Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари
Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.
БатафсилМуҳаммаджон ака палакда пишиб етилган қовоқни узиб олди. Қарийб 50 килограммча келади.
Чўл сандиғи турфа неъматларга сероб. Куз ойларида, айниқса, ҳаммаёқ ҳосилга тўлиб-тошиб кетади. Чор-атрофга турли неъматларнинг ҳушбўй ҳиди таралади. Муҳаммаджон ака палакдан пишиб етилган қовоқни узиб олди. Қарийб 50 килограммча келади. Худди, эртаклардаги паҳлавон қовоқнинг ўзгинаси! Буни қаранг, бир вақтлар эл-улус орасида полвон, деган ном қозонган инсоннинг томорқасида етилган қовоқлар ҳам полвон бўлиб етилибди...
Ўзи ошқовоқ етиштириш тушига ҳам киргани йўқ. Шунчаки, фермерларнинг қовоқ етиштиришига ҳавас қилиб, эрта кўклам ерга фосфор сепиб, оби-тобида ҳайдади, яхшилаб мола бостирди, уруғ қадади. Бугун томорқасида етилган қовоқларни кўргани чор-атрофдан одамлар келиб турибди. Муҳаммаджон ака уларни очиқ чеҳра билан кутиб олади. Уларга қовоқ ўстиришнинг сир-асрорини эринмай ўргатади. Негадир у кишининг тилидан «Қовоқ эксанг, тўясан, бекор юрсанг куясан», деган гап сира тушмайди. Бу ибора билан у кўпчиликни ишлаб, ризқ-насиба топишга ундагандай бўлади. Томорқасига экинлар экиб, рисоладагидек даромад олади.
— Отамнинг онаси, яъни катта энамнинг қўли ниҳоятда ширин эди, — дейди Бухоро тумани Маданият қишлоғида истиқомат қилувчи деҳқон Муҳаммаджон АҲМЕДОВ. — Бу оқила аёл зумда хамир қориб, қовоқдан шундай мазали сомсалар ёпардики, асти қўяверасиз. Ўша сомсаларнинг мазаси ҳалигача оғзимда қолган. Бир сўз билан айтганда, у киши менда табиатга, она заминга меҳр уйғота олган. Қаранг, ерга бирни берсак, у бизга ошиғи билан, ўн қилиб қайтаради.
Хуллас, Муҳаммаджон деҳқон келажакда қовоқ экиладиган майдонларни янада кўпайтириш ниятида. Шунга яраша даромади ҳам ошади, албатта. Даромад яхши бўлса, қишлоқ одамининг бели бақувват, дастурхони тўкис, тирикчилиги зўр ўтади.
Энг муҳими, дала сандиғи турли-туман ноз-неъматлар билан тўлади.
Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.
БатафсилТадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.
БатафсилҚўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.
Батафсил