Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Эрни қўлга ўргатиш дарси

Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

Эрни қўлга ўргатиш дарси

Ўқишни битирганимизга ҳам уч йил бўлибди. Талабалик даврини соғиниб курсдош қизлар жам бўлишдик. Дийдор ширин, қадрдон давра, ўзгаришлар... Ўқиш даврини эслаб, анча кулишдик. Оқибатимиз йўқолмаслигини тиладик. Мавзу оилаларимизга бориб тақалди. Шунда бир курсдошимиз оиласи ҳақида тўлиб-тошиб гапира кетди.

— Бахтимга қайнонам йўқ, Тўйимиздан бир йил аввал хасталик сабаб оламдан ўтган. Қайнотам эса ўз иши билан овора, уни менга зарари тегмайди. Ҳар ҳафта турмушга чиққан қизи отасининг барча юмушларини бажариб кетади. Икки фарзандим эса энаганинг қўлида. Эрталаб эримни ишга кузатиб, ўз машинамда ҳали сайрга, ҳали меҳмонга, ҳали бозорга бораман. Овқатни ҳам кўпинча буюртма қиламиз, жуда бўлмаса, бирор жойга овқатланишга борамиз, — дейди Шоира (исми ўзгартирилган). Унга қулоқ тутиб турганларнинг барчаси лол. Айримлар ҳавас билан боқса, баъзилар бироз койигандек бўлди. Шоиранинг олдида ўтирган Муҳаррам (исми ўзгартирилган) эса «Вой, дугонажон менга ҳам эрни гаҳ этиб қўлга қўндиришни ўргатсанг-чи, бизники ўтакетган зиқна. Битта кийимни юз ялиниб оламиз. Онасининг рухсатисиз битта рўмолчаям олмаймиз», деб рўзғоридан нолиб қолди. Ана энди гапхонани кўринг. Гапириш бор, тинглаш йўқ… Қайнона, қайнота, қайнсингилларнинг қулоғи ғийбат қумғонида қайнаб қизарди. Шу пайтдаги телефон қўнғироғи мени бу «суҳбат»дан қутқариб қолди. «Уйга бормасам бўлмайди, чақириб қолишди», дея курсдошлар даврасини тарк этдим.

Уч йил ичида курсдошлардаги ўзгаришларни кўриб, анчагача ўйланиб юрдим. Талабаликдаги зукко қизлар бугунга келиб ношукр, сабрсиз, тор фикрлайдиган, аламзада аёлларга айланиб қолганига ачинасан киши. Олий маълумоти қаерга кетди? Ўқиб уқмаган олий маълумотлиларми ёки улар?! Бугуннинг ақли расо ёшлари оиладаги миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни чўриликка йўйиши тўғримикан?! Ахир, азал-азалдан халқимиз каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлган. Бугунга келиб қайнона-қайнота олдидаги хизмат «чўрилик»ка айланяптими?! «Савоб» тушунчасини қандайдир хунукдан-хунук атамалар билан аташ нимаси?

Қайнота-қайнонанинг хизматини қилиш ота-онанинг юмушини бажаришдек гап. Улар ҳам «қизим» деб бошингизни силаган чоғ сиз ҳам меҳр билан қалбингизни очинг. Ёшгина қалбингизда қайдан бунчалар қаҳр… Устига устак, давраларда дардингизни дастурхон қилганингиз билан оилавий муаммоларингиз ҳал бўлиб қолмайди-ку. Обрўйингизни тўкканингиз қолади. Сиз яхши бўлсангиз — олам яхши. Муаммо сабабини аввал ўзимиздан ахтарайлик тенгдошим… Баландпарвоз хомхаёлларингиз, оилада ҳукмингизни ўтказишга уринишингиз парокандаликка етаклайди. Бир оиланинг бузилиши еру осмонни ларзага келтиради. Сизнинг нафсингиз фарзандингизни тирик етим қилиб, мунчоқ кўзларига мангу мунг солмасин. Жуфти-ҳалоли­нгизнинг кўнглини оғринтириб, бағрини қон қилманг.

Бир оила юкини тортиш осон эмас. Асл бахтнинг формуласи бирни кўриб шукр қилиб, бирни кўриб фикр қилиб яшашдадир. Олтин олмай дуо олиб, яхши келин бўлиб, уйингизга ўзингиздек яхши келинлар келишини сўранг. Ахир, оилавий бахтга ўз ҳаракатларингиз орқали эришишингиз керак. Ота-она, оила, фарзандларнинг ўзи сиз учун олий саодат.

Бахт баланд-баланд иморатларда, казо-казо давраларда, қимматбаҳо буюмларда, ранг-баранг кийимларда, зебу зарларда эмас, у сизнинг танангизда, шундоққина кўксингизда дукиллаб уриб турибди. У сиз билан ҳамнафас. Сиз уни ҳис қилишни билмайсиз, холос. Бахтни бахтсизликка алмаштирманг!

 

Шаҳноза НУРУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Элидан айрилган одам

Элидан айрилган одам

🕔17:44, 11.10.2018 ✔26

Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

Батафсил
Эрни қўлга ўргатиш дарси

Эрни қўлга ўргатиш дарси

🕔17:43, 11.10.2018 ✔30

Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

Батафсил
Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

🕔11:27, 04.10.2018 ✔47

Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Элидан айрилган одам

    Элидан айрилган одам

    Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

    ✔ 26    🕔 17:44, 11.10.2018
  • Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

    ✔ 30    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

    ✔ 47    🕔 11:27, 04.10.2018
  • Буви тарбиясини олган қиз

    Буви тарбиясини олган қиз

    Келин бўлиш арафасида турган қизларга бир-биридан гўзал таърифлар айтилади. Қизнинг ҳаёсию ибоси, ширинсўзлиги, чиройда танҳолигию, чеварликдан хабардорлиги ҳам қолиб кетмайди. Бир гап борки, бу таъриф бўй етган қизнинг харидорини янаям оширади, остона супурувчилари кўпаяди.

    ✔ 51    🕔 11:27, 04.10.2018
  • «Опам яна келарканлар…»

    «Опам яна келарканлар…»

    Мадина жаҳл устида нарсаларини йиғди. Зарурми, зарур эмасми буни ўйлаб ўтирмасдан боласининг кийимларини думалоқлаганича сумкага жойлади.

    ✔ 60    🕔 11:26, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар