Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Элидан айрилган одам

Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

Элидан айрилган одам

Эсимда. Онам кичкина пайтимиздан остонамиздан бирон нохуш гап кўчага чиқиб кетмаслиги учун тиришиб-тирмашарди. «Вой, маҳалла-кўй олдида нима деган одам бўламиз», дея юрагини ҳовучларди. Оила шаъни, хонадонимиз ориятини кўз қорачиғидек асрарди.

 Замон ёшларидан бўлганим учунми ёки бошимга келган қийин ташвишларни енгишга иродам кучсизлик қиладими, ишқилиб, баъзида онамга ҳавасим келади. Эҳ-ҳе, бу қўрғонни сақлаб қолиш, биз фарзандларга оила муқаддас эканини сингдириш учун бу муштипар аёл не-не заҳматларни ичига ютмаган. Бугун атрофга бир назар ташласам, оилаларни сақлаб қолиш учун ташвиқотлар қанчалик кучайгани сари, аслида мустаҳкам бўлиши керак бўлган қўрғонлар негадир мўртлашиб кетаётгандек, одамлар орасида меҳр-оқибат, орият, андиша каби бебаҳо туйғулар йўқолиб бораётгандек туюлади.

Бир анжуманда психолог бугун вояга етмаганлар орасида жиноятнинг кўпайиб кетишига одамларда маҳалла-кўй олдида уялиш, обрўсини сақлаш учун жонини қалқон қилиш каби азалий қадриятлар йўқолиб бораётганини сабаб қилиб кўрсатди. Ўз навбатида, маҳалланинг ҳар бир бола, оила учун жавобгарлик ҳисси хўжакўрсинга амалга оширилаётганини ҳам, фактлар билан исботлаб берди. Чиндан ҳам бу мулоҳазани инкор этиб бўлмайди.  

Адашмасам, бундан чамаси ўн йиллар олдинги гап. Қишлоғимизда тўй-ҳашамларда давранинг тўрида қўр тўкиб ўтирадиган онахон ва отахон бор эди. Маҳаллада нимаики маслаҳат бўлса, аввало, уларнинг олдидан ўтишар, бу оила хонадони остонасидан маслаҳат сўраб ё дуо олиш илинжида ҳатлаб ўтувчиларнинг қадами узилмасди.

Нима бўлди, кўз тегдими билмадим, ишқилиб, бу обрўли хонадоннинг кенжа қизи ўқишда ўқиб юрган пайти бегона йигитнинг сохта севгиси қурбони бўлди. Ота-она қизини узатгачгина сирдан воқиф бўлишди. Хуллас, бу оиланинг йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўси бир кунда ипи узилган марварид доналаридек сочилди-кетди. Ўша гап-сўзлардан кейин бояги отахон ва онахоннинг қадди букилди, тўй-ҳашам тугул маъракаларда ҳам кўринмай қолишди. Энг қизиғи, бу хонадондан маҳалладагиларнинг ҳам қадами узилди ҳисоб. Ўша гап-сўзлардан кейин анча пайтгача қишлоғимиз одамлари қизларини ўқишга қўйиш фикридан айниб қолишди. Юборганлар эса қизи ўқишни тугатишини кутмай, келган совчиларга розилик бериб, узатиб «қутулиш» пайига тушди.

Ҳа, уят ўлимдан қаттиқ, деб бежиз айтишмайди. Инсониятнинг юрагига тиғдек ўткир ботувчи бу туйғу бояги отахон ва онахоннинг ҳам аҳволини абгор қилиб қўйди. Бу ҳисдан, эл гапи билан айтганда, улар ё ўлиб ё кетибгина қутула олишарди. Бу оиланинг яккаю-ягона ўғли бир куни уч-тўртта ўртоқларини олиб келиб, уйдаги энг зарур буюмларни машинага ортди-да, дарвоза бандига қалинроқ чўпни қистириб, ота-онасини ўзи ўқийдиган шаҳарга олиб кетди. Шунча йил яшаб юрган ўлан тўшакдан айрилиш кимга хуш ёқади, дейсиз. Аммо бошқа чора қолмаганди.

Мана, орадан шунча йил ўтиб кетди-ку, ўша дарвозага осиғлиқ чўп ҳалиям турибди. Бу уйга ҳеч ким кирмаган. Бу чўп худди ўша ор-номуснинг, уятнинг аччиқ калтагидек, унга яқинлашсанг, яна ўша ғам-аламларни ёдингга соладигандек совуқ ва хунук эди.

Бугун-чи? Бугун ҳам ўша атиги ўн йил олдинги андиша ва ғурур туйғулари сақланиб қолдимикан? Нега одамлар фарзанди ярим тунгача кўчада санғиб юришига ёки бировнинг молини куппа-кундузи ўғирлаб кетишига ҳам индамай қараб туришади? Бутун элга бойлигини кўз-кўз қилиб дастурхон ёзишади-ю, ҳаял ўтмай бир норасидани чирқиратиб, тирик етимга айлантиришади? Нега қайнона ва келин, эр ва хотин, туғишган жигарлар бир-бири билан жиққамушт бўлиб, ҳатто, қотилга айланишади? Қани ор-номус, уят, андиша? Наҳот, бундай ҳислар энди одамларга бегона бўлса?

Ўша анжуманда мутахассиснинг яна бир гапи эътиборимни тортди. Урбанизация-ю цивилизациянинг жадаллашуви, кўп қаватли уйларнинг кўпайиши ҳам одамлар орасида қўшничилик, меҳр-оқибат туйғуларининг дарз кетишига сабаб бўлаётганмиш. Аслида ҳам қўп қаватли уйларда бир-бирини танимайдиган, бир-биридан йилда бир ҳол-аҳвол сўрамайдиган одамлар кўп топилади. Ҳатто, айрим «дом»ларнинг кўчаси, зиналари, йўлаклари йиллаб супурги кўрмайди. Ўйлаб қоламан, қишлоқларда одамларнинг дарвозалари орасидаги масофа анчагина узоқ, энг яқини бўлса йигирма метрдан кам эмас. Лекин шундай бўлса ҳам қўни-қўшни бир-биридан доим бохабар бўлиб туради, бирининг боласи иккинчисининг ҳовлисида ўйнаб юради, яхши ва ёмон кунда оғайнилардек елкама-елка туришади. Кўп қаватли уйлар хонадонларидаги эшиклар ораси қанча чиқади? Шундоққина битта девор ортида бутунлай бошқа дунё гўё. Лекин улар орасида бир-бирининг исминиям билмайдиганлар борлиги ҳайратланарли эмасми? Одамлар бир-бирига яқинлашгани сари, меҳр-оқибат туйғулари кучайиши керак эмасми?

Бир болага етти маҳалла ота-она дейишади. Азал-азалдан ота-боболаримиз амал қилган тутумларда ҳикмат катта. Зеро, донолар айтганидек, одамзод фақат жамиятдагина ўзлигини топа олади, қадри юксалади, маънан бойийди ва яшайди. Элидан айрилган одам учун бундан ортиқ жудолик йўқ.

 

Хонзода АВАЗОВА




Ўхшаш мақолалар

Элидан айрилган одам

Элидан айрилган одам

🕔17:44, 11.10.2018 ✔27

Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

Батафсил
Эрни қўлга ўргатиш дарси

Эрни қўлга ўргатиш дарси

🕔17:43, 11.10.2018 ✔30

Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

Батафсил
Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

🕔11:27, 04.10.2018 ✔47

Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Элидан айрилган одам

    Элидан айрилган одам

    Улар бу номусга чидай олишмади. Уятдан ё ўлиб, ё кетиб қутулиш мумкин, холос...

    ✔ 27    🕔 17:44, 11.10.2018
  • Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Эрни қўлга ўргатиш дарси

    Чин бахтга сабр-қаноат ва соф кўнгил билан эришиш мумкин. Олий маълумот бунга етарли эмас.

    ✔ 30    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ

    Андижонлик Самандаровлар оиласидаги файзнинг сири нимада?

    ✔ 47    🕔 11:27, 04.10.2018
  • Буви тарбиясини олган қиз

    Буви тарбиясини олган қиз

    Келин бўлиш арафасида турган қизларга бир-биридан гўзал таърифлар айтилади. Қизнинг ҳаёсию ибоси, ширинсўзлиги, чиройда танҳолигию, чеварликдан хабардорлиги ҳам қолиб кетмайди. Бир гап борки, бу таъриф бўй етган қизнинг харидорини янаям оширади, остона супурувчилари кўпаяди.

    ✔ 52    🕔 11:27, 04.10.2018
  • «Опам яна келарканлар…»

    «Опам яна келарканлар…»

    Мадина жаҳл устида нарсаларини йиғди. Зарурми, зарур эмасми буни ўйлаб ўтирмасдан боласининг кийимларини думалоқлаганича сумкага жойлади.

    ✔ 60    🕔 11:26, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар