Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Еттинчи пушаймон

Яна у суднинг қора курсисида ўтирибди. Демак, илгари содир этган жиноятларидан тўғри хулоса  чиқармаган...

Кўпчилик жиноятлар сабабини тарбия билан боғлайди. Албатта, бу фикрда жон бор: ахлоқсиз одамда жиноятга мойиллик кўпроқ бўлади.

Яқинда бир жиноят ишини Зангиота туман ИИБ биносида ­сайёр суд тартибида кўриб чиқишга тўғри келди. Айбланувчи бундан олдин олти марта — 1985, 1992, 2000, 2002, 2008, 2010 йилларда турли жиноят содир этиб, судланган, умрининг саккиз йилини панжара ортида ўтказган. Эътибор беринг, олти марта-я?!

Бундан ташқари, ўша йилларда яна 1 йилу 6 ой синов муддати, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ҳам олган.

Афсуски, шундан кейин ҳам у тавба қилиб, тўғри йўлга қайтмаган. Яна суднинг қора курсисида ўтирибди. Демак, илгари содир этган жиноятларидан тўғри хулоса  чиқармаган...

...2017 йил 5 декабрь. Зангиота тумани ИИБ ходимларига тезкор маълумот келиб тушади. Шунга кўра, профилактика инспектори шошилинч равишда Ғани Алиевнинг (исм-фамилия ўзгартирилган) уйига етиб боради. Инспектор Ғанидан наша истеъмол қилган ёки қилмаганини сўрайди. У эса, нашани қовурилган ҳолда истеъмол қилганини айтади. Ҳеч тап тортмай, дадил берилган жавобдан сўнг ички ишлар ходимининг тегишли чорани қўллаши натижасида икки нафар холис қўшни иштирокида Ғани Алиевнинг хонадонида тинтув ўтказилади. Тинтув давомида қора елим халтада қовурилган наша ўсимлиги  топилади. Гумонланувчи ушбу гиёҳванд моддани ўзининг эҳтиёжи учун сақлагани ва уни истеъмол қилиб юришини айтади.

Ғанидан уйда яна шунга ўхшаш гиёҳванд моддалар бор-йўқлиги тўғрисида сўралганда, у  ётоқхонасига яшириб қўйган қозонни кўрсатади. Қозондан эса, тахминан 30-40 грамм миқдорда қовурилган гиёҳванд модда чиқади.  Бундан ташқари, хонада 30 грамм оғирликда наша ўсимлигининг уруғи сақланаётгани ошкор бўлади.

Суриштирув давомида Ғани Алиевнинг иқрор бўлишича, уйида сақланаётган гиёҳванд моддани дала жойларида қуриб қолган ёввойи наша ўсимлигидан териб олган экан. У қовурилган ва майдаланган нашани тахминан ўн йилдан буён истеъмол қилиб келган. Бу моддадан бошқаларга бермаган ёки сотмаган. Суд жараёнида қилмишидан пушаймон эканини билдирди. Айбига тўлиқ иқрорлиги, II гуруҳ ногирони эканини инобатга олиб,  имкон қадар енгил жазо беришни сўради.    

Аслида бундай такрор ва такрор жиноят содир этган шахсга қандай жазо турини қўллаш ҳақида бир тўхтамга келиш қийин. Чунки, биринчи бор жазоланмаяпти-да!

Ғани Алиевга уч йил озодликни чеклаш жазоси қўлланилди. У сутканинг кечки соат 20:00 дан тонгги 6 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқиши чекланди. Шу вақт давомида оммавий тадбирларда қатнашолмайди. Алкоголь ичимликлар истеъмол қилиш буткул тақиқланди. Алоқа воситаларидан, жумладан, интернетдан фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Яна унга нисбатан маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз, яшаш жойини ўзгартирмаслик ҳамда ҳудудидан ташқарига чиқмаслик каби қўшимча чеклашлар қўлланилди. 

Халқимизда оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деган гап бор. Юқорида жиноий иши кўрилган фуқаро ҳам, гарчи оғзи бир неча марта куйган бўлса-да, тўғри йўлга қайтмаган. Кўр ҳассасини бир марта йўқотади, деган гапга амал қилмаган бу одам ё чин пушаймонлик билан тўғри йўлга қайтади ёки букрини гўр тўғрилайди.

 

Абдулла ТУРАПОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Оҳангарон шаҳар суди раиси




Ўхшаш мақолалар

Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

🕔12:19, 17.01.2019 ✔115

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Порахўр» сарлавҳали эртак-фельетони ёдингиздами? Замонамизда кирпини «пора» деб берса, битиб қолган томоғини очиш учун уни тескари ютадиганлар борми, йўқми? Йўқ бўлса, нега ўша кирпини тутишга интилиб, ўзи қопқонга тушиб қолганлар ҳақида ўқиб қоляпмиз?

Батафсил
Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

🕔14:22, 10.01.2019 ✔108

Жиноятнинг қайси бир турини олиб қараманг, уни ҳар қандай дин, миллат, умуминсоний тамойиллар қоралайди. Сабаби, ҳар бир ножўя иш замирида инсонларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ёхуд давлат ва жамият муносабатларининг бузилиши ётади.

Батафсил
Ўсмир қўлидаги беш қути наша

Ўсмир қўлидаги беш қути наша

🕔09:09, 21.12.2018 ✔118

Охирги пайтларда оғир жиноятларга қўрқмасдан қўл ураётган ўсмир-ёшларнинг аксарияти бу йўлга кириб қолишида, асосан, ота-онасининг назоратисиз қолгани ёки носоғлом оилада катта бўлаётгани, уларнинг тарбияси билан ҳеч ким шуғулланмаётганини айтишади. Аслида ҳам шундай.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Порахўр» сарлавҳали эртак-фельетони ёдингиздами? Замонамизда кирпини «пора» деб берса, битиб қолган томоғини очиш учун уни тескари ютадиганлар борми, йўқми? Йўқ бўлса, нега ўша кирпини тутишга интилиб, ўзи қопқонга тушиб қолганлар ҳақида ўқиб қоляпмиз?

    ✔ 115    🕔 12:19, 17.01.2019
  • Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

    Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

    Жиноятнинг қайси бир турини олиб қараманг, уни ҳар қандай дин, миллат, умуминсоний тамойиллар қоралайди. Сабаби, ҳар бир ножўя иш замирида инсонларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ёхуд давлат ва жамият муносабатларининг бузилиши ётади.

    ✔ 108    🕔 14:22, 10.01.2019
  • Ўсмир қўлидаги беш қути наша

    Ўсмир қўлидаги беш қути наша

    Охирги пайтларда оғир жиноятларга қўрқмасдан қўл ураётган ўсмир-ёшларнинг аксарияти бу йўлга кириб қолишида, асосан, ота-онасининг назоратисиз қолгани ёки носоғлом оилада катта бўлаётгани, уларнинг тарбияси билан ҳеч ким шуғулланмаётганини айтишади. Аслида ҳам шундай.

    ✔ 118    🕔 09:09, 21.12.2018
  • Пақилдоқ: тақиқланган, аммо исталганча бор

    Пақилдоқ: тақиқланган, аммо исталганча бор

    «Нега бошқаларга мумкин-у, менга мумкин эмас? Ахир, ўртоқларимни ҳеч ким уришаётгани йўқ-куНорози бўлиб, ҳовлини бошига кўтараётган жиянимни тинчлантирдим-да, онасининг нимадан жиғибийрон бўлаётганини сўрадим. Онасининг айтишича, жияним тушликка деб берилган пулни йиғиб, қаердандир пақилдоқ сотиб олибди...

    ✔ 118    🕔 09:09, 21.12.2018
  • Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

    Жиноятга бошлаган йўл — эътиборсизлик

    «Барча айб менда. Боламни қаровсиз қолдирдим. Уни яхши едириб-ичиришни ўйлабман-у тарбияси ҳақида қайғурмабман. Ваъда бераман, энди ўғлимнинг ҳар бир қадамини назоратга оламан. Жиноятга бошқа қўл урмайди, бир сафар кечиринглар...»

    ✔ 164    🕔 17:42, 06.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар