Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Биздан нима қолади?

Кўчага ўрнатилган жўмраклар ёхуд дуога олиб келинган сув қадри.

Биздан нима қолади?

Бу йил ёғин ўтган йиллардагига қараганда тақчилроқ келди. Буни чорва ҳайвонлар ҳам, дала-дашт ҳам сезди. Шундай пайтларда бундан қирқ йиллар олдинги бир ҳолат эсимга тушади.

Минг тўққиз юз етмиш олтинчи йил эди. Янги раисимиз мени ёнига чақириб, шундай деди:

— Бу лавозимда қанча ўтиришимизни билмаймиз. Бугун бормиз, эртага йўқ. Шунинг учун орқамиздан қоладиган бир иш қилсак. Биласан, қишлоқда ичимлик сув йўқ. Бундан ҳамма қийналиб турибди. Мен район катталари билан гаплашиб, лойиҳа учун рухсат оламан. Сен эса лойиҳани тузиб, зарур анжомларни олиб ишга киришасан.

Раис жуда фидойи инсон эди. Бошқаларга ўхшаб оч қорним, тинч қулоғим деб бир чеккада юраверишни ўзига эп билмади. Минглаб хонадонлар яроқсиз сув ичаётганига лоқайд қараб туролмади.

Ишга киришдик. Шаҳардан сув тортиб келиш учун сифатли қувурлар ётқизиш керак эди. Ўзимизда талабга жавоб берадиган қувур тополмадик.

— Сифатсизидан ўрнатсак, қилган ишимиздан халқ норози бўлади. Савоб қилсак, охиригача, тўла ва яхшилаб қилишимиз керак, — деди раис. — Мен яхши қувурларни дараклаштириб кўраман. ­Зарур бўлса, олисдан бўлса ҳам олиб келамиз.

Унинг нега бундай деганини кейин билдим. Раис телефон орқали хабарлашиб, худди биз излаётган қалин ва сифатли қувурни Бокудан топибди. У ёққа бориб, молни олиб келиш менга юклатилди. Бордим, мақсадимизни яна бир бор тушунтирдим. Шунда у ердагилар менга «Жуда хайрли ишга қўл урибсизлар. Бунга бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилиб қолсин. Сизга қувурнинг энг зўридан берамиз. Камида етмиш йил бемалол хизмат қилиб беради», дейишди. Мен жуда бақувватига қўлимиз калталик қилишини айтдим. Шунда «Қишлоғингда қариялар борми? — деди ўша ернинг каттаси менга юзланиб. «Бор», дедим гап нимадалигини илғаб-илғамай. — Қайтиб борганингдан кейин ўшалардан илтимос қиласан, улар бизни ҳам бир дуо қилиб қўйишса бўлди».

Бу гапни эшитиб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Дўппидеккина қишлоққа сув олиб келамиз деб, неча йилдан бери югуриб-елиб, силласи қуриган ҳамқишлоқларим учун бу жуда катта марҳамат эди. Қайтиб келгач, бу гапларни раисга етказдим. У ишни жадаллаштиришни буюрди. Ҳаш-паш дегунча сувни ҳам олиб келдик.

Ўрни келганда яна бир воқеани ҳам айтиб кетай. Қишлоққа сув олиб кириб, қувур жўмракларини фақат кўчага ўрнатиб берганмиз. Баъзилар нега уйимизга олиб кириб бермайсиз, деб ҳатто биздан ранжиганди. Шунда бу гапни раисга билдирдим. Раис аввалига бу гапни кимлар айтаётганини, уйларига водо­­провод нимага кераклигини обдан сўраб билди. Эртаси куни келиб, қўлимга бир рўйхат берди. «Сувни мана шу инсонларнинг уйигача олиб кириб беринглар. Қолганларнинг ҳаммаси кўча юзидаги жўмракдан сув олади», — деди қатъий. Рўйхатни кўриб чиқдим. Унда фақат ногиронлар, қариялар, қисқаси кўчадан сув ташишга имкони бўлмаган ҳамқишлоқлар исм-шарифи ёзилган эди. «Сўраётганларнинг ҳаммасига сув олиб кириб берсанг, халқнинг ҳақига хиёнат бўлади. Улар сувни кўчадан ташишга имкони бўлмагани учун эмас, полиз суғориш, ҳожатхонага ишлатиш каби ишларга сарфлашлари мумкин. Ичимлик сувни қанча машаққат билан олиб келганимизни биласан. Энди уни беҳуда увол қилиш — хиёнат эмасми?!» деган эди ўшанда раисимиз.

Қишлоғимизга сув келган куни раис жонлиқ сўйдириб, ош дамлатди. Шийпонга қишлоқнинг ёши улуғларини тўплаб, шу ишга ҳисса қўшганлар, хайрихоҳ бўлганлар ҳақига дуо қилдирди.

Бу гаплар бугуннинг нуқтаи назари билан қараганда балки оддий, одатий ҳолга ўхшайди. Лекин ўша пайтларда иттифоқдош республикадаги икки қардош дуо эвазига иш қилаётганини тегишли ташкилотлар билиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиш ҳам оғир эди. Қолаверса, раис ҳам ҳеч нарсадан тап тортмай, ишим битди, эшагим лойдан ўтди, демай, сўзида туриб, керак бўлса, бошини кундага қўйиб, дуои фотиҳа қилдирди.

Бугун, мана, орадан қирқ йилдан ортиқ вақт ўтди. Ундан кейин қанча раҳбарлар келиб-кетди. Лекин ўша — Нодиржон раис халқнинг дилида қолди. Уни билганлар ҳалигача қилган хайрли ишларини эслаб, дуо билан ёдга олишади.

Раҳбарлик аслида халқ хизматида камарбаста бўлиш деганидир. Бу таомил бугун яна асосий масалага айланяпти. Ҳар бир раҳбар халқ билан ҳамнафас бўлиб, унга хизмат қила олсагина ўз вазифасини бажарган фидойи инсон сифатида халқнинг қалбидан жой олади.

 

Абдуғаффор АБДУСАТТОРОВ,

меҳнат фахрийси    




Ўхшаш мақолалар

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

🕔23:13, 29.08.2019 ✔225

йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

Батафсил
ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

🕔23:09, 29.08.2019 ✔235

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

Батафсил
РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

🕔20:31, 08.08.2019 ✔326

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    КЎНГИЛДАН ЧИҚҚАН ҲАДЯ

    йўлдан оздириши ҳам, тўғри йўлга бошлаши ҳам мумкин

    ✔ 225    🕔 23:13, 29.08.2019
  • ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    ЯНА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ ҲАҚИДА

    Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб бўлди. Афсуски, уни назорат қилиш, фойдаланишни чеклаш билан иш битмайди. Шу боис, бу макон яхши-ёмон, керакли-кераксиз, фойдали-фойдасиз маълумотлар билан тўлиб боряпти. Тармоқлар акс-садоси расмий оммавий ахборот воситаларида, керак бўлса, хорижий матбуотда ҳам кўриниб турибди. Бир муддат олдин юртимиздаги таълим муассасаларида бўлаётган кўнгилсизликлар, ўқитувчи ва ўқувчининг тортишуви акс этган тасвирлар тарқалгани ва бу кўплаб фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлгани ҳам бор гап.

    ✔ 235    🕔 23:09, 29.08.2019
  • РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    РАҲБАРЛИК МАСЪУЛИЯТИ, ИНСОНИЙЛИК БУРЧИНГИЗНИ БАЖАРЯПСИЗМИ?

    Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат ўзгарганини барчамиз кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Бошқача айтганда, кўп вақт ёпиқ турган, биров тақиллатса-да очилмаган эшиклар бугун очилди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.
     

    ✔ 326    🕔 20:31, 08.08.2019
  • УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

    Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

    ✔ 367    🕔 12:41, 02.08.2019
  • НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    НАРХЛАР ЎЙИНИ унинг ортида кимлар турибди?

    Бозорларимизда дала-дўконлари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Олибсотарларга ялиниб ўтирмай сабзи-пиёз дейсизми, картошка ёки карам дейсизми, тарозига торттириб, пулини тўлаб олиб кетаверасиз. Қўл ҳақи уриб қолса ҳам олибсотарларникидан анча арзон. Аммо, бу дала-дўконларида камчилик йўқ, дегани эмас.

    ✔ 196    🕔 12:39, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар