Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Аввало, ҳар кимнинг виждонига ҳавола этилди

Инсонни ҳар қандай қонундан кўра кучлироқ идора қила оладиган  виждон қалбимиздан бутунлай кўтарилишига йўл қўймайлик.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўн бешинчи ялпи мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, тўй-ҳашам билан боғлиқ оилавий тадбирлар ўтказиш учун муайян меъёрий ҳужжат қабул қилинмайдиган бўлди.

Шундан сўнг баъзи одамлар орасида «тўйлар яна олдингидай бошбошдоқчилик билан ўтказилаверар экан-да» деган тасаввурлар ҳам пайдо бўла бошлади. Бу муҳим масаланинг асл мазмун-моҳияти қандай? Меъёрий ҳужжат қабул қилинмаганининг истиқболи нима бўлади?

Раҳимберди РАҲМОНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи:  

— Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.  

Фарзандининг бўйи чўзилиб қолган ҳар бир ота-она борки, биринчи навбатда, тўйлар кўрсам деб, орзу-ҳавас қилади. Бу орзу-ҳавас фарзанднинг ўқиб-ўрганиб, бирон ишнинг бошини тутиб, ҳаётда ўз йўлини топиб кетишидан ҳам устун қўйиляпти. Ёши катталар ҳам невара-чевараларини «тўйингни кўрсам, армоним йўқ», деб алқаб қўйишади. Йиллар давомидаги орзу-ҳавасларимиз бир кунлик тўйга тўкиб-сочилади. Бошқалар эллик киши билан ўтказадиган тўй маросимини биз камида уч юз киши билан ўтказамиз. Оқибатда кўпчиликка зарар етказиб қўяётганимизни англамаймиз. Кимдир қурби етиб, жуда катта қилиб тўй берар, лекин у ортиқча дабдабани кўз-кўз қилиш, қайсидир маънода, урф-одатга айлантириш билан жамиятдаги бошқа бир ўртаҳол одамнинг ҳаққини поймол қилмаятимикан? 

Тарихимизга назар солсак, ота-боболаримиз ҳам оилавий маросимларни ўтказишда кескин чоралар қўллашмаган. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Маънавий иллатлар бир кунда бўй кўрсатмаганидек, уларни бирданига йўқ қилиш ҳам имконсиздир. Қолаверса, маҳалла-кўй, эл-улус ўз урф-одатларидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда тўй ва маросимларни қандай ўтказиш тўғри бўлишини белгилайди. Босар-тусарини билмай қолиб, ҳаддидан ошганга кўпчилик ўз муносабатини албатта билдиради. Масалан, мен шу пайтгача ихчам ва камчиқим тадбир ўтказиб, маломатга қолган одамни эшитмаганман. Аксинча, ўзини билмай, жуда катта дабдабалар билан тўй қилганлар халқни ҳар қанча меҳмон қилса ҳам барибир маломатга қолиши тайин. Нега камчиқим тўй ҳақидаги хабарлар оғиздан-оғизга ўтиб, гап-сўз бўлиб кетмайди. Сабаби, улар ҳеч кимнинг эътиборини тортишни кўзламаган. Тўйдан мурод — яхши кунини яқинлар билан хурсандчилик қилиш. Оғизга тушиш, бошқаларга ўзимни кўрсатиб қўяман деб, ташвиш ва маломатга қолиш эмас.               

Бир инсоннинг дунёқараши, виждони, иймони нимага ундаса, шу асосда ҳаёт кечиради. Инсонни, аввало, ана шу эътиқод, виждону иймон тафтиш ва назорат қилиб туради. Виждон ва иймон унутилган жойда қонун қабул қилиб, жазо чоралари кўришга мажбур бўлинади. Бу — охирги чора. Лекин шунгача инсонлар, аввало, ўзини, сўнг бир-бирларини тўғри йўлга ундаб туриши зарур.

Ҳамма нарсага қонун билан чора кўраверсак, инсондаги виждону иймон чақириғи қаерда қолади? Аллоҳдан ҳаё қилмасдан номаъқул ишни очиқ-ошкор қилаверадиган кимсани жазолаш билан қўрқитиб, қанчалик ислоҳ қила оламиз?

Ундан кўра, унга ўз қилмишининг асл моҳиятини тушунтирган юз марта фойдалироқ эмасми? Чинакам виждон инсонни ҳар қандай қонундан кўра яхшироқ идора қилиши ҳаммамизга аён-ку!

Ҳозир ҳеч қаерда тўйлар яна олдинги дабдабалар билан давом эттирилаверсин, дейилгани йўқ. Балки бу жамоатчиликнинг ҳукмига, иймон-эътиқоди, виждонига ҳавола қилинди. Бу эса, агар ҳаддан ошаётган бўлсак, эс-ҳушимизни йиғиштириб олишимиз учун жуда яхши фурсат. Бир-биримизга кўзгу бўлиб, фақат хайрли ишлардагина бошқалардан ўзиб кетишга мусобақалашишимиз тўғри бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Интернетни ўргатиб,  оилани асраш мумкин...ми?

Интернетни ўргатиб, оилани асраш мумкин...ми?

🕔16:17, 22.02.2019 ✔9

Янги лойиҳанинг асл мақсади

Оилавий ажрашишларнинг олдини олиш ёки бу муаммога қарши курашишнинг аниқ дастури ҳам, механизми ҳам йўқ.

Батафсил
Калта ақл катта ҳақиқатларни илғамайди

Калта ақл катта ҳақиқатларни илғамайди

🕔23:29, 06.02.2019 ✔65

Ҳақиқатнинг табиати аччиқ, ёлғонники эса ширин бўларкан. Инсон вужудида пайдо бўладиган кўз илғамас айрим майда зараркунандалардан баданни тозалаш учун табиблар ўсимлик, ҳайвон ва бошқа моддалар заҳридан фойдаланиб келади. 

Батафсил
«Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»

«Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»

🕔11:19, 31.01.2019 ✔71

«Оила даврасида» газетасининг 2018 йилги 43-сонида «Алифбомиз яна ўзгармоқчи, буниси мукаммал бўладими?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Менинг жавобим: мукаммал бўлмайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Интернетни ўргатиб,  оилани асраш мумкин...ми?

    Интернетни ўргатиб, оилани асраш мумкин...ми?

    Янги лойиҳанинг асл мақсади

    Оилавий ажрашишларнинг олдини олиш ёки бу муаммога қарши курашишнинг аниқ дастури ҳам, механизми ҳам йўқ.

    ✔ 9    🕔 16:17, 22.02.2019
  • Калта ақл катта ҳақиқатларни илғамайди

    Калта ақл катта ҳақиқатларни илғамайди

    Ҳақиқатнинг табиати аччиқ, ёлғонники эса ширин бўларкан. Инсон вужудида пайдо бўладиган кўз илғамас айрим майда зараркунандалардан баданни тозалаш учун табиблар ўсимлик, ҳайвон ва бошқа моддалар заҳридан фойдаланиб келади. 

    ✔ 65    🕔 23:29, 06.02.2019
  • «Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»

    «Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»

    «Оила даврасида» газетасининг 2018 йилги 43-сонида «Алифбомиз яна ўзгармоқчи, буниси мукаммал бўладими?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Менинг жавобим: мукаммал бўлмайди!

    ✔ 71    🕔 11:19, 31.01.2019
  • «Боламни боғча олмаяпти,

    «Боламни боғча олмаяпти,

    ўзим эса ишлашга мажбурман...»

    ✔ 93    🕔 17:38, 24.01.2019
  • Обиданинг аччиқ қисмати

    Обиданинг аччиқ қисмати

    Деновдаги Саид оталиқ мадрасасининг бугунги аҳволи чиндан ҳам, аянчли.

    ✔ 110    🕔 12:21, 17.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар