Ёшлар      Бош саҳифа

«Ким бўлмоқчилигимни дадам билади...»

Касбни аслида ким танлаши керак: ота-онами ёки фарзанд? Бу қанчалик муҳим?

Ботир болалигидан расм чизишга қизиқарди. Аввалига ота-онаси бунга болалик ҳаваси деб қаради. Аммо вақт ўтиб, касб танлаш вақти келганида, у мусаввир бўлмоқчи эканини айтди. Отаси ўғлини ҳисобчи қилмоқчи эди. Ўғил «Дада, мен ҳисоб-китоб ишларига қизиқмайман, мендан яхши ҳисобчи чиқмайди», деганида отанинг жавоби шундай бўлди: «Сенга нима яхшию, нима ёмонлигини мен биламан, гап тамом!» Отанинг айтгани бўлди, бироқ Ботир қайси ташкилотга ишга кирмасин, мароқ билан ишлай олмади.

Ҳа, у ҳаётдаги муҳим танловни қўлдан бой берганди. Аслида ҳаётимиздаги энг масъулиятли иш — касб танлаш. Умримиз давомида энг кўп вақтимизни касбимизга бағишлаймиз. Бунга эса катта масъулият билан ёндашиш фойдадан холи бўлмайди.

Мутахассисларнинг фикрича, касб танлаётганда, аввало, қизиқишга эьтибор қаратиш лозим. Агар касбга мажбурият юзасидан ёндашилса, иш жараёнида бепарволик ва масъулиятсизлик юзага келади. Инсон суйган машғулотидан осонликча ажрала олмайди, бу унинг табиатига хос хислат. Шундай экан, унинг ўзи меҳр қўйган касбни танлаши энг оқилона йўл.

Иккинчидан, катта ҳаёт бўсағасида турган ҳар қандай қалбда бироз қўрқинч ва чўчиш бўлиши, шубҳасиз. Баъзиларда «буни уддалай олмайман», деган қўрқув ҳисси бўлади. Бундай вазиятларда ота-она энг тўғри йўл кўрсатувчи бўлиши лозим.

Учинчидан, фарзандлар ўрнига ота-оналар қарор қабул қилмаслиги керак. Кўпинча фарзандлар касбини ота-она танлайди. Уларга яхшилик қиламан, деб аксинча, қийнаб қўйишади. Ишга нисбатан мажбурият бўлмагач, низолар, келишмовчиликлар келиб чиқади. Иши юришмаётгани ҳар кимни ҳам асабийлаштиради. Натижада ўзига бўлган ишончи сўнади.

Агар касб танлашда иккиланиш ёки нотўғри танлов бўлса, бир умр афсусда қолиш ҳеч гап эмас. Сабаби, қизиқмаган иш учун ҳеч қачон жон куйдирилмайди. Ҳаёт бир маромда ўтади. Ўзи ва жамият учун янгиликлар яратиш туйғуси нотаниш нарсага айланади.

Ҳаётимиз олис бир сафар. Бу сафарда суйган инсонларимиз, машғулотларимиз бизга ҳамроҳ бўлиши лозим. Акс ҳолда, қилган сафаримиз ўзимизга ҳам, бошқаларга ҳам хуш ёқмайди.

 

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔39

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

🕔19:01, 22.11.2018 ✔49

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Батафсил
Мен ишончни оқлайман!

Мен ишончни оқлайман!

🕔19:01, 22.11.2018 ✔37

Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг ўз ўрни, зиммасига юклатилган вазифаси бор. Агар ҳар бир киши зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этса, турли муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар