада ҳам чек-чегарани унутмаслик фойдадан холи бўлмайди. Ўзидан зарарли нур ва тўлқинлар таратувчи бу «матоҳ»нинг инсон саломатлиги учун салбий таъсири жуда катта. Бундан ташқари, фарзандларимизнинг диққат-­эътиборини чалғитиши, кераксиз ахборотлар қуршовида қолиб кетиши каби хатарли жиҳатлари борлигини ҳам ёддан чиқармаслик зарур. Айни ўқиб, билим оладиган вақтда турли керакли-кераксиз маълумотлар билан ўз онгини чарчатишдан ва тўлдиришдан нима наф?

Саволлар, мулоҳазалар жуда кўп. Бу борадаги ҳақиқатлар эса барчамизга маълум. Шунда ҳам ота-оналар ўз фарзандининг тақдирига бефарқ қараши кишини ўйга толдиради. Аслида бу борада катталар қандай йўл тутгани маъқул? Мутахассиснинг мавзу юзасидан фикрлари қандай?  

— Ҳозирги кунда телефондан фойдаланиш ҳар бир ёш вакиллари орасида кенг оммалашган, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази психологи ­Замира ­БИЛОЛОВА. — Чунки телефоннинг имкониятлари жуда кенг. Инсоннинг энг катта эҳтиёжларидан бири ахборотга бўлган эҳтиёжидир. Телефон эса буни беминнат бажаради.

Айниқса, ҳозирги кунда ўсмирларнинг кўпчилигида телефонга боғланиб қолиш жуда авжга чиққан. Биз ота-оналар бунинг олдини олишга қанчалик уринмайлик, уларни бошқаришга қийналамиз. Чунки телефонга ўта даражада қизиқиш, ёш хусусиятларига ва психологик ҳолатларига боғлиқ жараён ҳисобланади.

Ўсмирларда мантиқий тафаккур ривожланган бўлса-да, айрим ҳолларда мустақил фикр билдиришга қийналади. Бу паллада уларда интеллектуал қизиқувчанлик сезиларли равишда юқори, шахс сифатида ўзини англаш жараёни давом этаётган бўлади. Бундан келиб чиқадики, мантиқан ўйлаб иш кўришни истасалар ҳам баъзан қатъият етишмайди. Мустақил фикрлашга қийналади, лекин шу билан бирга, ҳар нарсага қизиқувчанлик ва билим олишга эҳтиёж кучли бўлгани сабабли маълумотлари тўғри ёки нотўғри эканига қарамай, ҳеч қандай мушоҳадасиз қабул қилиб олаверади. Бунда телефон уларга энг катта ёрдамчи вазифасини ўтайди. Телефонда маълумотлар чегараланмаган, интернетни-ку айтмаса ҳам бўлаверади.

Керак ва кераксиз ахборотларни саралашга қийналаётган бола ҳамма ахборотни бирга қабул қилаверади ва асосийсини хотирада сақлашга қийналади. Шунинг учун болани ахборотни саралашга ўргатиш зарур. Унга кераксиз ахборотлар фақат онгини банд қилишини ва керакли маълумотларга жой қолмаслигини тушунтириш керак. Масалан, унинг қобилиятлари бўйича қизиқаётган маълумотларни кўпайтиришга ёрдам бериш мумкин. Қизиқарли бадиий электрон китобларни сақлаш ва ундан фойдаланишга нисбатан қизиқиш уйғотса бўлади. Уларни чегаралаб эмас, маълумотни саралашни ўргатиб, телефондан самарали фойдаланишга одатлантириш мақсадга мувофиқ.

Ўсмирлик хусусиятларидан яна бири бу маконий автономия, яъни ўзи ёлғиз қолишни яхши кўришидир. Улар шунинг учун ҳам телефон орқали мулоқот қилишни, мусиқа эшитишни, радио тинглашни яхши кўради. Буни тўғри тушуниш керак. Фақат меъёрга риоя қилиш, ҳар ишни ўз вақтида бажариш иш ва ўқиш фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим эканини ётиғи билан тушунтирган маъқул. Эҳтиёж ва меъёрни яхши билган инсонлар жамиятда доимо ютуқларга эришади.

Шу билан бирга, улар эҳтиросга берилувчан ёзишмалар орқали ўз ҳиссиётларни тасвирлаш жуда осон. Телефонда эса бундай имкониятларнинг барчаси бисёр. Сиз телефондан фойдаланиш маданиятини ўргатиш орқали буни тизимга солсангиз бўлади. Масалан, кечқурун 21:00 дан кейин бошқаларни тез-тез ва бемаврид безовта қилиш маданиятсизлик эканини тушунтириш керак.

Дўст орттириш эҳтиёжи ҳам бу ёшда кучли намоён бўлади. Улар дўсти ишончли бўладими ёки уни алдайдими — фарқи йўқ. Йиллар ўтгани сари уларни саралай бошлайди. Лекин айнан шу ёшда дўстларининг кўп бўлиши ўзларига бўлган ишончнинг ортиши ва жамиятга кириб боришида керакли вазифани ўтайди. Дўстларни кўпайтиришнинг энг қулай йўли эса яна шу телефон билан боғлиқ. Улар телефон орқали бемалол янги дўстлар орттиради. Шунинг учун доим огоҳликни йўқотмасдан, фарзандингиз ишончидан чиқмаган ҳолда уларнинг дўстларини суриштириб туринг ва улар билан қандай сабабларга кўра дўст бўлаётганидан хабардор бўлинг. Буни бажаришда оталарнинг ўрни ва роли катта. Айниқса, йигитларга дўст танлашида оталар ўз тажрибаларини ўртоқлашса, ишончлироқ бўлади.

Танганинг икки томони бўлгани каби телефондан фойдаланишнинг ҳам ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Фақат уни тизимга солиш ва имкониятларидан тўғри фойдалана олиш жуда муҳим.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔1818

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔1831

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔1799

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 1818    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 1831    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 1799    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2117    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2825    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар