Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Чекка ҳудудларда қачон банкоматлар бўлади?

Кўп жойларда интернет йўқ, электр таъминоти яхши эмас...

Мижоз молия муассасасига фақат зарурат туғилгандагина мурожаат этади. Шу боис банкдагилар ишни рисоладагидек ташкил этишга тиришади. Натижада икки томон бирдай наф кўради.

— Бугун аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжи сезиларли ошгани инобатга олиниб, барча турдаги иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар ўз вақтида мижознинг биринчи талаби бўйича берилмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раиси ўринбосари Азамат КУРАМБАЕВ. — Ўн еттита олис тоғли тумандаги бюджет корхоналарининг иш ҳақи тўловлари тўлиқ нақд пулда, саккизта олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг тенг ярми нақд пулда берилмоқда. Мижозларга ажратилган терминаллар сони жорий йил 1 август ҳолатига кўра, 23 минг 690 тани ташкил этади. Жумладан, банк филиаллари конверсион амалиётлар ва валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда банк мижозларига халқаро пластик карталарни қабул қилувчи 188 та (шундан 70 та банк мижозларига) халқаро валюта тўлов терминали билан таъминланди. Бундан ташқари, шу йил июль ойида харид қилинган 1500 дона замонавий мобиль тўлов терминали банк филиалларига етказиб берилди.

— Тошкент шаҳридаги мавжуд бозорларда олтита банкомат ишлаб турибди. Пойтахт аҳолиси учун бу миқдор анча кам эмасми? Яна янги банкоматлар ўрнатиладими?

— Яқин орада 85 та янги банкомат келтирилади. У барча ҳудудга тенг миқдорда тақсимланади, улардан 37 тасининг хорижий валютада ишлаши режалаштирилган. Бугун фаолият кўрсатадиган банкоматлар сони 130 тани ташкил этиб, шундан халқаро пластик тўлов карталарини қабул қилувчи банкоматлар сони 22 тага етди. Мазкур банкоматлар, асосан, банк филиаллари, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, меҳмонхоналар ҳамда хорижий меҳмонлар кўп ташриф буюрадиган манзилларга ўрнатилган.

— Чеккароқ ҳудудларда банкоматлар жуда кам ўрнатилган...

— Бунинг сабабини интернет йўқлиги, электр таъминоти яхши эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Ўзи банкоматни эллик даражали иссиқда ҳамда қирқ даражали совуқда ҳам ишлатиб бўлмайди. Бугун барча филиалларимизда банкоматлар мавжуд. Келгуси йили яна 200 дона янги банкомат олиб келинади. 2020 йилга қадар барча ҳудудлар тўлиқ банкомат билан таъминланади.

— Дейлик, мижознинг пластик картасида маълум миқдорда маблағ йиғилиб қолган. У ана шу маблағини хорижга чиққанида эҳтиёжи учун ишлатиши мумкинми?

— Албатта. Карта эгаси маблағини ўша давлат пулига алмаштириб ўтиришига ҳам ҳожат қолмайди. Бу яна бир қулайлик. Интернет йўқ жойда, телефон орқали ҳам тўловларни амалга оширса бўлади. Аҳолига, айниқса, оилавий хизмат картаси маъқул. У қатор афзалликларга эга. Банк мижозлари учун ўрнатилган инфокиосклар орқали мобиль алоқа, комуннал хизматлар, кредит, бюджет ва бошқа тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилган.

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

🕔11:24, 14.06.2019 ✔13

 Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

Батафсил
Ягона мактаб формаси

Ягона мактаб формаси

🕔15:36, 07.06.2019 ✔39

қачондан мажбурий жорий этилади?

Батафсил
«Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

«Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

🕔11:21, 31.05.2019 ✔76

– Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?

Жаббор ЎРОЛОВ,
Навоий шаҳри

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

    Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

     Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

    ✔ 13    🕔 11:24, 14.06.2019
  • Ягона мактаб формаси

    Ягона мактаб формаси

    қачондан мажбурий жорий этилади?

    ✔ 39    🕔 15:36, 07.06.2019
  • «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    – Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?

    Жаббор ЎРОЛОВ,
    Навоий шаҳри

    ✔ 76    🕔 11:21, 31.05.2019
  • Фойда солиғи

    Фойда солиғи

    Уни ҳисоблашда қандай харажатлар чиқариб ташланади?

    ✔ 82    🕔 15:36, 24.05.2019
  • Экологик  ҳуқуқбузарлик — жамиятга катта  хавф

    Экологик ҳуқуқбузарлик — жамиятга катта хавф

    Ҳозирги пайтда дунёнинг қайси бир минтақасини олиб қараманг, инсон ҳаёти учун катта хавф туғдираётган экологик вазиятни бартараф қилишдек оғир муаммолар ўз ечимини кутаётганига гувоҳ бўламиз. 
     

    ✔ 76    🕔 15:34, 24.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар